Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
Стр.геол.2

 
Фойдали қазилма конлари 
Оқсоқота ҳудуди турли фойдали қазилма конларига бой. Бунда 
алунит, темир ва қурилиш материаллари конлари етакчи аҳамиятга 
эга. 
Алунит кони амалиёт ҳудудидаги муҳим объект ҳисобланади. У 
Тошгаза тоғининг ғарбий ва жанубий ғарбий ёнбағирларида бир 
қанча катта-кичик маъдан таналарини ташкил этади. Алунитлашган 
жойлар асосан турли йўналишдаги палеозой ер ёриқлари бурдаланган 
зоналарининг ўзаро кесишган жойларида ривожланган устунсимон 
таналарни ташкил этади. Алунитлашган таналар ўрта карбон 
минбулоқ свитасининг андезитлари ва андезитли порфиритлари 
субстратида ривожланган. Ер юзасида эса оқарган майдонларни 
ташкил этади. Алунит минерализацияси иккиламчи кварцитлар 
таркибида нотекис тарқалган. Унинг миқдори ўртача 25-35% фоизни 
ташкил этади. Алунит минерали оқ рангли, кварцит массаси ичида 
аниқ кузатилади. Таблеткасимон, ромбоэдрик шаклдаги кристалларни 
ташкил этади. Кристаллари ва кристалл агрегатларининг ўлчами 0,2-
1,5 см. 
Мазкур кон ўтган асрнинг 50-инчи йиллари канавалар, 
штольнялар, бурғи қудуқлари ва бошқа тоғ лаҳимлари қазиш орқали 
разведка қилинган. Заҳираси ва сифат кўрсаткичлари бўйича саноат 
аҳамиятига молик эмас деб топилган. Коннинг минералогияси ва 
генезиси К.С.Зубрилина томонидан ўрганилган. Коннинг генезиси 
бўйича бир қанча тахминлар мавжуд. Улардан биринчиси 
бурдаланиш зонасида юза сувларининг инфильтрация жараёнидаги 
реакцион фаолияти билан боғлиқлигига асосланган. Таркибида 
карбонат ангидрит ва эркин кислород эриган юза сувлари кислотали 
муҳит ҳосил қилиб, бурдаланган зонадаги андезит ва андезитли 
порфиритларга эритувчи ва оксидловчи таъсир кўрсатган. 


63 
Субстратни ташкил этувчи бу эффузив жинсларнинг сульфид (пирит) 
минералларига бой бўлган участкаларида сульфат кислотали муҳит 
вужудга келган. Сольфатар реакция туфайли атрофдаги тоғ 
жинсларининг парчаланиши жараёни тезлашган. Бу реакциянинг 
натижаси бўлиб алунит, иккиламчи кварцит, темир гидрооксидлари 
ва гипс саналади. Алунитланиш зонасининг парагенетик минераллари 
бўлиб каолинит, галлуазит, ярозит, опал ва халцедон саналади. 
Алунитлашиш зоналарининг ҳосил бўлиши тўғрисидаги иккинчи 
тахмин вулканизм фаолияти сўнгида содир бўладиган фумарол 
газларнинг фаолияти билан боғлиқ деб тушунтиради. Фумарол газлар 
карбонат ангидрит, сульфид ва сульфит ангидрит газлари ва сув 
буғларидан иборат бўлган. Сув буғларининг конденсацияси ва уларда 
бу газларнинг эриши туфайли сольфатар реакцияли муҳит вужудга 
келган. Ҳосил бўлган сульфат ва сульфит кислоталари эвазига 
агрессив муҳит ҳосил бўлган. Бундан кейин кечадиган барча 
жараёнлар биринчи тахминдаги кабидир. Агар айнан шу кунларда 
ҳам алунитланиш жараёнлари давом этаётганлигини ҳисобга олинса, 
биринчи тахминнинг тўғрилиги маълум бўлади. Алунит калий ва 
алюминийнинг қўш тузи ҳисобланади (KAl
3
(OH)
6
[(SO
4
)
2
]. Алунитни 
қиздириш орқали ундан аччиқтош (KAl
3
[(SO
4
)
2
] х 12Н
2
О олиш 
мумкин. Аччиқтошдан медицинада ва ичимлик сувларини тозалашда 
кенг фойдаланилади. Алунитлашган зоналарда ривожланган 
бўшлиқлар деворида ҳозирги кунда ҳосил бўлаётган аччиқтош 
қуйқаларини, сталактит ва сталагмитларини кузатиш мумкин. 
Аччиқтош сувда осон эрийди ва организмга анестазияловчи таъсир 
кўрсатади. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling