Геодезия ва ер кадастри кафедраси карташунослик фанидан


Download 0.68 Mb.
bet2/5
Sana06.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1330366
1   2   3   4   5
Bog'liq
Kartografik belgilar va kartografik tassvirlaash usullari

Тенг чизиклар усули

  • Тенг чизик (изолиния) лар усули билан вокеа ва ходисаларнинг микдор курсаткичлари чизиклар билан тасвирланади. Иклим ва об-хаво карталари шу усулда тузилади. Хаво харорати изотермалари, ёгин-сочин микдори (изогиета) ни, хаво босими (изобаталар) ни, кор калинлиги х,ам тенг чи­зиклар билан тасвирлаш уринлидир. Карта укишни осонлаштириш максадида тенг чизиклар (изолиниялар) оралири микдорнинг ошишига караб ранглар билан тулдириб борилади. Ранглар картанинг мазмунига мос танланиши керак, кор босим, ёгин-сочин микдорлари «совук» (кул ранг, оч кук, баъзан оч кора) ранглар билан тасвирланади. Купинча изолинияларнинг кийматлари микдор курсаткичлари билан ёзилиб ифодаланилади. Иклим карталари метеорологик станцияларнинг маълумотларига асосланган. Тузилаётган картанинг аниклиги метеостанцияларнинг канчалик зич жойлашганлигига богликдир.

Тенг чизиклар усули

  • Бу усулдан социал-иктисодий карталар тузишда хам фойдаланилса булади. Масалан, экинлари хосилдорлиги, ахоли зичлиги ва б. хам мазкур усулда берилади. Рангсиз (ок-кора) карталарда штрихлар ишлатилиб, микдорий курсаткичлар изолинияларга тиркалиб куйилади. Тенг чизиклар системасини тузиш учун интерполяция усулидан (микдор курсаткичли чизикларни тенг булакларга булиб чи­зиклар утказадиган усул) фойдаланилади (49-расм).
  • Чизиклар канча зич тортилса, вокеа ва ходисалар шунча аниклашади. Чизиклар орасидаги кийматларнинг тенг холати ёки ошиб бориши тасвирланиши мумкин. Шу усулда тузилган карталарнинг укувчанлигини оширлиши эса уни кандай ранг билан буялишига боглик. Микдор курсаткичга караб буёкларнинг ранги белгиланади.

Тенг чизиклар усули

  • Интерполяцияда
  • горизонталлар
  • утказилган
  • .
  • Горизонталлар
  • оралиги
  • 5 м

Тенг чизиклар усули

  • Картанинг легендасида тенг чизиклар орасидаги ранг картада тасвирланган рангида булиши, махсус ранглар катори курсатилиши, чизиклар тугрисига чизикнинг микдор курсаткичи ёзилиши шарт. Хозирги вактда баъзи карталарда бир нуктадан ёки бир чизикдан бир хил узокликда жойлашган масофаларни бирлаштириш йули хам тенг чизиклар усули кулланилмокда.
  • Бу усулда тузилган карталарда микдор курсаткичларнинг бошланиши ва кайси маълумотлар асосида тузулаётгани курсатилиши керак. Тенг чизиклар чизик ёки ранглар билан тасвирланганда вокеа ва ходисаларнинг купайиб ёки камайиб боришини (интенсивлигини) курсатади. Изолиния усулида курсатилаётган вокеа ва ходисалар хам рангли чизик билан хам, ракам билан тасвирланиб, вокеа тугрисида туликрок маълумот бериш мумкин. Бу усул купрок мавзули карталар тузишда ишлатилади, баьзан башорат (прогноз) килишда хам иш беради. Телевединия об-хаво тугрисида маълумот курсатганда, бу усулдан хам фойдаланилади.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling