Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Нордон эффузивлар риолитлардан, дацитлардан иборат бўлади. 
Улар деярли кристалланмаган, таркибини кимёвий таҳлилсиз 
аниқлаш қийин. 
Ўрта 
таркибли 
эффузивлар 
андезитлардан, 
андезит-
порфиритлардан ва трахитлардан иборат. 
Асосли таркибли эффузивлар асосан турли базальтлардан 
таркиб топган бўлади. 
Вуканокласт жинслар жуда хилма-хил бўлади. Бу ювинил 
вулкан материалларининг турли таркибдалиги билан боғлиқ. 
Вулканокласт жинслар лава, пирокласт материаллар ва чўкинди 
жинслар синиқ бўлакларининг аралашмасидан иборат. Пирокласт 
материаллар кимёвий таркиби, бўлакларининг ўлчами ва агрегат 
ҳолати билан бир-биридан фарқланади. Вулканокласт жинслар 
агломератлардан, туфолавалардан, туфлардан ва туффитлардан 
иборат бўлади. 
Агломератлар таркибида вулкан бомбалари, шлак, вулкан кули 
ва бошқа таркибдаги лава бўлаклари мавжуд бўлган вулканокласт 
жинслардир. Уларнинг таркибидаги бўлакли қўшимчалар вулкан 
отилиши жараёнида ва лаванинг оқиши пайтида аралашган бўлади. 
Агломератларда лава таркиби риолитли, андезитли ва базальтли 
бўлиши мумкин.
Туфолавалар эффузив жинслар ва туфлар ўртасида оралиқ 
вазиятни эгаллайди ва кўпинча флюидал текстурага эга бўлади. 
Туффитлар таркибида 95% дан ортиқ пирокласт материал 
бўлган пирокласт-чўкинди жинслардир. Туффитлардаги чўкинди 
материаллар терриген, хемoгeн ва биоген компонентлардан иборат 
бўлиши мумкин. Бўлакларнинг ўлчами бўйича псефитли, псаммитли 
ва алевропелитли туффитлар ажратилади.
Туфлар вулкан отилиши пайтида қаттиқ маҳсулотларнинг: 
вулкан кули, қуми, лапилли ва бомбаларининг чўкиши натижасида 
ҳосил бўлади. Уларнинг таркибида 5-50% гача чўкинди жинслар 


12 
қўшилмалари бўлиши мумкин. Туфлар вулкан отилишидан кейин тез 
зичлашиб ва цементлашиб қатламлар ҳосил қилади. Туф қатламлари 
алоҳида ёки эффузив жинслар кесмасида учраши мумкин.
Кимёвий таркиби бўйича риолитли ва андезитли туфлар кенг 
тарқалган. Бўлакларининг хусусиятларига кўра жинс бўлакларидан 
тузилган литокластик, минерал бўлаклар тўпламидан иборат 
кристаллокластик ва вулкан шишасидан иборат – витрокластик 
ҳамда аралаш таркибли турлари aжратилади. Бўлакларнинг ўлчами 
бўйича йирик бўлакли (агломератли), қумли, алевролитли ва пелитли 
турлари мавжуд.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling