Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Иловалар
Матндаги барча иловалар расм деб аталади ва тартиб рақами билан 
белгиланади. Улар матнда берилган ҳаволага варақламасдан
 



Тушунтириш хатини ёзиш бўйича услубий кўрсатмалар 
 
1. Кириш 
 
Киришда геологик харитани таҳлил қилишнинг мақсад ва 
вазифалари баён этилади. Кейин унинг миқёси кўрсатилади ва у 
асосида ҳудуднинг геологик ўрганилиши тўғрисида хулоса 
чиқарилади – миқёс қанча катта бўлса, район шунча яхши ўрганилган 
бўлади. Шундан сўнг хаританинг умумий майдони, номенклатураси, 
муаллифларнинг исми-шарифи ва харита чоп қилинган йил 
кўрсатилади. Кейин тушунтириш хати ёзишга асос бўлган геологик 
ҳужжатлар санаб ўтилади ва илмий раҳбарнинг исми-шарифи 
кўрсатилади.
Ҳажми 1-2 бет. 
 
2. Табиий географик шароитлари 
 
Бу боб топографик асосни таҳлил қилиш асосида ёзилади. 
Рельефи, аҳоли манзиллари, йўллари, сув тармоқлари тўғрисидаги 
маълумотлар келтирилади. 
Бу боб рельефнинг умумий тавсифидан (баланд тоғли – мутлақ 
баландлиги 3000 м дан ортиқ, ўрта тоғли - 3000-1000 м, паст тоғли – 
1000-500 м ёки текисликли - 500 м дан паст) бошланади. Рельефнинг 
мусбат (тоғ тизмалари, баландликлар, тепаликлар) ва манфий 
(водийлар, ботиқликлар, котлованлар) ажратилади ва уларнинг 
таърифи (мўлжалланиши, узунлиги, майдони, мутлақ ва нисбий 
баландликлари) берилади, ёнбағирларининг нишаблиги (градусларда 
ёки километр масофадаги метрларда) ва уларнинг парчаланганлик 
даражаси қайд этилади. Агар мавжуд бўлса, жарликлар ва уларнинг 
ўлчамлари берилади. Хаританинг турли майдонларида рельеф 
шакллари турлича бўлса, улар алоҳида таърифланиши шарт. 
Сув тармоқларининг таърифи энг йирик дарёнинг ҳавзасидан 
бошланади. Дарёларнинг ўрни, бошланиши, оқим йўналиши, 
ирмоқлари, ҳавзасининг майдони, ўзанининг эгри-бугрилилиги 
кўрсатилади. 
Бобга орогидрографик схема илова қилинади. Унда сув 
тармоқлари, сувайирғичлар, чўққилар ва рельеф нишаблиги 



кўрсатилади. Схема хитой қоғозда харита миқёсида ёки ундан кичик 
миқёсда чизилиши мумкин.
Бобнинг ҳажми 2-3 бет. 
Масалан: 
Оқсоқота ҳудуди Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларидан 
бири ҳисобланади. У Чотқол биосфера қўриқхонаси ҳудудида 
жойлашган бўлиб, Оқсоқота дарёси ўрта оқимининг ҳавзасини ўз 
ичига олади. Ҳавоси тоза, тоғ ёнбағирлари турли дарахтзорлар ва 
бутазорлар билан қопланган. Амалиёт ҳудудидаги пурвиқор қорли 
тоғлар ажойиб ва ранг-баранг наботот ва ҳайвонот олами билан 
уйғунлашиб, чиройли манзара ҳосил қилади. Зилол сувли булоқлари 
ва ажойиб табиат манзараси билан кишини ўзига жалб қилиб, 
кўтаринки кайфият бахш этади. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling