Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

 
Узилмали структуралар 
Альп 
тектогенези 
билан 
боғлиқ 
бўлган 
узилмали 
структуралардан энг муҳимлари Тешиктош, Кўкбет-Майгашкан ва 
Суренота устсурилмалари саналади. 
Тешиктош устсурилмаси жанубий-ғарбдан шимолий-шарққа 
қараб чўзилган. Устсурилма чизиғи бўйлаб қатор булоқлар 
жойлашган. Тешиктош дарасида, Оқсоқота дарёси ўз ўзанини чуқур 
ювиб кирганлиги сабабли, бу структурани рельефда яққол кузатиш 
мумкин. Даранинг ўнг бетида ўрта карбон эффузив жинслари олдин 
бўр, кейин палеоген ва неоген ётқизиқларининг устига сурилиб 
чиққан. Бунда бўр ва палеоген ётқизиқлари бирмунча тўнтарилган 
ҳолатга келиб қолган. Даранинг чап бетида эса юқори девон 
оҳактошлари ва ўрта карбон вулканитлари бўр ётқизиқларининг 
устига сурилиб чиққан. Номсизсойнинг бошида устсурилма тагида 
бўр ва палеоген ётқизиқларининг тўнтарилиб ётганлиги кузатилади. 
Жанубий-ғарбий давоми Девонсойнинг бошида Паркентсой ҳавзасига 
ўтиб кетади. Шимолий-шарқий давоми эса Шешесойнинг бошида 
палеозой ётқизиқлари ичига ўтиб, тугайди. 


35 
Тешиктош устсурилмасининг сурилиш юзаси жанубий-шарққа 
қараб 15° бурчак остида ётади. Оқсоқота дарёсининг чап бетида 
сурилиш юзасининг ётиш бурчаги кескин ошиб, аксузилма турига 
айланади. Устсурилманинг максимал сурилиш амплитудаси 1,5 км 
дан ортиқ. Устсурилманинг ер юзасига чиқиш чизиғи бўйлаб бир 
қатор булоқлар кузатилади. У рельефда ҳам яхши ифодаланган. 
Шунинг учун ҳам кўп жойларда унинг юзаси бўйлаб сўқмоқ йўллар 
ўтган. 
Кўкбет-Майгашкан устсурилмаси Кўкбет ва Майгашкан 
тоғларининг жанубий ёнбағрида ривожланган бўлиб, тахминан 6 км 
масофага чўзилган. Рельефда асосан ёввойи буталарнинг қатор бўлиб 
ўсганлиги билан ифодаланган. Унинг сурилиш юзаси шимолий-
ғарбга қараб 30-35° бурчак остида ётади. Сурилиш амплитудаси 600-
700 м ни ташкил этади. Сурилиш юзаси бўйича юқори палеозой 
қизилнура свитасининг (Р
2

1
kz) вулканитлари мезо-кайнозой 
ётқизиқларининг устига сурилиб чиққан. Бу ҳолни Нурекота 
дарёсининг ўнг ирмоғи – Узумлисойда яққол кузатиш мумкин. Бунда 
чуқур эрозия туфайли ювилиб кетган палеозой жинсларининг остида 
Паркент-Нурекота синклиналининг шимолий-ғарбий қанотини 
ташкил этувчи бўр ва палеоген жинслари очилиб ётади. Уларнинг 
тагида эса яна палеозой жинслари ётганлиги кўзга ташланади. 
Кўкбет-Майгашкан устсурилмаси рельефда яхши ифодаланган. 
Геоморфологик томондан эрозион ва эрозион-аккумулятив рельеф 
турларини ажратади. Аллохтондаги палеозой жинслари қояли рельеф 
ҳосил қилиб, очилиб ётади. Бунда рельеф нишаблиги 30° дан ортиқ. 
Автохтон эса делювий ётқизиқлари билан қопланган, рельеф 
нишаблиги 10-20° ни ташкил этади. Устида зич ўсимлик қопламаси 
ҳам ривожланган. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling