Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Стр.геол.2
Қатламларнинг горизонтал ётиши, майда донали яхши
сараланган бир жинсли ётқизиқлар ҳавза соҳилидан узоқдаги чуқур сувли ҳудудлар учун характерли бўлади. Тоғ жинсларининг дағал таркиби, қизил рангдалиги, қийшиқ қат-қатлилиги, линзасимонлиги соҳилбўйи шароитлари учун характерли бўлади. Кучли фациал ўзгарувчанлик, турли таркибдаги ётқизиқларнинг алмашиниб ётиши, қалинлигининг ўзгарувчанлиги сувости оқимларига эга динамикаси кучли бўлган чўкинди тўпланиш шароитларига хос бўлади. Бундай оқимлар соҳилбўйи ва чуқурсувли ҳавзатуби оқимлари бўлиши мумкин. Гиллар ва хемоген жинслар кўп ҳолларда чўқурсувли ҳавзалар тўғрисида далолат беради, аммо, агар ҳавза ёпиқ, уни ўраб турган қуруқлик текисланган бўлса суст динамикали соҳилбўйи ва лагуна шароитларида ҳам тўпланиши мумкин. Ётқизиқларнинг қалинлиги одатда ҳавза тубининг чўкиши ва чўкинди ҳосил бўлиши учун материал етказиб берувчи ёндош қуруқликнинг кўтарилиши контрастлиги ҳақида далолат беради. Шунингдек ётқизиқлар қалинлигига чўкинди тўпланиш жараёнининг давомийлиги, иқлимий зоналлик, соҳил чизиғидан узоқлиги таъсир кўрсатади. Ер пўсти ҳаракатлари амплитудаси ҳақида ётқизиқлар қалинлиги бўйича фақат тенг вақт оралиғида тўхтовсиз тўпланган бир таркибдаги ётқизиқларни қиёслаш орқалигина фикр юритиш мумкин. Кўп ҳолларда ётқизиқларнинг ўзаро номувофиқ ётиши нима билан боғлиқлигини аниқлаш жуда қийин. Бу ер пўстининг кўтарилиши ва чўкинди тўпланиш жараёнидаги континентал танаффус ёки денгиз ҳавзасида ётқизиқларнинг сувости оқимлари орқали ювилиш натижаси бўлиши мумкин. Номувофиқлик сувости ёнбағирларида чўкиндиларнинг кўчиши туфайли ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Ҳар бир ҳолатда масалани тўғри аниқлаш учун комплек палеотектоник ва палеогеографик таҳлил ўтказиш лозим. Умумий ҳолда структура қаватлари орасидаги бурчакли номувофиқлик ер пўстининг жадал кўтарилиши, денгиз регрессияси ва континентал шароитларнинг (қуруқлик) вужудга келиши билан боғлиқ дейиш мумкин. Континентал ривожланишнинг ишончли белгиси бўлиб нураш пўсти саналиши мумкин, аммо улар, одатда, кейинги 52 трансгрессияларда сақланмаган бўлади. Агар параллел стратиграфик, географик номувофиқликлар кузатилса ва яруслар ва свиталар ҳажмидаги табақалар кесмада учрамаса, бунда ётқизиқларнинг ювилиб кетганлиги, чўкинди ҳосил бўлиш ҳавзасининг саёзлашуви тўғрисида ёзган маъқул. Боб бурмаланишнинг асосий эпохалари ва йирик интрузив массивларнинг шаклланиш вақти, геологик жараёнларнинг умумий йўналганлиги ҳақидаги хулосалар билан тугатилади. Бобнинг щажми 8-10 бет. Оқсоқота ҳудудининг геологик ривожланиш тарихини палеозой эраси девон даврининг фамен асридан бошлаб тиклаш мумкин. Чунки фамен яруснинг карбонатли жинслари райондаги очилиб ётган энг қари жинслар ҳисобланади. Кечки девоннинг фамен асрида районда ҳам бутун Ўрта Осиёнинг катта қисмини эгаллаган денгиз ҳавзаси мавжуд бўлган. Ётқизиқларнинг таркиби ва ҳайвон қолдиқлари бўйича ушбу денгизнинг анча чуқурликга эга бўлганлигини ва шўрлигининг ва ишқорий резервининг бирмунча юқорилигини тахмин қилса бўлади. Чунки девон ётқизиқлари брахиоподалар, криноидеялар ва микрофауналар ҳамда конодонталарнинг қолдиқларига эга бўлган қатламли ва ноқатламий оҳактошлардан, доломитлашган оҳактошлардан ва доломитлардан иборат. Доломитларнинг чўкмага ўтиши нафақат денгиз сувининг муайян даражада шўр бўлиши, балки ишқорийлик резервининг ҳам юқори бўлишини тақозо этади. Карбон даврининг бошларида ҳам (турне асри) кечки девондагидек денгиз шароитлари ҳукм сурган. Чунки турне яруси ётқизиқлари қатламли оҳактошлардан иборат ва девон ётқизиқларига мувофиқ ётади. Ўрта карбон эпохасига келиб олдин мавжуд бўлган денгиз чекинган. Континентал шароитларда чўкиндилар тўплана бошлаган. Бундай чўкиндиларнинг тўпланиши кучли вулканизм жараёнлари билан боғлиқ. Вулкан маҳсулотлари ўрта таркибдаги пирокласт материаллардан ва эффузив жинслардан иборат бўлган (минбулоқ свитаси). Ўрта карбоннинг иккинчи ярмида ҳам кучли вулканизм жараёнлари давом этган. Аммо бунда вулканизм фаолиятида бирмунча ўзгаришлар кузатилади. Чунки вулкан маҳсулотлари 53 диференцацияланган характерга эга. Кесмада андезитлар, дацитлар ва риолитларнинг алмашиниб ётиши кузатилади (оқча свитаси). Кечки карбон эпохасида вулканизм жараёнлари янада кучаяди. Бунда энди нордон такибдаги пирокласт материаллар ва эффузив жинслар ҳосил бўлади (оёсой свитаси). Райондаги ўрта ва кечки карбон вулканитлари орасидаги бевосита контакт кузатилмаса ҳам олдин вулкан-тектоник ҳаракатларнинг бирмунча сусайганлиги ва кейинчалик янада авж олганлигини тахмин қилса бўлади. Перм даврининг охирларида ва триас даврининг бошларида вулкан-тектоник ҳаракатлар янада кучаяди ва катта қалинликдаги нордон эффузив жинслар ҳосил бўлади (қизилнура свитаси). Шу вақтда нордон магмаларнинг ёриб кириши кузатилади (Суренота гранитоид штоги). Юқори ҳароратдаги нордон магма таъсирида девон даврининг ёндош карбонатли жинсларида скарнланиш жараёни кечади. Бу магматизм герцин тектогенезининг якунловчи босқичи ҳисобланган. Бу даврда тоғ жинсларининг кучли деформацияланиши, пластик хусусиятга эга бўлган қатламли чўкинди жинсларнинг мураккаб бурмаланиш ва мўрт эффузив жинсларда турли морфологик кўринишдаги ер ёриқлари ривожланади. Герцен тектогенезининг ороген босқичида баланд тоғлар вужудга келади. Шундан сўнг район емирилиш ҳудудига айланади. Герцин тектогенези тўрт фазада амалга ошган бўлиб, улар структура яруслари орасидаги номувофиқликларда ўз аксини топган. Бундай структура яруслари бўлиб юқори девон-қуйи карбон карбонатли жинслари, ўрта карбоннинг ўрта таркибдаги вулканитлари, юқори карбоннинг нордон эффузивлари ва юқори перм-қуйи триас риолитлари саналади. Герцин тектогенези туфайли вужудга келган тоғлар бутун триас ва юра даврлари ҳамда бўр даврининг биринчи ярми давомида емирилиб, ҳудуд олдин пенепленга ва кейнчалик текисликка айланади. Бу жараёнлар палеозой жинсларидан иборат бўлган фундамент ва мезозой-кайнозой қоплама жинслари орасидаги регионал номувофиқлик билан ифодаланган. Бўр даврининг иккинчи ярмида трансгессия туфайли район яна чўкинди ҳосил бўлиш аренасига айланади. Жанубий-шарқдан шимолий-ғарбга қараб рельеф нишаблиги пасайиб борган. Чунки шу йўналишда континентал ётқизиқлар денгиз ётқизиқларига ўтади ва дағал терриген материалларнинг майда 54 донали жинсларга айланиши кузатилади. Кечки бўрнинг иккинчи ярмига келиб Оқсоқотанинг бутун ҳудудини денгиз қоплайди. Аммо бу денгиз жуда саёз бўлган. Бўр даврининг иккинчи ярмида ҳукм сурган арид иқлим ҳам денгиз шароитида чўкинди ҳосил бўлиш жараёнига ўз таъсирини кўрсатган. Иссиқ иқлим туфайди саёз денгиз ҳавзасининг шўрлиги тез ошиб борган. Денгизнинг шўрлигини денгиз ётқизиқлари таркибида ҳайвон қолдиқларининг жуда кам учраши ва ётқизиқлар кесмасида седиментацион гипс қатламчаларининг мавжудлиги ва терриген жинсларда сульфатли цементнинг ривожланганлиги орқали тикласа бўлади. Районда бўр даврининг иккинчи ярмига келиб чўкинди тўпланиш аренасига айланишидан бошлаб бу жойда платформали тектоник режим ўрнатилган. Тебранма тектоник ҳаракатларнинг мавжудлиги ётқизиқларнинг моддий таркибида ва қалинлигида ўз аксини топган. Бўр даврининг охирида ва палеоген даврининг бошларида мавжуд бўлган саёз денгиз чекинган. Денгиз регрессияси туфайли максимал текисланган катта ҳудуд яна эрозия вилоятига айланган. Чўкинди тўпланиш жараёни тўхтаган ва олдин ҳосил бўлган ётқизиқлар қисман ювилиб кетган. Палеоген даврининг ўрталарида яна денгиз трансгрессияси содир бўлади. Палеоген денгизи ҳам бўр даври охирларидагидек саёз бўлган. Аммо ундан нормал шўрлиги билан фарқ қилган. Оқсоқота ҳудуди шу денгизнинг соҳилбўйи қисмига тўғри келган. Соҳилбўйи шароитларида қумлар, мергеллар ва органоген оҳактошлар чўкмага ўтган. Бу денгизда икки тавақали ҳайвонларнинг кўплаб турлари яшаган. Палеоген денгизида чўкиндилар ҳақиқий платформа режимида тўпланган. Шунинг учун ҳам уларнинг қалинлиги катта эмас. Палеоген даври эоцен эпохасининг охирларида денгиз бутунлай чекинган ва чўкинди ҳосил бўлиш жараёнида узилиш содир бўлган. Палеогеннинг охирларида ва неогеннинг бошларида Оқсоқота ҳудуди яна чўкинди тўпланиш ҳавзасига айланади. Лекин чўкинди тўпланиш континентал шароитларда кечган. Яъна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, неоген ётқизиқлари Оқсоқота ҳудудининг барча жойларида ҳам чўкинди тўпланмаган. Бу ҳудуднинг жанубий-шарқий қисми неогеннинг иккинчи ярмигача ҳали ювилиш майдони ҳисобида 55 бўлган. Чунки Нурекотанинг чап ирмоғи ҳисобланган Олмалисойнинг бошида ўрта карбон минбулоқ свитаси андезитларининг ювилган юзасига бевосита юқори неоген мирзаработ сериясининг конгломератлари бурчакли номувофиқлик билан ётади. Бу конглмератларнинг таркибида ташилиш туфайли қисман думалоқланган ва палеоген ётқизиқларига хос бўлган иккитавақалиларнинг чиғаноқлари кўплаб учрайди. Бунда ювилишга учраган палеоген ётқизиқлари Оқсоқота ҳудудининг жанубий- шарқида ер юзасида очилиб ётган. Неогеннинг бошларида бошланган альп тектогенезининг дастлабки фазасида районнинг жанубий-шарқидаги ҳудудлар жадал кўтарила бошлаган. Шу туфайли неоген кесмасида олдин майда заррали жинслар – алевролитлар ва аргиллитлар тўланган. Кейинчалик уларнинг ўрнига қумтошлар, гравелитлар ва майда ғўлакли конгломератлар тўпланади. Вақт ўтиши билан қумтош ва гравелитларнинг ҳиссаси камайиб, конгломератларники ошиб борган. Шу билан бирга ғўлакларнинг ўлчами ҳам ошиб борган ва неоген даврининг охирларида ҳарсангли конгломератлар тўпланган. Неогеннинг охирида альп тектогенезининг ороген фазаси бошланган, ҳудуд кўтарилиб, мезозой-кайнозой ётқизиқлари бурмаланган. Шу вақтда Майгашкан-Суренота антиклинали ва Паркент-Нурекота синклинали вужудга келган. Тектоник ҳаракатларнинг янада кучайиши туфайли Тошиктош, Кўкбет- Майгашкан ва Суренота устсурилмалари пайдо бўлган. Неогеннинг охирида ва тўртламчи даврнинг бошларида ҳудудда баланд тоғли рельеф вужудга келган. Бунда рельефнинг ривожланишида сув тармоқлари катта аҳамиятга эга бўлган. Сув тармоқлари ўз ўзанларини ювиб, водийлар ҳосил қилиши ҳам ўз навбатида шу жойнинг геологик тузилиши билан боғлиқ. Шимолий-ғарбий йўналишда оқувчи Оқсоқота дарёси шу йўналишда ўтган ер ёриғи билан бевосита боғлиқ бўлса, Нурекота дарёсининг шаклланишида бурмали структура белгиловчи аҳамиятга эга бўлган. Шунинг учун ҳам Катта Чимён чўққисидан бошланувчи Нурекота дарёси шарқдан ғарбга қараб синклинал бурманинг мульдасидан оқиб ўтиб ўз водийсини шакллантирган ва Оқсоқота дарёсига тўғри бурчак остида қўшилган. Оқсоқота дарёсининг Майгашкан-Суренота антиклиналини кўндаланг кесиб ўтишининг сабаб антиклиналнинг ядросида 56 Суренота ва Кўкбет чўққилари орасида бурма ядросининг эгарсимон ботганлигидир. Бу ерда мезокайнозой жинслари остидаги палеозой жинсларининг ҳозирги сув сатҳидан баландлиги 250-300 м ни ташкил этади, холос. Юқорида номи тилга олинган чўққиларда палеозой жинслари юзасининг гисометрик тутган ўрни сув сатҳидан 1500-1600 м баландни ташкил этади. Агар неоген даврида кечган тектоник ҳаракатлар горизонтал йўналишда сиқувчи таъсир кўрсатган бўлса, тўртламчи даврда у вертикал ҳаракатга айланган ва ҳудуд жадал кўтарила бошлаган. Рельефда неоген ётқизиқларининг ювилган юзасига бурчакли номувофиқлик билан ётувчи тўртламчи давр тошкент ва мирзачўл супалар комплекслари ётқизиқлари турли гипсометрик баландда жойлашган бўлиб тескари стратиграфик кетма-кетликни ташкил этади. Бундай тескари стратиграфик кетма-кетлик ҳудуднинг бутун тўртламчи давр давомида кўтарилаётганлигидан ва тектоник ҳаракатларнинг узлукли-узликсизлик табиатидан далолат беради. Бошқача айтганда, вертикал йўналган тектоник ҳаракатларнинг жадаллиги гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб турган. Ҳудуднинг жадал кўтарилган пайтида чуқурлатиш эрозияси, сусайган вақтида эса ён эрозия ривожланган. Ён эрозия туфайли дарё водийси кенгайган ва бу шароитда олдинги циклда тўпланган аллювиал ётқизиқларнинг фақат фрагментларигина сақланиб қолган. Тўртламчи давр супалари комплекслари орасидаги гипсометрик баландлик (фарқ) ушбу вертикал ҳаракатларнинг охиригача компенсацияланмаган амплитудасини акс эттиради. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling