Геодинамика ва метаморфизм жараенлари reja I
Download 263.82 Kb.
|
ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Метаморфизм фациялари 1.2. Метаморфизм вазиятларини кўрсатувчи минераллар II . BOB МЕТАМОРФИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ ГЕОДИНАМИК ВАЗИЯТЛАРИ
- АДАБИЁТЛАР ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ Метаморфизм фациялари
ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ REJA I.BOB ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ 1.1. Метаморфизм фациялари 1.2. Метаморфизм вазиятларини кўрсатувчи минераллар II.BOB МЕТАМОРФИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ ГЕОДИНАМИК ВАЗИЯТЛАРИ 2.1.Океан қобиғининг субдукция пайтидаги метаморфизм жараёнлари 2.2. Коллизион ўлкаларнинг метаморфик жараёнлари АДАБИЁТЛАР ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ Метаморфизм фациялари Магматик ва чўкинди тоғ жинсларининг босим ва ҳарорат таъсирида ўзгариши уларнинг метаморфизми дейилади. Метаморфизмнинг бир неча босқичлари мавжуд. Юқори босқичдаги метаморфик жараёнлар натижасида жинслар қисман (селектив) ёки тўла (коллектив) эриши мумкин. Бу жараённи биз палингенез ёки анатексис номи билан атаймиз. Метаморфик жараёнларнинг қуйидаги турлари мавжуд: ҳудудий, контакт ва динамо-метаморфизм. Буларнинг ичида ҳудудий метаморфизм жуда катта майдонларни ўз ичига олади ва, ўз навбатида, икки йирик турга: прогрессив ва регрессив турларга ажратилади. Метаморфизм жараёнидаги ўзгаришлар бевосита геодинамик жараёнлар билан боғлиқлиги аниқланган. Ер қобиғининг тузилишида метаморфик жинслар етакчи ўринни эгаллайди, шунинг учун ҳам бу жараён Ер қобиғини ҳосил қилувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Метаморфизм чўкинди тўпланиши ва магматизм каби бевосита кўз олдимизда кечадиган жараён эмас. Шу сабабдан метаморфик жараёнлар билан боғлиқ бўлган босим ва ҳароратни тиклаш, жинсларнинг асл таркибини аниқпаш, уларни хилма-хил формация, комплекс ва серияларга бирлаштириш, ўтмишидаги геодинамик вазиятларни қайта тиклашда ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Прогрессив метаморфизм жараёнлари чўкинди, вулканик ва магматик жараёнларни ҳарорат ва босимни ўсиб бориши (яъни чуқурликнинг ошиши) билан боғлиқ бўлган ўзгаришлардан иборат. Регрессив метаморфизм, аксинча, ҳарорат ва босимнинг пасайиши, яъни юқорида қайд қилинган жинсларнинг кўтарилиши билан боғлиқжараёндир. Геодинамик қайта тиклаш натижалари учун кўпроқ прогрессив метаморфизм далилларидан фойда-ланилади. Метаморфик жинсларнинг таркиби чўкинди ва магматик жинслар таркиби билан тўғридан-тўғри боғликдир. Уларнинг бирламчи таркиби ҳар хил босим ва ҳарорат натижасида ўзгаришларга катта таъсир кўрсатади. Бирламчи таркиб ва тузилишини анча сакдаб қолган метаморфик жинслар номига „мета" қўшимчаси қўшилиб ишлатилади. Масалан, „метапелит-лар", „метакластитлар", „метаоксидли" („метачўкиндилар") ва ҳоказо. Умуман олганда, агар метаморфик жинслар чўкиндилар ҳисобига ҳосил бўлса — параметаморфит, магматик жинслар ҳисобига ҳосил бўлса — ортометаморфит дейилади. Метаморфик жинсларнинг таркиб бўйича таснифлари кўп. Улар 8Ю2, А1203, КЮ, №20 ва бошқа элементларнинг миқдорини, махсус метаморфик минералларнинг хусусиятлари ўзгарганлигини ўз ичига олади (9.1- жадвал). 9.1 -жадвал Download 263.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling