Geography: nature and society


Download 93.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana17.06.2023
Hajmi93.59 Kb.
#1521442
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
administrator, Geography-2021-1-4

|
|
№1 | 2021
 
29 
ерларни ўзлаштириш имкони туғилди. 1959–1965 йилларда Жиззах аҳолиси Туятортар 
каналини механизация кучи билан кенгайтирди ва каналдан 25–30 м
3
/сек сув оқими ўтишига 
эришилди. 
Туятортар каналида сув оқимининг кўпайганлиги сабабли, Зарафшон ва Сангзор 
дарёларини боғлаб турган бу канал ўзанининг табиий ботиғида 1987 йили Қоровултепа сув 
омбори қурилди. Мазкур сув омбори Туятортар канали орқали куз ва қиш мавсумида 
тўлдирилиб, унинг тўлиқ ҳажми 53,0 млн м
3
, тўғоннинг максимал баландлиги 40 метр, 
максимал сув ўтказиш имконияти 50 м

/сек ташкил этди.
Сув омборидан олинган сувлар Ғаллаорол туманидаги ерларни суғоришда, Сангзор 
дарёсига сув ташлашда фойдаланилади. Қоровултепа сув омбори сув оқизиб келиб 
тўлдириладиган сув омборлари турига киради. Сув омборининг сув билан тўлдириш манбаи 
бўлиб Туятортар канали хизмат қилади [6].
1-расм. Туятортар каналининг Жиззах сув омборига келиб қуйилиш жойи 
 
Кейинчалик, 1967 йили Туятортар каналининг сувлари Жиззах сув омборига ҳам 
қуйиладиган бўлди. Ҳозирги кунда Туятортар каналининг узунлиги 108,2 км, сув ўтказиш 
имконияти 50 м
3
/сек. Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 34 минг гектардан ортиқ экин 
майдонлари Туятортар каналининг суви орқали суғорилади. Фақатгина Жиззах сув 
омборининг қурилиши натижасида қўшимча 15 000 га янги майдонлар суғорилишига 
имконият яратилди [8].
Бугунги кунда Туятортар канали мазкур ҳудудда йирик ирригация тизими ҳисобланади 
ва унинг ўлка иқтисодий ривожланишида, айниқса, суғорма дехқончиликдаги ўрни жуда 
катта. Бундан ташқари мазкур ҳудудга хозирда мамлакат рахбарияти томонидан алоҳида 
эътибор қаратилиётганлигини, ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, келажакда 
ҳам мазкур йирик ирригация тизими муҳим аҳамиятга эга эканлиги диққатга сазовордир. 
Туятортар каналининг ташкил этилиш тарихини ўрганиш ва билиш бугунги кунда муҳим 
тарбиявий аҳамиятга ҳам молик масала ҳисобланади.
ХУЛОСАЛАР 
Жиззах вилояти ҳудудида эркин иқтисодий зонанинг ташкил этилиши, саноат 
корхоналарининг кўпайиши, саноатнинг ривожланиши ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларига 
талабнинг ошиб бориши Туятортар канали аҳамиятини янада оширмоқда. Туятортар канали 
энг аввало қишлоқ хўжалик экинларини суғориш ва қолаверса минтақа аҳолисини ичимлик 



Download 93.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling