- Махсус стратегиялар қабул қилиш
- Механизмлар яратиш
- Хабардорликни ошириш
- Мониторинг тизими
- Халқаро ҳамкорлик
Энг яхши амалиётлар - Мозамбик ҳукумати 2010 йил бошида гендер, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича Стратегия ва Ҳаракатлар режасини қабул қилди ва бу борада ислоҳот олиб борган дунёдаги биринчи ҳукумат бўлди.
- Нигерияда гендер тенглиги ва иқлим ўзгариши бўйича Миллий режа қабул қилинди.
- Швециянинг иқлим сиёсати бўйича ҳаракатлар режасига мувофиқ иқлим ўзгаришлари бўйича барча чора-тадбирларда гендер тенглигини мажбурий равишда киритишни таъминлаш бўйича янги чораларни эълон қилди.
- Непалда 2016 йилда зилзиладан жабр кўрган 14 та тумандан 100 дан ортиқ аёллар биргаликда тикланиш учун гендерга мос ёндашувни талаб қилувчи 15 банддан иборат Катманду декларациясини қабул қилишди.
- Филиппинда табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш тўғрисидаги миллий қонун табиий офатлар хавфини камайтиришнинг барча жиҳатларига, шу жумладан қарорлар қабул қилишга бутун жамият жалб этиш ёндашувини таъкидлайди. Унда гендер ва маҳаллий аҳоли билимларини ҳисобга олган ҳолда иқлим ўзгаришига мослашиш чоралари қисқача баён этилган.
Энг яхши амалиётлар - Мали – «Синсибере» лойиҳаси ёғоч савдосига муқобил равишда қишлоқ хотин-қизлари учун барқарор даромад манбаларини яратиш орқали чўлланишни камайтиришга қаратилган. Бундай муқобил яшаш манбаларига боғдорчилик ва мойли дарахт уруғларидан совун каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш киради. Орадан 6 йил муддат ўтгач, лойиҳада иштирок этган хотин-қизларнинг 80 фоизи уларни сотиш учун дарахтларни кесмайдилар.
- Ҳиндистонда “Хотин-қизлар ўз жамиятларида табиий офатлар хавфини камайтиришда етакчи сифатида” номли лойиҳа амалга оширилмоқда. Сузишни ўрганиш ва молиявий менежмент, балиқ овлаш ва сув ресурсларини бошқариш бўйича ўқитиш орқали табиий офатларга тайёрланиш бўйича тренингларни ўтказиш хотин-қизларга сув тошқини, тупроқ шўрланиши ва ёғингарчиликнинг ўзгариши хавфига мослашишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |