Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

 
Мезозой эратемаси - Mz 
Бўр системаси – K 
 
Мезозой 
эратемаси 
фақат 
табақаланмаган 
бўр 
ётқизиқларидангина иборат. Улар палеозой жинслари устига 
минтақавий номувофиқлик билан ётади. Фундаментни ташкил этувчи 
палеозой жинслари субстратида тобўр текисланиш юзаси вужудга 
келган. У Майгашкан-Суренота антиклиналининг жанубий-шарқий 
қанотида 
аниқ 
кўринади. 
Бунда 
бўшоқ 
мезокайнозой 
ётқизиқларининг кейинги эрозия жараёнларида ювилиб кетиши 
туфайли юқори прем-қуйи триас қизилнура свитаси (P
2
-T
1
kz) 
риолитларининг текисланиш юзаси очилиб қолган. 
Бўр 
ётқизиқларининг 
очилмаси 
Тешиктош 
дарасида, 
Номсизсойнинг бошида, Оқсоқота ва Нурекота дарёларининг 
қўшилувида, Узумлисойда, Навошох ва Беркота сойларида, Суренота, 
Кўкбет ва Майгашкан тоғларининг шимолий-ғарбий ёнбағрида 
кузатилади. Оқсоқота ҳудудидаги Майгашкан-Суренота антиклинали 
ва Паркент-Нурекота синклиналининг қанотларини ташкил этади. 
Бўр кесмаси асосан терриген жинслардан иборат. Уларнинг орасида 
паттумли конгломерат ва гравелит, қум ва қумтош, алевролит, 
пелоалевролит ва алевропелитлар кенг тарқалган. Кесманинг юқори 
қисмида мергел қатламлари мавжуд. Жанубий-шарқдан шимолий-
ғарбга қараб ётқизиқларнинг қалинлиги ва кесмада дағал бўлакли 
жинсларнинг ҳиссаси камайиб боради. Таркибида органик қолдиқлар 
жуда кам учрайди. Ёши стратиграфик кесмада тутган ўрни бўйича 
аниқланган. Максимал қалинлиги 160 м (Тешиктош дараси). 
Конгломератли паттумлар бўр кесмасининг остки қисмида 
кенг тарқалган бўлиб, аксарият ҳолларда континентал молсса 
ётқизиқларини 
ташкил 
этади. 
Ранги 
қизил, 
пушти-қизил, 
қўнғирсимон-қизил. Тўлдирувчи масса билан структура ҳосил 
қилувчи бўлаклар ўлчамлари орасида кескин чегара кузатилмайди. 
Петрографик таркибида палеозойнинг вулканоген жинслари кескин 


21 
устиворликка эга. Цемент миқдори кам, таркиби карбонатли. 
қатламлари қалинлиги 0,4-2,5 м. Улар орасидаги чегара аниқ эмас. 
Гравелитлар полимикт таркибли, аралаш донали, кул рангли. 
Структура ҳосил қилувчи доналарининг 90% дан ортиғини палеозой 
вулканитлари ташкил этади. Уларнинг орасида нордон эффузивлар ва 
кучли нурашга учраган жинслар устиворликка эга. Қалинлиги 0,4-1,2 
м ли қатламларни ҳосил қилади. Тўлдирувчи массаси қум-алевритли 
бўлиб, ҳажми бўйича гравий доналариникига яқин. Петрографик 
таркиби нордон ва ўрта таркибли эффузивлардан, кременлардан, 
интрузив жинслардан ва кварцдан иборат. Цемент миқдори ўртача, 
таркиби карбонатли. 
Қумтошлар ва қумлар моддий таркиби бўйича полимиктли, 
структура ҳосил қилувчи минерал доналар билан бир қаторда турли 
тоғ жинсларининг бўлаклари ҳам мавжуд. Қумтошлар оч кул рангли, 
кул рангли. Йирик ва ўрта донали. Таркибида кварц, дала шпатлари 
ва слюда пластинкалари мавжуд. Цементи гипсли, лекин тўлиқ 
цементланмаган. Уларда қарама-қарши томонларга қияланган 
қийшиқ қат-қатликлар кузатилади. Бу текстура ушбу қумтошларнинг 
соҳил бўйида уринма тўлқинлар таъсирида ҳосил бўлганлигидан 
далолат беради. Қумлар қизғиш-қўнғир рангли. Улар ҳам 
қумтошлардаги каби минерал таркибга эга. Ўрта ва майда донали. 
Яхши сараланган, сараланиш даражаси пляж қумларига жуда яқин. 
Текстураси массив.
Алевролитлар бўр ётқизиқлари кесмасининг устки қисмида 
кузатилади. Бўр ётқизиқлари таркибида алевролитлар қатламчалар 
шаклида учрайди. Полимикт таркибга эга. Сезиларли даражада 
карбонатли. Яхши цементланмаган. Уларнинг ранги тўқ қизил, 
қўнғирсимон-қизил. Қалинлиги 0,1-0,5 м ли қатламчаларни ҳосил 
қилади. Сезиларли даражада карбонатли. Структура ҳосил қилувчи 
зарраларининг сараланиш даражаси паст.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling