География фанининг мақсади, вазифалари, унинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи


Download 130 Kb.
bet5/7
Sana13.04.2023
Hajmi130 Kb.
#1349500
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 mavzu Geografiya fanining maksadi, vazifalari, uning shakllanishi

Илмий географик ишлар босқичи. ХВИИ асрга келиб фанларнинг
ривож ланишида кескин илдамлаш рўй берди. Географияда махсус
илмий экспедитсиялар уюштирила бошланди. Бундай экспедитсиялардан
энг муҳимлари: 1725–1741-йилларда В. Беринг ва А. Чириков
бошчилигидаги рус экспедитсияси, 1785–1788-йилларда Ж. Лаперуз
раҳбарлигидаги француз экспедитсияси, 1768–1779-йилларда Ж. Кук
бошчилигидаги 3 маротаба дунё бўйлаб инглиз экспедитсияси. Бу
экспедитсиялар томонидан Курил ороллари, Камчатка ва Чукотка
яримороллари, Осиёнинг шимолий қирғоқлари, Африка ва Жанубий
Американинг ички қисмлари, Австралиянинг шарқий соҳиллари, Янги
Зеландия, Янги Каледония, Жанубий Георгия, Жамият, Гавайи,
Кук ва бошқа ороллар ўрганилди.
Ернинг ички қисмлари, тектоник ҳаракатлар ҳақидаги билимларнинг тўпланиши
билан табиий географи ядан геология ажралиб чиқди, Ер юзаси релйефи ,
ер усти ва ости сувлари, иқлим, шамоллар, ўсимликлар ҳақидаги билимларнинг кенгайиши эса геоморфология, гидрология, метеорология ва геоботаника
фанларининг мустақил фан даражасида ривожланишига олиб келди. Ушбу
босқичда илмий ишлар, кўпинча ўрганилган ерларнинг географи к тавсифи -
га бағишланган бўлиб, янги китоблар ва хариталар ишланган.
Бу босқичда бир қанча назария ва гипотезалар, китоблар яратилди.
Булар: Кант-Лапласнинг космогоник назарияси; Палласнинг геологик
қатламларнинг ёши ҳақидаги назарияси; Лейбнитснинг тоғ ҳосил
бўлишида вулқон ҳаракатлари гипотезаси; М. Ломоносовнинг “Йер
қатламлари ҳақида”, “Атмосфера ҳодисалари ҳақида” китоблари, Кантнинг
“Табиий географи ядан маърузалар” китоби ва бошқалар.
Бу босқичнинг асосий натижалари: Ер юзининг турли қисмлари илмий
ўрганилди; фанда янги назария ва гипотезалар яратилди; картографи к
пройексиялар ва релйефни тасвирлашнинг янги усуллари ихтиро қилинди; йирик
асарлар ва китоблар яратилди, географи я фанининг таркибида бир қанча
мустақил фанлар ривожланди.

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling