Гендерные аспекты экологической политики: обзор международных стандартов


Иқлим ўзгаришининг салбий таъсири шароитида аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш БМТ агентликлари, органлари ва муассасалари томонидан ҳал қилинади, жумладан


Download 19.38 Kb.
bet3/4
Sana25.10.2023
Hajmi19.38 Kb.
#1719672
1   2   3   4
Bog'liq
2 меж стандарты

Иқлим ўзгаришининг салбий таъсири шароитида аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш БМТ агентликлари, органлари ва муассасалари томонидан ҳал қилинади, жумладан:

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури (ЮНЕП)
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (УНДП),
  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ),
  • Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ),
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО);
  • БМТ-Аёллар” ташкилоти;
  • Аёлларнинг мақоми бўйича комиссия;
  • инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит бўйича махсус маърузачи;
  • озиқ-овқат ҳуқуқи бўйича махсус маърузачи;
  • Иқлим ўзгаришларига ҳимоясиз бўлган мамлакатлар форуми;

“Авлодлар тенглиги» форуми доирасида «Иқлим адолати учун феминистик ҳаракат» коалицияси яратилди.

  • “Авлодлар тенглиги» форуми доирасида «Иқлим адолати учун феминистик ҳаракат» коалицияси яратилди.
  • 2019 йил 28 июнь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ўзининг 38/4 резолюциясига мувофиқ “Аёллар ҳуқуқлари ва иқлим ўзгариши: иқлим бўйича ҳаракатлар, яхши амалиётлар ва олинган сабоқлар” мавзусида муҳокама ўтказди.
  • БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг иштирокчилари Конференциясида (COP) гендер масалалари тобора кўпроқ кўтарилмоқда. 2021-йилнинг 31 октабрдан 12 ноябрь ойигача Буюк Британиянинг Глазго шаҳрида иқлим бўйича глобал музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. 2021 йил 9 ноябрь куни COP-26 доирасида Хотин-қизлар куни боʻлиб оʻтди, унда ушбу масаланинг долзарблиги яна бир бор таʼкидланди.
  • 2022 йил март ойида бўлиб ўтган Аёллар мақоми бўйича комиссиянинг 66-сессияси (CСW 66) иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ва табиий офатлар хавфини камайтириш контекстида гендер тенглигига ҳам эътибор қаратади.
  • Бу масала Марказий Осиё минтақаси учун алоҳида аҳамиятга эга. “Марказий Осиё: 5 мамлакат – 1 минтақа – 1 овоз” БМТ Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг иштирокчилари Конференциясининг COP-26 кўргазмасида илк бор Марказий Осиё давлатлари ўз павилёнини тақдим этди ва биринчи марта ягона минтақавий баёнот билан чиқди.

Download 19.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling