Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Маъмурий мансублиги. Амалиёт ҳудуди маъмурий томондан 
Тошкент вилоятининг Паркент туманига қарайди. Тошкентдан 75 км 
шимолий-шарқда жойлашган. Ғижжол (8 км) ва Кумушкон (13 км) 
қишлоқлари, Паркент (22 км) ва Чирчиқ шаҳарлари (38 км) энг яқин 
аҳоли манзилларидир. 
Орографияси. Амалиёт ҳудуди 850 м дан 2427 м гача бўлган 
мутлақ баландликда жойлашган. Уни шимол томондан Кўкбет (1950 
м) ва Майгашкан (2310 м), ғарбда Суренота (2041 м) ва шарқда 
Тошгаза (2427 м) тоғлари ўраб туради. Ҳудуднинг шарқида Катта 
Чимён (3309 м), жанубида Чархтов (2039 м) ва Қизилнура (3233 м) 
чўққилари кўриниб туради. Чўққиларнинг учи нурашга чидамли 
палеозой 
жинсларидан 
иборат, 
қояли 
тузилишга 
эга. 
Ёнбағирларининг қиялиги кўп ҳолларда 30° дан ортиқ, тоғ 
жинсларининг синиқ бўлаклари тўпламидан иборат коллювий 
ётқизиқлари юришни қийинлаштиради. Қизилнура чўққисининг 
шимолий ёнбағрида қор июл ойининг охиригача сақланиб қолади. 
Гидрографияси. Амалиёт ҳудудининг асосий сув тармоғи 
Оқсоқота дарёсидир. У жанубий-шарқдан шимолий-ғарбга қараб 
оқади. Умумий узунлиги 50 км. Ревашта довонидан бошланиб 
Ғазалкент шаҳри яқинида Чирчиқ дарёсига қуюлади. Йирик 
ирмоқлари бўлиб Қашқасув ва Нурекота сойлари саналади. 
Қашқасув Қизилнура чўққисидан бошланади ва Чархтов этагида 
Оқсоқота дарёсига қўшилади. Унинг узунлиги 8 км. Юқори палеозой 
магматик жинсларида ҳосил қилган чуқур дарадан оқиб ўтади. Сув 
сарфи йил давомида кескин ўзгариб туради. 



Нурекота сойи Катта Чимён чўққисидан бошланиб шарқдан 
ғарбга қараб оқади. Узунлиги 13 км. Узумлисой унинг йирик ўнг 
ирмоғидир. Чап томондан Нурекотага Навошохсой, Шешесой ва 
Олмалисой қўшилади. 
Оқсоқота дарёсининг ўрта оқимида унга кўплаб катта-кичик 
ирмоқлар қўшилади. Булар Фигуралисой, Ўриклисой, Девонсой, 
Тутамғалисой, Қизилбостов ва бошқалардир. 
Оқсоқота дарёси ва унинг ирмоқлари асосан қор ва ёмғир 
сувларидан тўйинади. Бундан ташқари, сув режимида булоқлар ҳам 
катта аҳамиятга эга. Булоқларнинг аксарият қисми палеозой 
жинсларидаги дарзлик сувлари билан боғлиқ. Грунт ва сизот сувлари 
юза оқимлари режимига деярли таъсир кўрсатмайди ва шу туфайли 
унча аҳамиятли эмас. 
Оқсоқота дарёсининг сув сарфи йил давомида кескин ўзгариб 
туради. Баҳор ойларида бу кўрсаткич максимал бўлиб, 5-6 м
3
/сек 
ташкил этади. Баҳор ойлари тез-тез сел келади. Сел оқимлар ўзандан 
чиқиб, бутун водийни қоплаши мумкин. Кучли сел келганда сув 
сарфи 25 м
3
/сек гача боради ва ландшафтни ўзгартирувчи кучли 
эрозион жараёнларнинг ривожланишига олиб келади. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling