Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Тошкент комплекси – Q
2
ts 
 
Тошкент супалар комплекси ётқизиқлари Оқсоқота ва Нурекота 
водийсиларида кузатилади. Улар Палеооқсоқота дарёсининг 
ғўлактошлардан таркиб топган ўзан ётқизиқларидан иборат. 
Ғўлакларнинг петрографик таркиби ва ўлчамлари ҳозирги замон 
аллювий ётқизиқлариникидан деярли фарқ қилмайди. қалинлиги 6-18 
м ни ташкил этади. Бошқа комплекс ётқизиқларига нисбатан 
гипсометрик баландда жойлашган. Бир-бирига яқин жойлашган учта 
супа мажмуасидан иборат. 
Мирзачўл комплекси – Q
3
gl 
 
Мирзачўл супалар комплекси ётқизиқлари Оқсоқота ва 
Нурекота дарёлари водийларида фрагментлар ҳолида сақланиб 
қолган. Қалинлиги 4-8 м. Тошкент комплекси ётқизиқларига 
нисбатан гипсометрик пастда жойлашган, учта супа мажмуасидан 
иборат. 
Замонавий ётқизиқлар ва сирдарё комплекси – Q
4
sd 
 
Ҳозирги замон ётқизиқлари ҳудуднинг катта қисмини қоплаб 
ётади (муқованинг биринчи бетидаги расм). Улар бир қанча генетик 
гуруҳни ташкил этади. Элювиал, коллювиал, делювиал, кўчки, 
пролювиал ва сирдарё комплекси аллювиал жинслари шулар 
жумласидандир. 
Элювиал жинслар сувайирғичларда, коллювий уюмлари эса 
Кўкбет, Майгашкан, Тошгаза ва Суренота чўққиларидаги қоялар 
этигида ривожланган бўлиб, уларнинг қалинлиги бирнеча метрдан 
ошмайди.
Делювиал жинслар рельеф юзаси қиялиги 10-30° бўлган тоғ 
ёнбағирларида кузатилади. Ушбу жинслар юзасида аксарият 


26 
ҳолларда тупроқ-ўсимлик қопламаси ривожланган. Делювиал 
жинслар муваққат хусусиятга эга. Уларнинг шаклланишида нураш 
маҳсулотларининг ювилиши ва тўпланиши жараёнлари биргаликда 
кечади. Маҳсулотлар кўчирилишида гравитация кучи ва вақтинчалик 
сув оқимлари фаолият кўрсатади. Кесмасининг пастида шағал, устида 
эса лёсс ва лёссимон суглинкалардан иборат унумдор тупроқ қатлами 
ривожланган. 
Кўчки жинслари қатламларининг ётиши рельеф нишаблигига 
мос келган участкаларда ривожланган. Кучки жинслари Нурекота 
дарёси водийсида ва Суренота тоғининг шимолий ёнбағирларида 
кўплаб ривожланган. Энг йирик кўчки танаси Нурекота дарёси 
водийсининг чап бетида кузатилади. У неоген ва тўртламчи давр 
жинсларининг сурилиши туфайли ҳосил бўлган. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling