Геокимё ва минералогия


Download 0.84 Mb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1586316
1   2   3   4   5
Bog'liq
қўрғошин ва рух геокимёси

Ўсимликлар ўзи учун керакли Қўрғошинни тупроқдан, сувдан ва атмосфера ёғинларидан олади. Одам организмига 1 суткада овқат орқали 0,22 мг ча, сув орқали 0,1 мг ча, чанг орқали 0,08 мг Қўрғошин киради. Қўрғошин миқдори суткасига 0,2—2 мг дан ошмаслиги керак. Ортиқча Қўрғошин организмни заҳарлайди. Натижада жигар, юрак-томир системасиўпка ва б. органлар касалланади. Бундай беморларни даволашда махсус (комплексон ҳосил қилувчи) ва умуман соғайтирувчи дорилар (глюкоза, турли вита-минлар) ҳамда физиотерапия усуллари қўлланади. Қўрғошиндан хасталанишни бар-тараф қилишда профилактика катта аҳамиятга эга. Бу мақсадда Қўрғошин ўрнига бошқа металл (мис, рух) ишлатиш, Қўрғошин ли оқ бўёқ ўрнига титанли оқ бўёқдан фойдаланиш, Қўрғошин ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаш, иш жойларини шамоллатиш, ишчиларни шахсий ҳимоя қилиш, парҳез сақлаш, вақт-вақти билан тиббиёт кўригидан ўтказиб туриш катта аҳамиятга эга.

РУХ (лот. Zincum) , Zn — Менделеев даврий системасининг II гуруҳига мансуб кимёвий элемент

РУХ (лот. Zincum) , Zn — Менделеев даврий системасининг II гуруҳига мансуб кимёвий элемент

Тартиб раками- 30,

Атом массаси- 65,39.

Рух табиатда 5 та барқарор изотоп (65Zn, 66Zn, 67Zn, 68Zn,69Zn) дан иборат аралашма ҳолида учрайди. Энг кўп тарқалгани 65Zn (48,89%).

Рухнинг 9 та сунъий радиоактив изотопидан фақат 65Zn илмий текшириш мақсадлари учун саноат миқёсида олинади. Қадимда мис парчасини рух карбонат ва кўмир

билан бирга қиздириб жез тайёрлашган. Рух дастлаб Ҳиндистонда олинган. Р. Европада 17-асрда саноат миқёсида ишлаб чиқарила бошланган.

Ер пўстининг масса жиҳатидан 310~3%ни ташкил қилади. Рухнинг муҳим минерали сфалерит — pyx алдамчиси ZnS дир.

Ер пўстининг масса жиҳатидан 310~3%ни ташкил қилади. Рухнинг муҳим минерали сфалерит — pyx алдамчиси ZnS дир.


Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling