Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Суренота устсурилмаси Суренота чўққисининг шимолий-
шарқий ёнбағрида кузатилади. Унинг узунлиги 1 км дан, сурилиш 
амплитудаси эса 150 м дан ортиқ. Сурилиш юзаси шимолий-ғарбга 
қараб ётади. Сурилиш юзаси бўйлаб юқори карбон оёсой свитаси 

3
os) риолитлари бўр ва палеоген ётқизиқларининг устига сурилиб 
чиққан. Бунда бўр ва палеоген қатламлар тик ёки тўнтарилган ҳолга 
келиб қолган. Суренота устсурилмаси шимолий-шарқда юқори 
карбон оёсой свитаси риолитларига ўтиб тугайди. Жанубий-ғарбий 
давоми эса Тутамғали сойнинг ўнг бетида катта қалинликдаги лёсс 
жинсларининг остига кириб кетади. Шунинг учун ҳам унинг ҳақиқий 


36 
узунлигини 
аниқлаб 
бўлмайди. 
Юқорида 
таърифланган 
устсурилмалар Паркент-Нурекота синклиналини ҳар уч тарафдан 
сиқиб, унинг тузилишини бирмунча мураккаблаштирган ва шунинг 
учун у грабен-синклинал дейилади. 
Ўриклисой бўйлаб субкенглик йўналишда ўтган узилманинг 
мавжудлигини тахмин қилса бўлади. У рельефда яққол ифодаланган 
бўлмасада, структуранинг шимолий блогидаги қуйи неоген жинслари 
жанубий блокдаги юқори неоген жинслари билан бир гипсометрик 
сатҳга эга бўлиб қолган. Демак, унинг жанубий блоги шимолий 
блогига нисбатан анча чўккан. 
Палеозой жинсларида ҳам ҳар хил морфологик турдаги ер 
ёриқлари кўплаб ривожланган. Бу узилмалар зонасидаги жинсларда 
аксарият ҳолларда бурдаланиш ва гидротермал ўзгаришлар 
кузатилади. 
 
5. Магматизм 
 
Бу бобнинг асосий вазифаси – харитада тасвирланган магматик 
ҳосилаларининг 
тарқалиши 
ва 
ўзаро 
муносабатларини 
таърифлашдир. Бунда фақат ёрувчи иссиқ магматик контактга эга 
бўлган интрузив ва субвулканик таналар таърифланади. Вулканизм 
фациялари ва эффузив жинслар эса стратификацияланган ётқизиқлар 
сингари стратиграфия бобида ёритилади. 
Дастлаб интрузив таналар таърифланади. Улар ётиш шакллари 
ва ёндош жинслар билан муносабати бўйича номувофиқ (батолит, 
шток, дайка) ва мувофиқ (лаполит, лакколит, факолит, силл) 
интрузияларга ажратилади. 
Таърифлаш уларнинг энг йирикларидан бошланади. Бунда 
уларнинг ётиш шакли, тарқалган жойи ва майдони, қайси структура 
билан боғлиқлиги кўрсатилади. Ёндош жинслар билан муносабати
эндо- ва экзоконтакт ўзгаришлари, роговикланиш ва скарнланиш 
зоналарининг кўлами, уларнинг характери ва минерализацияси 
ёритилади. Бунда асосий эътибор маъданлар мавжудлиги ва уларнинг 
тарқалишидаги қонуниятларга қаратилади. Ёндош жинслар билан 
муносабати орқали нисбий ёши аниқланади. 
Агар интузия кўп фазали бўлса, уларнинг фазалари ажратилади. 
Фазалар 
ҳосил 
бўлишидаги 
кетма-кетлик ва 
таркибининг 
ўзгаришидаги қонуниятлар аниқланади. Шундан кейин ҳар бир 


37 
фазага хос бўлган типик интрузив жинснинг таърифи берилади. 
Бунда унинг номи, ранги, минерал таркиби, кристалланиш даражаси, 
структураси ва текстураси, минераллар орасидаги ўзаро муносабат ва 
нисбат 
кўрсатилади. 
Йирик 
интрузияларда 
апофизаларнинг 
мавжудлиги ва характери, постмагматик дайкалари тўғрисида 
маълумотлар берилади. 
Интрузив таналарнинг бошқа морфологик турлари ҳам шу 
тартибда ёритилади. 
Субвулканик таналарни таърифлашда биринчи навбатда 
уларнинг қайси эффузив ётқизиқларнинг муқобили эканлиги 
кўрсатилади. Шундан кейин фациялари ажратилади.
Субвулканик таналарнинг таърифи ҳам уларнинг энг 
йирикларидан бошланади. Бунда уларнинг ётиш шакли, тарқалган 
жойи ва майдони, қайси структура билан боғлиқлиги кўрсатилади. 
Ёндош жинслар билан муносабати, контакт ўзгаришлари, чиниқиш 
зонасининг кўлами, уларнинг характери ва минерализацияси 
ёритилади. Ёндош жинслар билан муносабати орқали нисбий ёши 
аниқланади. 
Ҳар бир субвулканик тана учун хос бўлган типик жинснинг 
таърифи берилади. Бунда унинг номи, ранги, моддий таркиби, 
кристалланиш даражаси, структураси ва текстураси, минераллар 
кристалланишидаги кетма-кетлик ва порфир структурани ташкил 
эган минералларнинг ўлчами ва миқдори кўрсатилади. 
Бобнинг ҳажми 6-8 бет. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling