Ген инженерлигининг методлари


Биологик фаол моддаларнинг олиниши


Download 1.34 Mb.
bet2/5
Sana24.02.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1226842
1   2   3   4   5
Bog'liq
ГЕН ИНЖЕНЕРЛИГИНИНГ ЮТУҒИ ВА КЕЛАЖАГИ

Биологик фаол моддаларнинг олиниши
Биологик фаол моддаларнинг олиниши
Соматостатинни олиниш схемаси
Амалий тиббиёт учун инсулиннинг ген-инженерлик синтези муҳим аҳамиятга эга бўлди. Инсулин ошқозон ости безида бир занжирли оқсил – препроинсулин шаклида синтезланади. Препроинсулин А ва В аминокислота кетма-кетлиги сигнал пептидидан иборат, у етук гормоннинг полипептид занжирига тўғри келади, шунингдек, бириктирувчи С пептидга ҳам. Ошқозон ости бези ҳужайраларида препроинсулин синтезидан сўнг сигнал пептид ажралади ва проинсулин ҳосил бўлади, ундан гормоннинг А ва В занжирларини тўғри йўналтирувчи қўшувчи С пептид сақланади. А ва В занжирлар ўртасида иккита дисульфид кўприклар ҳосил бўлгандан сўнг С пептид йўқолади ва инсулиннинг гормонал хусусиятларга эга етук молекуласи ҳосил бўлади. Инсулинни ҳайвонлардан ҳам олиш мумкин, лекин баъзи одамларнинг унинг препаратларига аллергияси бўлади.
Биологик фаол моддаларнинг олиниши
1957 йилда Исаакс ва Линдерманнлар аниқлашича, ҳайвонларнинг вируслар билан зарарланган ҳужайралари ташқарига бошқа соғлом ҳужайраларга шу вирусларга нисбатан турғунлик берувчи омил чиқаради. Бу омил интерферон деб номланди. Кейинчалик интерфероннинг уч гуруҳи борлиги аниқланди: α, β ва γ ёки иммун-интерферонлар, улар бактерия ва вируслар антигенларига жавобан Т лимфоцитларни продуцирлайди. Интерферонлар 146-166 аминокислота қолдиғидан иборат. α –интерферонлар простетик гуруҳ тутмайдиган протеинлардир, β ва γ интерферонлар эса – гликопротеинлардир. Интерферонлар қатор касалликларни даволашда ишлатилади: вирусли ва сурункали гепатитлар, паришонхотир склероз, миелома, остеосаркома, ўпка, мия ва ҳиқилдоқ ўсмасини даволашда самара беради. Ҳозирда интерфероннинг 3 турини генларини барчаси клонланди, бу оқсил структурасини ўрганишни енгиллаштирди.
Биологик фаол моддаларнинг олиниши
Япон тадқиқотчилари томонидан α–интерферонни ядровий полиэдроз вируси билан зарарланган тут ипак қурти қонидан олиш усули яратилди. Бу ишда вирус оқсили генини плазмида таркибида клонланди, кейин эса интерферон генини олиб юрувчи рекомбинант плазмидани ген инженерлиги усули билан яратдилар, у полиэдрин генининг промоторига бириккан. Бу плазмидани тутган тут ипак қурти ҳужайралари культурасини зарарлаш учун қўлладилар. Кейин ҳужайралардан интерферон генини сақловчи вирус зарраларини ажратиб олдилар ва тут ипак қурти личинкасига репликациялади, уларда вирусли инфекция ривожлангани сари интерферон гемолимфада тўпланиб борди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling