Ген инженерлигининг методлари
Download 1.34 Mb.
|
ГЕН ИНЖЕНЕРЛИГИНИНГ ЮТУҒИ ВА КЕЛАЖАГИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда ген муҳандислиги ютуқлари
ГЕН ИНЖЕНЕРЛИГИНИНГ МЕТОДЛАРИРЕЖА: 1Ўзбекистонда ген муҳандислиги ва биотехнология фани ютуқлари 2. ГЕН ИНЖЕНЕРЛИГИНИНГметодлари
3 Генетик трансформация. Ўзбекистонда ген муҳандислиги ютуқлари
Ўзбекистонда ген муҳандислиги ютуқлари
Республика кардио маркази билан ҳамкорликда кардиомиопатия касаллигининг ирсийланиш қонуниятлари ўрганилмоқда (Б. Ирисбойев, Г. Ҳамидуллайева). Aдлия вазирлигининг Суд тиббиёти експертизаси институти «Генинмар» маркази билан ҳамкорликда ген дактилоскопия (ген дактилоскопия – геннинг ДНК изчиллиги ва генлар спектрига биноан номаълум шахсни аниқлаш) усулини татбиқ етдилар ва янада такомиллаштирдилар (Р. С. Муҳамедов ва A. Икромов). Ўзбекистонда ген муҳандислиги ютуқлари
Ген инженерлиги усуллари билан илк маротаба одамнинг соматотропин гормони олинган. Организмда у гипофиз ҳужайраларида ишлаб чиқарилади. Бу гормон 121 та аминокислота қолдиғидан иборат, мол. оғирлиги 20 кДага тенг. Ўсиш гормонини олинишнинг бошланғич нуқтаси гипофиз ҳужайрасининг тегишли мРНКни ажратиб олиш бўлди. Кейин кДНК синтез қилиб, ундан сигналловчи пептидни кодловчи қисмни ажратиб олишган, унинг ўрнига ATG триплетини киритишган, бу триплет метионин аминокислотасини кодлайди ва ҳужайранинг оқсил синтезловчи системасида трансляция бошланишига сигнал сифатида хизмат қилади. Бу усулда олинган генга унинг самарали экспрессиясини бошқарувчи элементларнинг бириктиришдаги ва бу конструкциянинг тегишли плазмидага киритиб, вектор молекуляр клонлаш олинган. Фаол репликация, транскрипция ва трансляция амалга ошувчи бактериал ҳужайраларда унинг трансформацияси ва клонланиши керакли миқдорда гормон олишга имкон беради, кейин у нафақат тиббиётда, балки чорвачиликда, ҳайвонлар ўсишининг тезлаштиришга ёрдам беради. Ген инженерлиги усуллари Ген инженерлиги усуллари Одамнинг ўсиш гормонини олиниши: а – сигнал пептидни кодловчи рестриктаза қисмини ажратилиши ва метионинни кодловчи ATG триплетини бирикиши; б – промотор генига мРНКни E.coli рибосомаси билан боғланиши учун керакли қисм билан боғланиши; в – бактерия ҳужайрасида генлар экспрессияси. Соматостатиннинг олиниши ген инженерлиги усулларидан фойдаланиб мақсадга йўналтирилган оқсиллар конструкторланишининг қизиқ мисолидир. Соматостатин ошқозон-ичак трактида ишлаб чиқарилувчи ва гипофизнинг ўсиш гормони ишини тўхтатувчи қисқа пептиддир (14 аминокислота қолдиғидан иборат). Дастлаб бактерия ҳужайраларида етарли миқдорда соматостатин олишнинг имкони бўлмаган, чунки у протеолитик ферментлар таъсирида тез парчаланиб кетади. Бактерия ҳужайра ичи протеазаларни “алдаш” учун сунъий соматостатин – химер оқсилини яратишга тўғри келди. Бу оқсилда N-учи қисми сифатида бактериянинг осон синтезланувчи оқсили ишлатилди, унга эса аминокислота орқали соматостатиннинг ўзини бириктиришди. Бу ишларнинг барчаси генетик материал даражасида бажарилиб, кейин уни тегишли векторда клонлашган. Соматостатин синтези учун ген кимёвий синтез усулида олинди, кейин эса β-галактозидазанинг бактериал геноми билан қўшилди, унга қўшимча промотор ва оператор тутувчи бактериал оперон қисмини қўшиб қўйишган. Бу конструкцияда боғловчи элемент сифатида ATG триплети фойдаланилди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling