Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Стр.геол.2
7. Геологик ривожланиш тарихи
Бу боб олдинги бобларни, стратиграфик устунни ва геологик харитани таҳлил қилиш маълумотлари асосида ёзилади. Унинг вазифаси – геологик харита ва стратиграфик устунда тасвирланган ётқизиқлар асосида ҳудуднинг узлуксиз ривожланиш тарихини тиклашдир. Бошқача қилиб айтганда, боб ушбу районнинг геологик «биографияси» ҳисобланади. Геологик ривожланиш тарихини тиклаш – бу чўкинди ҳосил бўлиш шароитлари ва уларнинг кетма-кетлигини, чўкинди ҳосил 49 бўлишдаги танаффусга ёки олдин ҳосил бўлган ётқизиқларнинг ювилиб кетишига, чўкинди қопламасининг турли қаватларидаги ҳар хил тоифадаги структура элементларига (палеотектоникага) ҳамда чўкинди ҳосил бўлишнинг табиий шароитларига (палеогеографияга) бевосита таъсир кўрсатган тектоник ҳаракатлар характери, миқёси ва турини аниқлашдир. Чўкинди ҳосил бўлишнинг табиий географик шароитлари тўғрисидаги маълумотларни кесманинг литологик таркиби ва қатламли тоғ жинсларининг характеридан олиш мумкин. Улар бўйича чўкиндилар континентал, лагуна ёки денгиз шароитларида ҳосил бўлганлиги, ҳавза чуқурлиги қанақалиги тўғрисида фикр юритиш мумкин. Органик қолдиқлар ҳарорат, иқлим тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. Таркиби билан фарқланувчи ва чўкинди ҳосил бўлишдаги табиий-географик муҳитини кўрсатувчи ётқизиқлар мажмуаси фация дейилади. Муайян стратиграфик оралиқда фацияларнинг жойлашуви вақтнинг шу оралиғига мос келувчи ер участкаси юзасида табиий- географик вазиятларнинг алмашинишини аниқлашга имкон беради. Масалан, эффузив жинслар билан алмашиниб ётувчи, ер ёриқлари билан мураккаблашган ва интрузиялар ёриб кирган гармоник бурмаларга бурмаланган катта қалинликдаги ётқизиқлар бу мажмуанинг шаклланиш вақтида ушбу ҳудуднинг ривожланишидаги геосинклинал (бурмали) режим тўғрисида далолат беради. Муайян бир тектоник режимда шаклланган турли литологик таркибдаги фациялар мажмуаси формация дейилади. Формацилар ер пўстининг структураларини: геосинклиналлар, бурмали вилоятлар, платформалар, чекка ботиқликлар, қайта тектоник фаолланишдан вужудга келган структуралар (эпиплатформали орогенез) ва б. ни ажратишда фойдаланилади. Формацияларнинг шаклланишидаги кетма-кетликни ўрганиб мазкур ҳудуднинг ривожланишидаги асосий босқичларни ажратиш мумкин. Бу бобни ёзиш қуйидаги кетма-кетликда бажарилади: Стратиграфик устун бўйича кесма таҳлил қилиб чиқилади. Унда муайян фация ва формациялар ажратилади ва уларнинг шалланишидаги тектоник режим аниқланади. Қадимги даврлардан бошлиб то энг ёшига қараб геологик ривожланиш тарихини ёритиш. Таърифлаш «Стратиграфия» бобидаги каби тартибда бажарилади. 50 Майдонда тарқалган барча ётқизиқларнинг ҳосил бўлишидаги палеогеографик ва тектоник вазиятларнинг тавсифини келтириш. Агар имкони бўлса, чўкинди ҳосил бўлиш, бурмаланиш ва ер ёриқлари ҳосил бўлиш жараёнлари вақти орасидаги (постседиментацион, конседиментацион) муносабатлар ҳақидаги фикрлар ҳам келтирилади. Агар ҳудудининг тузилиши бир неча структура қаватидан иборат бўлса, улар қандай шаклланганлиги – меросий (устки ва пастки қаватларнинг структура шакллари бир хил) ёки инверсион (пастки структура қаватидаги антиклиналларга устки структура қаватининг синклиналлари мос келади) эканлиги қайд этилади. Бўлим матнининг бошланиши қуйидагича бўлиши мумкин: «-сонли харитада тасвирланган ҳудуднинг тарихий ривожланиш тарихини ўрта кембрий эпохасидан бошлаб кузатиш мумкин, чунки бу ерда энг қари тоғ жинслари бўлиб кембрий системасининг ўрта бўлими саналади. Бу вақтда ер пўстининг чўкиши давом этган ва денгиз ҳавзаси мавжуд бўлган. Кечки кембрий эпохасида ҳам шу ҳавза сақланиб қолган, аммо у анча саёзлашган ва унда вулканизм ҳаракатлари бошланган, чунки кесма оҳактошлар, қумли, алевролитлар ва андезитли лава қатламчаларига эга. Бу эса ер пўстининг кўтарилаётганлигидан далолат беради. Бу жараёнлар денгизнинг чекинишига ва континентал шароитларнинг ҳосил бўлишига олиб келган. Бу тектоник жараёнлар ўрта ва юқори кембрий жинсларининг бурмаланиши, нордон таркибли интрузияларнинг ёриб кириши билан бирга кечган. Демак, тектогенезнинг байкал циклига (тоғ бурмаланишига) мос келувчи структура қавати шаклланган. Ордовик ва силур даврлари давомида континентал шароитлар ҳукм сурган ва чўкиндилар тўпланмаган. Ер пўстининг яна қайтарилган чўкиши янги трансгрессияга ва девон даврида саёз сувли денгиз ҳавзасининг пайдо бўлишига олиб келган. Бу ...тасдиқланади.» ва ҳ.к. Матн ҳудуднинг ҳозирги замондаги ривожланишини таърифлаш билан якунланади. Масалан: «Ҳозирги пайтда ҳудуд жадал кўтарилишни ва эрозион парчаланишни ўз бошидан кечирмоқда. Бу ҳақда чуқур ювиб кирган водийлар ва катта нишабликдаги ёнбағирларга эга баланд тоғли рельеф далолат беради.» Бу бобни ёзишда чўкинди ҳосил бўлишнинг қуйидаги индикаторларидан фойдаланиш тавсия этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling