Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Соҳилбўйи денгизости текисликлари фациал комплекси


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Соҳилбўйи денгизости текисликлари фациал комплекси. Бу 
комплекс динамик хусусиятларига қараб сувости дельталари, уринма 
тўлқинлар, саёз кўлтиқлар ва риф қурилмалари фациал 
минтақаларидан иборат. 
Сувости 
дельталари 
фациал 
минтақаси 
сувусти 
дельталарининг давоми ҳисобланади. Бу фациал минтақа яхши 
дифференциацияланмаган қум-алевритли ва гил чўкиндиларидан 
таркиб топган бўлади. Миллиметрли қатламчалардан иборат яхши 
сараланган алевритлар ва слюдалар тўпламидан таркиб топган майда 
заррали дисперс гилларнинг алмашиниб ётиши кузатилади. Сувости 
дельталари ётқизиқларининг қалинлиги юзалаб ва минглаб метрларга 
боради.
Уринма тўлқинлар фациал минтақаси денгиз тўлқинлари 
ҳукмрон бўлган барча соҳилбўйи майдонларини ўз ичига олади. Бу 
фациал минтақа ётқизиқлари таркиби бўйича хилма-хилдир. 
Текстуралар ва органик қолдиқларга ҳам бой. Бу ерда 
конгломератлар, гравелитлар, алевролитлар, гиллар, мергеллар, 
оҳактошлар ва доломитлар ҳосил бўлади. 
Саёз қылтиқлар фациал минтақаси денгизнинг асосий 
акваториясидаги турли бел ва уюмлар билан ажраган саёз қўлтиқлар, 
лагyналар, лиманлар, эстуарийлардан ташкил топган бўлади. Бу ерда 
йирик бўлакли жинслар фақат дарёларнинг қуйилиш жойидагина 
учрайди. Бу фациал минтақада асосан гиллар ва карбонатли жинслар 
ривожланган бўлади. Умумий қалинлиги бир неча юз метрларни 
ташкил этади.



Риф қурилмалари фациал минтақаси риф қурилмалари ва 
уларнинг нураш маҳсулотларидан таркиб топган бўлади. Риф ҳосил 
қилувчи организмлар сувўтлари, маржонлар, мшанкалар, рудистлар, 
устрицалар ва бошқалар бўлиши мумкин. Риф қурилмaлари 
тепаликсимон ёки нотўғри шаклдаги массивлардан ва линзалардан 
иборат бўлиб, уларнинг қалинлиги бир неча метрлардан юзлаб 
метрларни, узунлиги юзлаб километрларни ташкил этади. Бу 
минтақада биоморф оҳактошлар кенг тapқaлгaн бўлади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling