Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Стр.геол.2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Майгашкан-Суренота антиклинали
- Паркент-Нурекота синклинали
Бурмали структуралар Бундай бурмали структураларга Майгашкан-Суренота антиклинали ва Паркент-Нурекота синклиналини мисол қилиб кўрсатса бўлади. Майгашкан-Суренота антиклинали шимолий-шарқдан жанубий-ғарбга қараб 20 км масофага чўзилган. Унинг ядросида 33 палеозой жинслари (юқори девон фамен яруси оҳактошлари (D 3 fm), Суренота штоги гранодиоритлари (P 2 ), оёсой (C 3 os) ва қизилнура (P 2 -T 1 kz) свиталарининг вулканоген жинслари) очилиб ётади. Қанотларини эса бўр, палеоген ва неоген ётқизиқлари ташкил этади. Ушбу антиклинал бурма асимметрик тузилишга эга, унинг шимолий- ғарбий қаноти 10-15°, жанубий-шарқий қаноти эса 25-30° бурчак остида ётади. Бурманинг Оқсоқота дарёси ўзани бўйича кенглиги 4 км га тенг, баландлиги эса 1 км дан ортиқ. Антиклиналнинг жанубий- шарқий қаноти Кўкбет-Майгашкан ва Суренота устсурилмалари билан мураккаблашган. Антиклинал ядросидаги палеозой жинслари очилмаси рельефда Суренота, Кўкбет ва Майгашкан сингари бир қанча чўққиларга эга бўлган тоғ тизмасини ҳосил қилган. Унинг шимолий-ғарбий қаноти кўп жойларда нурашга чидамлироқ бўлган палеоген оҳактошлари очилиб қолган зирхли сиртдан иборат. Палеоген оҳактошларидаги шундай зирҳли сирт Оқсоқота ва Нурекота дарёлари қўшилуви жойида ҳам кузатилади. Паркент-Нурекота синклинали Майгашкан-Суренота антиклиналига параллел ҳолда ундан жанубий-ғарброқда жойлашган. Шимолий-шарқдан жанубий-ғарбга қараб 18 км масофага чўзилган. Синклинал ўқи Оқсоқота ҳудудида Нурекота дарёси водийси, Оқсоқота дарёсининг ўрта оқими ва Олтинбел довони орқали ўтади. Қанотларини бўр, палеоген ва қуйи неоген ётқизиқлари ташкил этади. Мульдасини эса юқори неоген мирзаработ серияси жинслари тўлдириб туради. Кенглиги Оқсоқота дарёси водийси бўйича 8 км ни ташкил этади. Бурманинг шимолий-шарқий центриклинал туташуви Нурекота дарёсининг бошланиш қисмида ва жанубий-ғарбий центриклинал туташуви эса Паркет шаҳри яқинида кузатилади. Паркент-Нурекота синклиналининг шимолий-ғарбий қаноти бир вақтнинг ўзида Майгашкан-Суренота антиклиналининг жанубий- ғарбий қаноти ҳам ҳисобланади. Паркент-Нурекота синклинали уч томондан: шимолдан Кўкбет- Майгашкан, ғарбдан Суренота ва жанубий-шарқдан Тешиктош устсурилмалари билан мураккаблашган. Устсурилмаларнинг аллохтон комплексини ташкил этувчи палеозой жинслари чуқур ювилган жойларда (Ўриклисой, Оқсоқота ва Нурекота дарёларининг қўшилуви, Тешиктош дараси) унинг остидаги бурма қаноти очилиб 34 ётади. Бир қанча жойда устсурилмалар таъсирида синклинал қаноти тўнтарилган ҳолга келиб қолган. Синклинал бурманинг шимолий-ғарбий қаноти Нурекота дарёсининг бошидаги центриклинал туташувидан бошлаб деярли то Оқсоқота ва Нурекота дарёларининг қўшилувигача Кўкбет- Майгашкан устсурилмаси тагида қолиб кетган. Унинг жанубий- ғарбий давоми катта қалинликдаги тўртламчи давр лёсс жинслари билан қопланган. Синклинал бурманинг жанубий-шарқий қаноти шимолий-шарқий центриклинал туташувидан бошлаб то Шешесойнинг ўнг бетигача моноклинал ётувчи қатор ҳосил қилган. Навошох ва Шешесой оралиғида бурма қаноти блокларининг сурилиш амплитудаси 1 км га борувчи чап томонлама силжима орқали қирқилган. Силжиманинг шарқий блогида бурма қаноти тик ҳолга келиб қолган. ғарбий блокда эса у Тешиктош устсурилмасининг шимолий-шарқий давоми билан қопланган. Жанубий-ғарбда бурма қаноти Тешиктош устсурилмаси остидан Тешиктош дарасида, Номсизсой ва Паркентсойнинг ўнг ирмоғи бошларида очилиб ётади. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling