Геодинамика ва метаморфизм жараенлари reja I
Метаморфик ва метасоматик жинсларнинг қиёсин таснифн
Download 263.82 Kb.
|
ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- М етаморфикжараёнларни моделлаштириш.
Метаморфик ва метасоматик жинсларнинг қиёсин таснифн (Н.Л.Добрецов бўинча)
Кўпчилик метаморфик сериялар, формациялар бекилган тизимларга киради ва шу сабабдан уларда бўладиган хилма-хил алмашув реакциялар жинсларнинг ички имконияти ҳисобига содир бўлади. Бу хусусият жинсларнинг ички таркибида ҳам яққол кўриниб туради. М етаморфикжараёнларни моделлаштириш. Метаморфик жинсларни қандай босим ва ҳароратда кечишини ўрганиш жуда катта аҳамиятга эга ва петрологлар томонидан бу соҳада анча тажрибалар ўтказилган.Маълумки, метаморфик жараёнларда минераллар қаттиқ ҳолатда, эримасдан ўз таркиби ва шаклини ўзгартиради. Бу ҳодиса полиморфизм дейилади. Қаттиқ эритмаларнинг парчаланиши ва полиморфизм ҳодисаларида ҳосил бўлган янги компонентларида тарқалиши жуда кенг тарқалган жараён ҳисобланади. Бундай реакдияларни ўрганиш қадимги ҳарорат ва босим қийматини аниқлашда асосий мезон ҳисобланади (9.1, 9.2- расм). Буни А130, нинг кианит-силлиманит-андалузит тизимидаги реакцияларда кўриш мумкин. Қаттиқэритма-ларнинг парчаланиши янги минералларнинг пайдо 9.1-расм. АЦ03 модифнкацняларн (турлари)нянг ўзгариши (8. №. ШсЬайкоп, М. Е. ОИЬег1, Р. М. ВеИ, К. С. №»(оп, Ғ. В^гсЬ, Ье Р. Сотр1е). бўлишига олиб келади, аммо бу минералларнинг умумий миқдори ўзгармаиди. Масалан, жадеит ва альбитнинг парчаланишини олайлик. Б ундай реакциялар табиатда жуда кенг тарқалган ва уларни ўрганиш метаморфик жараёнларнинг умумий йўналишини тиклашга имкон беради. Метаморфик реакциялар қаттиқ ҳолатда, эритмалар мавжудлигида сувни, айниқса, баъзи бир фаол моддаларнинг метаморфик жараёнлари моҳиятини очиб беришдаги аҳамияти беқиёсдир. Реакцияларда иштирок қиладиган сувнинг асосий манбаи — бу ўз таркибида (ОН-1) бўлган минераллар ҳисобланади. Унинг қаттиқ фазадан (минераллар таркибидан) чиқиб келиши „дегидратация" дейилади ва қуйидагича ўтади: О ҳактошлар ва бошқа кальцийга бой жинсларнинг метаморфизми натижасида сувнинг ўрнига С02 пайдо бўлади ва ишқорий элементларнинг таркалишига катта таъсир кўрсатади, масалан: Чуқурлик ошиши билан ҳарорат ва С02нинг босими кўпайиб боради. Шундай қилиб, метаморфик реакцияларнинг уч мезонини белгилаш имкони яратилади: ҳарорат, босим ва моддаларнинг реакцияларга кириши ёки минераллар таркибидан чиқиб кетиши. Download 263.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling