Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

 
Кайнозой эратемаси – Kz 
Палеоген – P 
 
Палеоген ётқизиқларининг кесмаси тўлиқ эмас, фақат эоцендан 
иборат. Палеоцен ва олигоцен ётқизиқлари ривожланмаган. Эоцен 
бўр ва неоген ётқизиқлари билан биргаликда йирик альп бурмали 


22 
структураларининг қанотларини ташкил этади ва ўша очилмаларда 
кузатилади. 
Эоцен – P
2
 
Ҳудуддаги эоцен ётқизиқлари литологик таркиби бўйича олой 
ва туркистон ярусларига табақаланади. 
 
Олой яруси – P
2
al 
 
Олой яруси ётқизиқлари қумтошлар ва мергеллардан, 
пелитоморф 
ва 
органоген 
оҳактошлардан 
иборат, 
бўр 
ётқизиқларининг ювилган юзасига параллел номувофиқлик билан 
ётади. Ёши иккитавақалилар бўйича (Ostrea turkestanensis Rom.
далилланган. Қалинлиги 31 м, кўп жойларда оҳактошлар зирҳли сирт 
ҳосил қилган. 
Қумтошлар оқ рангли, ўрта донали, яхши сараланган, массив 
текстурали. Минерал таркибида кварц миқдори 80% дан ортиқ. 6 м ли 
пачкани ҳосил қилган. Доналарининг сараланиш даражаси ўртача, 
цементи карбонатли. Таркибида цемент миқдорининг камайиши 
туфайли қумларга ўтади. 
Биоген оҳактошлар яхлит чиғаноқлардан ёки уларнинг 
детритларидан (парчаларидан) иборат. Бу жинсларда Ostrea 
чиғаноқлари устиворликка эга. Органик қолдиқлар пелитоморф ёки 
мaйдa донали стрyктyрага эга бўлган кальцитли цемент билан 
цементланган. Органик қолдиқлар ва цемент миқдори кенг даражада 
ўзгаради. Биоген оҳактошлар эоценнинг олой ярусида кенг тарқалган.
Хемоген оҳактошлар олой кесмасининг остки қисмида иккита 
қатламни ҳосил қилган. Улар майда донали ва пелитоморф, оолитли 
ва псевдооолитли структурага эга бўлади. Пелитоморф оҳактошлар 
ўлчами 0,005 мм дан кичик бўлган кальцит кристалларидан иборат. 
Мергеллар олой яруси кесмасининг ўртасида алоҳида пачка 
ҳосил қилиб ётади. Ранги оқ, оч сариқ, бўлакли тузилишга эга. 
Мергелларнинг карбонатли қисми аутиген йўл билан ҳосил бўлган 
микроскопик кальцит кристалларидан иборат. 


23 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling