Шельф
чеккаси
денгизости
текисликлари
фациал
комплекси. Бу фациал комплекс денгиз соҳилидан узоқда
жойлашган шельф майдонини қамраб олади. Унда денгизтуби
оқимлари ва марказий тиниш фациал минтақалари ажратилади.
Денгиз туби оқимлари фациал минтақаси денгиз оқимлари
умумий тизимига кирувчи доимий оқимлар фаолият кўрсатадиган
майдонларни ўз ичига олади. Бу фациал минтақада ётқизиқлар
сувости оқимлари фаолияти тyфайли вужудга келган гpавийли,
баъзан ғўлакли йирик донали қумлар ҳам мавжуд бўлади.
Ётқизиқларнинг асосий қисмини майда донали қумлар, горизонтал
қат-қатли гиллар билан алмашиниб ётувчи бир томонлама қияланган
қийшиқ қат-қатли алевролитлар ташкил этади. Бу фациал минтақа
ётқизиқларининг қалинлиги ўнлаб метрдан юзлаб метргача боради.
Марказий тиниш фациал минтақаси лойқа ва муаллақ зарралар
чўкадиган денгиз ҳавзасининг марказий чуқур қисмини эгаллайди. Бу
ерда балиқ қолдиқлари мавжуд бўлган пиритлашган юпқа қатламли
қўнғирсимон кул ранг, қора гиллар кенг тарқалган бўлади. Уларнинг
орасида плитали мергеллар, кремнийли ва битумли сланецларнинг
қатламчалари учрайди. Микрокўчкилар, оқиш белгилари ҳамда
диатомейлар, фораминифералар, оқимлар олиб келган қуруқлик
ўсимликларининг қолдиқлари кузатилади.
Тадқиқотар вақтида фациал комплексларни ажратиш ва чўкинди
ҳосил бўлишининг табиий географик муҳитини тиклаш учун асосий
эътибор тоғ жинсларининг бевосита белгилари: бирламчи ранги,
таркиби, структура ва текстура хусусиятлари, қўшимчалари, органик
қолдиқлари, қалинлиги, тоғ жинсларининг ўзаро муносабати ва
бошқаларга қаратилади.
Вулканизм фациялари. Вулканизм жараёнларида қоплама,
эксплозив, экструзив ва пирокластик фациялар ажратилади.
10
Do'stlaringiz bilan baham: |