Ген инженерлигининг методлари


Биологик фаол моддаларнинг олиниши


Download 1.34 Mb.
bet3/5
Sana24.02.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1226842
1   2   3   4   5
Bog'liq
ГЕН ИНЖЕНЕРЛИГИНИНГ ЮТУҒИ ВА КЕЛАЖАГИ

Биологик фаол моддаларнинг олиниши
Ген инженерлиги усуллари билан олинган баъзи одам оқсиллари
Ген инженерлиги усуллари билан олинган баъзи одам оқсиллари

Оқсил

Тиббиётда қўлланиши

Адренокортикотроп гормон

Ревматизм

α1-антитрипсин

Энфизема

Гемоглобин

Анемия (камқонлик)

Ўсиш гормони

Ўсишни секинлаштиради

Инсулин

Қандли диабет

Интерлейкинлар

Зарарли ўсмалар, иммун касалликлари

Интерферонлар (α, β, γ)

Вирусли касалликлар, зарарли ўсмалар

Кальцитонин

Остеомаляция

Лимфотоксин

Зарарли ўсмалар

Релаксин

Туғруқ

Интерлейкин-1 рецептори

Астма, ревматоидли артрит

Соматолиберин

Ўсишнинг орқада қолиши

Соматомедин С

Ўсишнинг орқада қолиши

Зардоб альбумини

Зардоб оқсили етишмовчилиги

Тиреотроп гормони

Қалқонсимон без саратони

Плазминоген тўқимаси активатори

Тромб ҳосил бўлиши

Ўсишнинг тромбоцитар омили

Атеросклероз

Урогастрон

Яралар

Урокиназа

Тромб ҳосил бўлиши

Макрофагларни фаоллаштирувчи омил

Зарарли ўсмалар

Ўсма некрози омили

Зарарли ўсмалар

Нервлар ўсиш омили

Нерв тўқимасининг шикастланиши

Эпидермис ўсиш омили

Куйишлар

VIII омили

Гемофилия

XI омили

Гемофилия

В-лимфоцитлар ўсиш омили

Иммун касалликлари

Хорион гонадотропин

Аёлларда бепуштлик

Эндорфин ва энкефалинлар

Оғриқ

Эритропоэтин

Анемия, буйрак касалликлари

Ген инженерлиги усуллари ёрдамида нафақат ген маҳсулотлари, балки ҳужайралар, ҳатто ҳайвонлар бутун организмларини яратиш мумкин. Бундай уринишлардан биринчиси 1980 йилда Дж.Гордон томонидан амалга оширилди: микроинъекция усули ёрдамида сичқоннинг уруғланган тухум ҳужайрасига pBR 322 рекомбинант плазмида киритилган, унинг таркибида герпес вирусининг тимидинкиназа гени ва SV40 вирус геноми бўлаги бўлган, у ўсма трансформациясини чақиради. Кейинчалик сичқон геномига интерферон, ўсиш гормони ва қатор бошқа гормон генларини киритишди. Бундай ҳайвонлар трансген ҳайвонлар деб аталди.
Генетик трансформация
Нормадаги сичқон ва ўсиш гормони киритилган сичқон.
Генетик трансформация
Генетик трансформация
Тегишли генетик конструкцияларни қишлоқ хўжалик ҳайвон ва қушларининг уруғланган тухум ҳужайра ДНКсига киритилиши озиқ маҳсулотлари миқдорини оширади. Трансген балиқлар популяцияси олинган бўлиб, уларнинг массаси оддий балиқларникидан 10 марта каттадир. Бундан ташқари, генетик трансформацияланган ҳайвонлар одам оқсилини ишлаб чиқарувчи “биофабрика” сифатида ишлатилиши мумкин. Трансген сигирларнинг сути, масалан, қатор касалликларни даволашда одам оқсилини олиш учун манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Йил давомида 20 та трансген сигирдан олинган сут миқдори тиббиётнинг тромб ҳосил бўлишини тўхтатувчи С оқсилига бўлган эҳтиёжини қондириши мумкин. Бошқа томондан, битта трансген сигир гемофилия билан касалланган беморларга IX омил – қон ивитувчи компонентни олиш учун етарли бўлади. Қонида одам гемоглобини тўпланувчи трансген чўчқалар олинган. Генлар экспрессияси маҳсулоти ҳайвонлар органларини приматларга ўтказганда қабул қилмаслик ҳолатини ингибирлайдиган трансген чўчқалар яратилди, бу одам организмига ҳайвон органларини трансплантацияси яхши натижалар олишга имкон яратади.
Генетик трансформация
Трансген ўсимликларни олиш
Ген инженерлиги усулларидан фойдаланиб, ўсимликлар генетик трансформацияси вектор усулида ёки тўғридан-тўғри генларни кўчириш орқали амалга оширилади. ХХ асрнинг 80 йилларидан бошлаб векторлар грамманфий тупроқ бактериялари (Agrobacterium tumefaciens) асосида векторлар яратилмоқда. Агробактериялар ўз генетик материалини икки уруғ паллали ўсимликлар ҳужайрасига интеграциялаш хусусиятига эга. Улар йирик Ti-плазмидга эга бўлиб, Т-ДНКни олиб ўтади. Т-ДНК плазмид ДНКсининг маълум қисми бўлиб, ўсимлик ҳужайрасининг ядровий геномига бирикиш хусусиятига эга. Т-ДНКда фитогормон генлари бўлиб, улар экспрессия маҳсулотлари трансформацияланган ўсимликларда бошқарилмайдиган дифференциациялашмаган ҳужайралар ўсишини индуцирлайди ва тожсимон галлар ўсмасини чақиради. Т-ДНКда, шунингдек, опинлар – ажойиб пептидларни кодловчи генлар ҳам бўлади, улар бактериялар томонидан азот ва углерод манбаи сифатида фойдаланилади. Ўсма индукциясига, ўсма синтезига ва ҳужайралар дифференциациясини тўхтатувчи генлар Т-ДНК плазмидида бир-бирига яқин жойлашган. Шу билан бир вақтда Т-ДНК ўсимлик ҳужайрасига кўчирувчи ва интеграцияловчи генлар Ti-плазмиднинг vir-қисмида жойлашган.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling