Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Қоплама фациялар асосан суюқ лаванинг ер юзасига оқиб 
чиқишидан ҳосил бўлади. Рельеф юзасининг хусусиятларига қараб 
улар қоплама ва оқма каби гуруҳларга бўлинади. Вулкан қопламалари 
рельеф юзаси текис бўлган жойларда лаванинг кенг майдонларни 
яхлитлигича қоплаши натижасида вужудга келади. Уларнинг 
қалинлиги одатда анча кам бўлади. Вулкан оқмалари рельеф юзаси 
нотекис жойларда, сой ўзанлари бўйлаб лаванинг оқиши оқибатида 
вужудга келади. Вулкан оқмаларининг узунлиги энига нисбатан 
ўнлаб мapтa кaттa ва нисбатан қалин бўлади. 
Эксплозив фациялар газ, буғларнинг катта босими остида 
вулкан маҳсулотларининг портлаб отилиши ва ҳаво ва сув 
ҳавзаларига чўкиши натижасида вужудга келади. Бунда кўп миқдорда 
ҳали қотиб улгурмаган лавалар, вулкан бомбаси, гравий, қум ва 
бошқа пирокластик материаллар отилиб чиқади. Эксплозив фацияда 
жинслар лава бўлаклари, пирокластлар, агломератлар ва пемзалар 
аралашмаларидан иборат бўлади. Улар асосан нордон ва ишқорли 
таркибдаги вулкан отилишидан вужудга келади. 
Экструзив фациялар ҳали қотиб улгурмаган ёки қуюқ лаванинг 
ер юзасига сиқилиб чиқишидан ҳосил бўлади. Бунда экcтрузив 
таналарнинг шакли озиқлантирувчи канал шаклига боғлиқ бўлади. 
Улар вулкан қопламалари ва оқмалари билан туташиб кетувчи 
гумбазлар ёки нотўғри шишган шаклларда бўлади. Экструзив 
фациялар вулкан аппаратларининг устки қисмида вулкан бўғизлари, 
ҳалқали ва конуссимон дайкаларни тўлдирган ҳолида учрайди. 
Пирокластик фациялар ҳам эксплозив фациялар сингари 
вулкан портлаши натижасида вужудга келади. Бунда вулкан 
маҳсулотлари иссиқ вулкан кулидан иборат бўлган заррали булутлар 
шаклида кенг майдонларга тарқалади. Эксплозив жинслардан фарқли 
ўлароқ, вулкан маҳсулотлари ҳаво оқимлари таъсирида ўлчами 
бўйича сараланган туф қатламларини ҳосил қилади ва кейинчалик 
чўкинди материаллар билан аралашиб кетади. 
Эффузив жинслар ўзига хос генезиси, таркибининг турли-
туманлиги ва мураккаблиги билан бошқа жинслардан кескин фарқ 
қилади. Вулканоген жинсларнинг турли-туманлиги қуйидаги 
сабабларга боғлиқ: а) ювенил вулкан маҳсулотлари таркибининг 
турличалиги; б) вулкан маҳсулотлари ташилишининг ўзига хослиги; 
в) пирокласт маҳсулотларининг нисбатан тез ўзгариши; г) чўкинди 
жинсларга 
нисбатан 
вулканоген 
жинсларнинг 
тезлашган 


11 
литификацияси ва метаморфизми. Вулканоген жинслар агрегат 
ҳолати бўйича уч гуруҳга: эффузив, вулканокласт ва вулканоген-
чўкинди жинсларга бўлинади. 
Эффузив жинслар ер юзасига оқиб чиққан суюқ лаванинг 
қотишидан ҳосил бўлади. Улар таркибидаги кремний оксидининг 
миқдорига қараб нордон (SiO
2
>65%), ўрта (SiО
2
– 65-52%), асосли 
(SiO
2
<52-45%) синфларга бўлинади. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling