Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Оқсоқота ҳудудида интрузив жинслар ҳам ривожланган. Улар  шток ва дайкалар шаклига эга. Штоклар


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

 
Оқсоқота ҳудудида интрузив жинслар ҳам ривожланган. Улар 
шток ва дайкалар шаклига эга.
Штоклар асосан нордон таркибли магма суюқлигининг катта 
чуқурликда секин совиб, тўлиқ кристалланиши натижасида ҳосил 
бўлади. Шундай штоклардан бири Суренота чўққисида кузатилади. 
Суренота штоги ер юзасида тахминан 6 км
2
майдонни эгаллаб ётади. 
У гранодиоритлар ва граносиенитлардан иборат бўлиб, девон 
оҳактошларини (D
3
fm) ва юқори карбон оёсой свитаси (C
3
os) 
риолитларини ёриб чиққан. Девон оҳактошлари билан контактида 
скарнлашган зона, юқори карбон риолитлари билан контактида эса 
фақат чиниқиш зонасигина кузатилади. 
Дайкалар тоғ жинсларидаги дарзликлар бўйлаб магма 
суюқлигининг ёриб киришидан ҳосил бўлади. Улар тик ҳолдаги ўзаро 


38 
параллел чегараларга эга бўлган ёриб кирувчи интрузивлардир. 
Дайкаларнинг узунлиги қалинлигидан ўнлаб марта катта бўлади. 
Дайкаларнинг аксарият қисми 0,5 дан 5-6 м қалинликка ва ўнлаб метр 
узунликка эга бўлади. 
Амалиёт ҳудудида дайкалар Суренота гранодиоритлари 
штогида, Кўкбетда юқори перм-қуйи триас қизилнура свитаси 
риолитлари тарқалган майдонларда кузатилади. Гранит дайкалари 
узунлиги 20-50 м, қалинлиги 1,5-2 м, субкенглик бўйича чўзилган, 
катта бурчак остида деярли тик ётади.
 
Интрузив жинслар 
Оқсоқота 
ҳудудида 
интрузив 
жинслардан 
гранитлар, 
гpанодиоритлар ва граносиенитлар учрайди. 
Гранитлар фақат дайкалар шаклида учрайдиУлар оч пушти рангли 
бўлиб, улкан ва йирик донали структурага эга, тўла кристалланган. 
Кристалларининг ўлчами 0,5-1,5 см ни ташкил этади. Макроскопик 
кўриниши ва минерал таркиби бўйича пегматитларга ўхшаш. Минеpaл 
таркиби кварцдан (30-35%), калийли дала шпатларидан (40-45%), қисман 
плагиоклазлар (5-10%) ва слюдалардан (мусковит-8-10%) таркиб топган. 
Гранодиоритлар Суренота чўққисидаги гранодиорит штогининг 
асосий қисмини ташкил этади. Улар кул рангли, оч кул рангли, йирик 
ва ўрта донали, яхши кристалланган. Бу тоғ жинслари таркибида 
кварц (20-25%), КПШ (20-25%), плагиоклазлар (45-50 %) ва қора 
рангли минераллар (15-20%,) мавжуд. Плагиоклазлар андезиндан, 
қора рангли минераллар эса роговая обманка ва биотитдан иборат. 
Граносиенитлар гранодиоритлардан таркибида калийли дала 
шпатларининг плагиоклазларга қapагандa кўп бўлиши билан фарқ 
қилади. Оч пушти рангга эга. Ранги ортоклаз ва микроклиннинг 
кўплиги билан боғлиқ..

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling