Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Оқча свитаси – C
2
ak 
 
Оқча свитаси ётқизиқлари ҳам Тошгаза тоғида ривожланган. 
Минбулоқ свитасига мувофиқ ётади. Кесмаси андезит, андезит-
порфирит, дацит ва риолитларнинг ўзаро алмашиб ётишидан иборат. 
Умумий қалинлиги 310 м га яқин. 
Минбулоқ ва оқча свиталарининг ёши қўшни ҳудудларда 
тарқалган шу номли свиталарнинг ўхшаш петрографик таркиби ва 
кесмада тутган ўрни бўйича тахминан аниқланган. Баъзи тахминлар 
бўйича минбулоқ свитаси бошқирд, оқча свитаси эса москва ярусига 
мос келади. 
Андезит-порфиритлар
Порфир 
структурани 
шаффоф 
плагиоклазлар ва рангли минераллар ҳосил қилиши мумкин. Тошгаза 
тоғида кенг ривожланган. Плагиоклазлар миқдори тахминан 65% ни 
ташкил этади, қолганлари қора рангли минераллардан иборат. Асосан 
кул рангли ёки тўқ қул рангли. Плагиоклаз кристаллари текис 
тарқалган, уларнинг ўлчамлари 2-5 мм. 


18 
Дацитлар кул рангли ёки қизғиш, кўпинча флюидал текстурали. 
Баъзан оч бинафша рангли турлари ҳам учрайди. Свита кесмасининг 
ўрта қисмида катта қалинликдаги горизонтларни ташкил этади. 
Андезитлар ва андезитғпорфиритлар билан алмашиниб ётади.
Риолитлар оч, оқиш, қизил рангли, оқча свитаси (C
2
ak) 
кесмасини якунлайди. Қалинлиги 40 м ли пачкани ҳосил қилади. 
Баъзан улар флюидал текстурага эга.
Юқори карбон –C
3
 
Оёсой свитаси – C
3
os 
 
Оёсой свитаси ётқизиқлари Суренота тоғининг шимолий-
шарқий, шимолий ва шимолий-ғарбий ёнбағирларида очилиб ётади. 
Кесмасининг пастки қисми агломерат ва лавобрекчиялардан иборат. 
Унинг асосий қисми қизил рангли риолитлардан таркиб топган. 
Кесмасида андезит-порфиритларнинг бир неча горизонти учрайди. 
Пастки контакти номаълум. Ёши қоржонтовдаги шу номли свитанинг 
ўхшаш петрографик таркиби ва кесмада тутган ўрни бўйича тахминан 
аниқланган. Умумий қалинлиги 290 м дан ортиқ.. 
Риолитлар оч, оқиш, қизил ва қўнғир рангларда бўлиб, юқори 
карбон оёсой свитаси (C
3
os) кесмасининг асосий қисмини ташкил 
этади. Кўпинча улар флюидал текстурага эга.
Риолит-порфирлар
Кристаллар 
ўлчами 
2-4 
мм. 
Кристалланмаган масса орасида текис тарқалган. Асосий масса 
кристалланмаган ёки фельзит структурали. Ранги оч қизил, қизил ёки 
қўнғир. Порфирли структурани кварц, калийли дала шпатлари ва 
плагиоклазлар ҳосил қилган. Булардан ташқари қора рангли 
минераллар кристаллари ҳам учрайди. Тоғ жинсида асосий масса 
нордон таркибли вулкан шишасидан иборат бўлади.
Туфолавалар кўпинча флюидал текстурага эга бўлиб, Суренота 
тоғининг шарқий ёнбағирларида юқори карбон оёсой свитаси (C
3
os) 
кесмаларининг остки қисмида ривожланган. Таркиби нордон – 
риолитли, қизил-пушти рангли.
Лавобрекчиялар. Ҳосил бўлиш шароитлари ва текстураси 
бўйича 
агломератларга 
ўхшаш. 
Улардан 
бўлакларининг 
думалоқланмаганлиги билан фарқ қилади. Асосан Суренота тоғида 
юқори карбон оёсой свитаси (C
3
os) кесмасида ривожланган, қўнғир, 
оч қизил ёки пушти рангли. Риолит ва дацит таркибли. 


19 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling