Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Иқтисоди. 
Амалиёт 
ҳудудининг 
иқтисоди 
яхши 
ривожланмаган. Бунда фақат мавсумий чорвачилик ва асаларичилик 
мавжуд. Ғижжол қишлоғи яқинида ягона оҳактош карьери ишлаб 
турибди. 
Аҳолиси. Амалиёт ҳудудида ҳозирги пайтда ўтроқ ҳаёт 
кечирувчи аҳоли мавжуд эмас. Бу жойлар кўчки жараёнлари 
ривожланиши туфайли хавфли бўлганлиги сабабли ўтган асрнинг 
ўрталарида туб аҳоли Тошкент вилоятининг Бўка, Пискент ва 
Паркент туманларига кўчириб юборилган. Бунда баҳор, ёз ва куз 
фаслларида чорва молларини боқувчи чўпонлар ва асаларичилар 
меҳнат қилишади. 
3. Стратиграфия 
 
Стратиграфия бобида ҳудудда тарқалган барча чўкинди, 
стратификацияланган эффузив, вулканокласт ва вулканоген-чўкинди 
жинслар ҳамда метаморфик ҳосилалар стратиграфик табақаларга 
бўлинган ҳолда қарисидан ёшига қараб таърифланади. 
Чўкинди жинслар литологик таркиби ва ҳосил бўлиш 
шароитлари бўйича турли-тумандир. Моддий таркиби бўйича 
алюмосиликатли (бўлакли), карбонатли, силицитли, галогенли 



турларга ва каустобиолитларга бўлинади. Шунингдек уларнинг 
аллитли, темирли, марганецли ва фосфатли турлари ҳам ажратилади. 
Чўкинди фациялар. Чўкинди жинслар қуруқлик юзасидаги 
ботиқликларда 
ёки 
сув 
ҳавзаларининг 
тубида 
нураш 
маҳсулотларининг кўчириб ётқизилиши туфайли ҳосил бўлади. 
Бундай майдонлар чўкинди тўпланиш ҳавзалари дейилади. 
Академик В.И.Поповнинг чўкинди жинслар таҳлилининг 
босқичли динамик тамойилига асосан ер юзасида бир қанча йирик 
фациал бирликлар ажратилади. Фациал таҳлил чўкинди ҳосил бўлиш 
ҳавзаларининг 
хусусиятларини, 
муҳит 
динамикасини, 
ҳавза 
чуқурлигини, оқимлар йўналишини, ювилиш ҳудудларининг 
жойлашиши, таркиби, тектоник режими ва иқлимни аниқлашга имкон 
яратади. Бу маълумотларнинг барчаси геологияда жуда муҳим бўлган 
ҳудуднинг геологик ривожланиш тарихини тиклаш учунгина эмас
балки 
фойдали 
қазилма 
конларини 
қидиришнинг 
аниқ 
йўналишларини белгилашда ҳам зарурдир. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling