Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
Стр.геол.2

8. Гидрогеология 
Геологик тадқиқотларда ерости сувларини ўрганиш жуда 
муҳимдир. Бунда ерости сувларининг ҳосил бўлиш, кимёвий таркиби, 
тўпланиш ва жойлашиш шароитлари ва заҳираси ўрганилади. 
Ерости сувлари тўпланиш шароитлари ва кимёвий таркиби 
бўйича таснифланган ҳолда ёритилади. 
Ерости сувлари тўпланиш шароитларига қараб дарзлик, қатлам, 
гурунт, карст ва сизот сувларига бўлинади. Улар қиш ва баҳор 
ойларида ёмғир ва қор сувлари билан тўйинади. Фақат сизот 


57 
сувларигина атмосферадаги сув буғларининг конденсацияси туфайли 
ҳам тўйиниши мумкин. 
Ерости сувларининг минерализацияси асосан тоғ жинсларини 
эритиш ва атрофдаги минерал ҳосилалар билан реакцияга 
киришишдан иборатдир. Шу туфайли ерости сувларида 60 дан ортиқ 
элементлар: чин эритмалар ҳосил қилувчи ионлар, гел ҳосил қилувчи 
коллоид моддалар, газлар, органик бирикмалар, қаттиқ моддалар, 
ҳайвон ва ўсимликлар ҳолатида мавжуд бўлади.
Сувнинг умумий шўрлиги уни +110°С щароратда буғлантириб 
олинган қуруқ қолдиғи бўйича (г/л ёки мг/л да) баҳоланади. Ерости 
сувлари шўрлик даражаси бўйича чучук (1 дан 10 г/л гача), шўр (10-
50 г/л) ва намокоб (50 г/л дан ортиқ) турларга бўлинади. 
Минерализацияси 2-3 г/л дан юқори бўлган сувлар ичиш учун 
яроқсиз ҳисобланади. 
Ерости 
сувларини 
ўрганишда 
улар 
жойлашган 
тоғ 
жинсларининг литологик-фациал хусусиятлари, рельеф ёки ёриқли 
структураларга боғлиқлигига аҳамият берилади. 
Агар ерости сувлари булоқ шаклида ер юзасига оқиб чиққан бўлса 
уларнинг сув сарфи, режими, кимёвий таркиби, ранги, мазаси, 
тиниқлиги ва ҳароратига эътибор берилади. Ерости сувларининг 
кимёвий таркиби ёрдамида ер заминидаги фойдали қазилмаларни 
қидириш мумкин. 
Ерости сувларининг геологик ишини ёритиш. Сувда эрувчан 
тоғ
жинсларининг (оҳактош, доломит, гипс, қисман туз, бўр) 
ерости (қисман ерусти) сувлари таъсирида эриб кетишидан 
юзага келган хилма - хил рельеф шакллари карст рельефини ҳосил 
қилади. Улар асосан карст воронкаларидан ва ғорлардан иборат 
бўлади.
Кўчки ёки сурилма рельефи айниқса дарё ва денгиз 
соҳилида, тоғ
оралиғида юмшоқ жинслар орасидаги сувлар ва 
оғирлик (гравитация) кучи таъсирида пайдо бўлади. Ер юзасидаги 
юмшоқ жинсларнинг силжиши секин ёки жуда тез рўй бериши 
мумкин.
Кўчкиларнинг ривожланиши юмшоқ чўкинди жинслар 
орасидаги гил қатламларининг ерости сувлари таъсирида кўпчиши ва 
уларда ишқалиш кучининг кескин пасайиб кетиши сабабли содир 
бўлади. 
Чўкинди 
жинслар 
қатламларининг 
ётиши 
рельеф 
нишаблигига мос келган жойлар кўчки ривожланиши учун қулай 


58 
шароит яратади ва шунинг учун ҳам бу жойлар жуда хавфли 
ҳисобланади.
Ер кўчиши ёнбағирнинг қиялигига, тоғ
жинси таркибига, 
атмосфера ёғинлари миқдорига боғлиқ ҳолда рўй беради. Ёнбағир 
қиялиги қанчалик катта бўлса кўчкининг тезлиги шунчалик катта 
бўлади. Кўп ҳолатларда кўчки экзоген жараёнлардан сел, 
жарланиш, чўкиш ҳодисалари билан уйғунлашиб кетади. 
Бу сув манбалари қуйидаги режа бўйича таърифланади: 
уларнинг ер юзасига чиўиш жойи (ёнбағир, водий, сувайирғич ва 
ҳ.к.), дарё ёки кўл суви сатҳидан нисбий баландлиги, қайси 
стратиграфик горизонт ёки магматик жинслар билан боғлиқлиги 
кўрсатилади. Кейинчалик сувли горизонтнинг ётиш шароити, 
қатламланиш ва дарзланиш хусусиятлари, сув ўтказмайдиган 
горизонтнинг таркиби ёритилади. 
Сув манбаларининг сув сарфи ва физик хоссалари: ҳарорати, 
тиниқлиги ёки лойқалиги, ранги, ҳиди ва мазаси аниқланади. Мазаси 
бўйича у чучук, шўрироқ, тихир, нордон ва б. бўлади. 
Сувнинг тиниқлиги унда эриган моддаларнинг мавжудлиги 
билан боғлиқ. Сув одатда рангсиз бўлади. Унинг қўнғир, сариқсимон, 
мовий, яшилсимон ва бошқа ранглари ранг берувчи пигментларга 
боғлиқ. Эриган гумин кислоталари сувга сариқсимон ёки қўнғир ранг 
беради (ботқоқ сувлари), сариқ ранг – темир гидрооксидларининг 
коллоид эритмалари, ҳаво ранг – эриган мис тузлари билан боғлиқ. 
Одатда сув манбалари атрофида охралар, карбонатли туфлар, 
тузлар ва балчиқ тўпланади. Бу ётқизиқлар ўрганилади, уларнинг 
ётиш шароитлари, тўпланиш шакли, ўлчами ва ёши кўрсатилади. 
Сув манбалари геологик қидирув ишларида ҳам фойдаланилади. 
Масалан, нефтли ҳудудларда ерости сувлари тарқибида нефт ва газ 
бўлади. 
Ерости сувлари орасида шифобахш минерал сувлар ҳам 
учрайди. Улардаги минерализация даражаси 1 г/л дан ортиқ бўлади. 
Таркибида эриган газлар (сульфид ангидирит, карбонат ангидрит), 
юқори радиоактивли, йодли, бромли, маргимушли бўлиши мумкин. 
Кимёвий таркиби бўйича минерал сувлар карбонатли (карбонат 
ангидритнинг миқдори 0,75 г/л дан ортиқ), сульфид ангидритли (0,01 
г/л), радонли, сульфатли, хлоридли шўр ва намакобларга (натрий ва 
кальций-натрий 
тузли) 
ажратилади. 
Ерости 
сувларининг 


59 
шифобахшлик самараси таркибидаги эриган сульфатли, кальций ёки 
кальций-натрийли тузларнинг миқдори 2-6 г/л бўлганда кузатилади. 
Бобнинг ҳажми 4-6 бет. 
Оқсоқота щудудидаги ерости сувлари табиий (булоқлар, 
чашмалар ва б.) ва сунъий (қудуқлар, шурфлар, бурғи қудуқлари) 
очилмаларда ўрганилган. 
Оқсоқота ҳудудида дарзлик, қатлам, грунт, карст ва сизот 
сувлари учрайди. 
Дарзлик сувлари палеозой жинсларида ривожланган ер 
ёриқларининг бурдаланиш зоналарида ёмғир ва қор сувларининг 
инильтрацияси натижасида тўпланган бўлиб, уларнинг режими ва сув 
сарфи йил давомида кам ўзгаради. Дарзлик сувларининг анча қисми 
Тешиктош, Кўкбет-Майгашкан ва Суренота устсурилмаларининг ер 
юзасига чиққан жойларида қатор булоқлар ҳолида чиқади. Бу 
булоқлар ушбу устсурилмаларнинг йўналишини назорат қилади.
Дарзлик сувларидан ҳосил бўлган булоқларнинг сув сарфи 1-6 
л/сек ни ташкил этади. Бу сувларнинг минерализация даражаси паст, 
тиниқ ва тоза. 
Қатлам сувлари бўр ва неоген даврларининг терриген жинслари 
таркибида учрайди. Уларнинг сув сарфи йил давомида кескин 
ўзгаради, булоқларнинг кўпчилиги июл ойига келиб қуриб қолади. 
Минерализация 
даражаси 
анча 
юқори, 
кимёвий 
таркиби 
гидрокарбонат магний-кальцийли. 
Грунт сувлари тўртламчи давр қоплама жинслари ва 
цементланган неоген ётқизиқлари чегарасида тўпланган бўлиб, улар 
ер юзасига стратиграфик номувофиқликлар чегарасидан сизиб чиқиб 
туради. Бундай сувларнинг ҳам кимёвий таркиби гидрокарбонат 
магний-кальцийлидир. 
Оқсоқота ҳудудида карст ва сизот сувлари унча катта аҳамиятга 
эгамас. 
Ерости сувларининг геологик иши асосан карбонатли 
жинсларнинг карстланиши ва неоген-тўртламчи ётқизиқларда 
кўчкилар ҳосил бўлишида ўз аксини топган. 
Карст бўшлиқлари Суренота чўққисининг шимолий-шарқий 
ёнбағрида 
палеоген 
оҳактошларида 
карст 
бўшлиқлари 
ва 
воронкалари ҳосил бўлишида ўз аксини топган.


60 
Кўчкилар Оқсоқота дарёси водийсида, айниқса Нурекота 
дарёсининг чап бетида кенг ривожланган. Бунга асосий сабаб Паркент-
Нурекота синклиналининг жанубий-шарқий қанотини ташкил этувчи 
мезозой-кайнозой ётқизиқларининг дарё водийси томон қияланиб 
ётиши ҳисобланади. 
Шундай кўчкилардан бири Нурекота дарёси ҳавзасида унинг чап 
ирмоқлари ҳисобланган Шешесой ва Олмалисой оралиғида 1956 ва 
1969 йиллари содир бўлган. У катта қалинликдаги неоген ва тўртламчи 
давр ётқизиқларида ерости сувлари фаолияти туфайли вужудга келган. 
Унинг ҳаракатга келиши сабабли Нурекота дарёси водийси тўсилиб 
кўл ҳосил бўлган. Бунда кўчки асоси дарё водийси бўйлаб деярли 1,5 
км ни ташкил этган, қалинлиги 80 м гача борган. 
Ер кўчиши осуда турмуш тарзига хавф солади, айниқса қишлоқ 
хўжалигида фойдаланиладиган майдонларга катта зарар етказади. 
Алунитлашган зоналардаги ерости сувларининг мазаси тахир ва 
нордан, кўланса ҳидга эга. Бу сольфатор реакцияли муҳитда 
алунитланиш жараёнининг ҳозирги кунда ҳам давом этаётганлигидан 
далолат беради. Уларда аччиқтош эриганлиги сабабли, ичганда 
организмга асаб рецепторларини фалажловчи анестезик таъсир 
кўрсатади.
Намгарчилик юқори бўлган йилларда қатлам ва грунт сувлари 
заҳирасининг кескин ошиб кетиши сабабли тўртламчи ва неоген 
ётқизиқларида кўчкилар ривожланади. Умуман олганда амалиёт 
ҳудуди кўчки учун хавфли майдон ҳисобланади.
Амалиёт 
ҳудудида 
карст 
воронкалари 
палеоген 
оҳактошларида, карст бўшлиқлари эса юқори девон карбонатли 
жинсларида ривожланган. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling