Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Стр.геол.2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўғиз фациялари, некклар .
- Субвулкан фациялари
- Субвулканик штоклар
Бўғиз ва субвулкан фациялари
Оқсоқота ҳудудида ўрта карбон ёшидаги бўғиз ва субвулкан фациялари ётқизиқлари кенг ривожланган. Улар асосан Тошгаза тоғида катта майдонларда очилиб ётади. Бўғиз фациялари, некклар. Некклар вулкан қурилмаларининг озиқлантирувчи каналларини тўлдирган вулкан жинсларидан иборат бўлади. Вулкан қурилмаларининг нураши жараёнида бундай жинсларнинг очилиб қолиши туфайли некклар ҳосил бўлади. Улар 39 планда думалоқ, овал ёки нотўғри шаклга эга. Неккларнинг диаметри ўнлаб метрдан 1-1,5 км гача боради. Неккларнинг ён девори тик, диаметри баландга қараб ошиб боради. Уларни ҳосил қилувчи жинслар майда донали ёки яримшишасимон структурали бўлади. Тошгазада андезит-порфирит таркибли некклар кўплаб кузатилади. Уларнинг диаметри 50-150 м бўлиб, рельефда яхши ифодаланган, қояли чўққилар ҳосил қилган. Фақатгина битта некк риолит-порфир таркибга эга бўлиб, унинг диаметри 250 м га яқин. Субвулкан фациялари ҳам амалиёт ҳудудида кенг ривожланган. Улар асосан тик ётувчи таналардан иборат. Унча каттa бўлмаган штоклар вa дайкалар ҳосил қилган. Бундай штоклар Кўкбет ва Майгашкан чўққиларининг жанубий ва жанубий-ғарбий ёнбағирларида, Чархтов ва Қизилнура тоғларида, Девонсойнинг бошланишида ва Тешиктош дарасида ривожланган. Субвулкан фациялари ер қаърининг ер юзасига яқин қисмида магманинг қотишидан ҳосил бўлади. Улар асосан штоклар ва дайкалар ҳолида бўлиб, ёндош жинслар билан ёрувчи иссиқ магматик контакт ҳосил қилади. Экзоконтактда чиниқиш зоналари кузатилади. Субвулканик штоклар. Оқсоқота ҳудудида турли таркибдаги субвулканик штоклар кўплаб учрайди. Уларнинг орасида энг йириги Оқсоқота ҳудудининг жанубида, қизилнура тоғида жойлашган. Унинг ер юзасига чиқиш майдони 30 км 2 га яқин. Қашқасув дарёсининг ўнг ва чап бетларида, Чархтовнинг жанубий ёнбағрида ўрта карбон минбулоқ (C 2 mb) ва оқча (C 2 ak) свиталари вулканитларини ёриб чиқувчи контакти кузатилади. Таркиби гранит-порфирлардан ва граносиенит-порфирлардан иборат. Оқсоқота дарёси ҳавзасининг Арпапоя участкаси яқинидаги ҳар икки бетида сиенит- порфиритларнинг штоклари ривожланган. Дарёнинг чап бетидаги (Чархтовнинг шарқий ёнбағри) шток овал шаклида бўлиб, унинг ер юзасига чиқиш майдони тахминан 1км 2 ни ташкил этади. Ўрта карбон минбулоқ свитаси андезитлари ва андезит-порфиритлари ҳамда оқча свитасининг нордон эффузивларини ёриб чиққан. Контактида чиниқиш зонаси кузатилади. Сиенитларнинг иккинчи штоги унинг қаршисида. Оқсоқота дарёсининг ўнг бетида ривожланган. Унинг ўлчами олдингисига нисбатан кичикроқ ва Тошгаза тоғида ўрта карбон минбулоқ свитаси андезитлари ва андезит-порфиритларини ёриб чиққан. Оқсоқота дарёси ҳавзасининг шимолида ҳам сиенит- порфиритларнинг субвулканик штоклари ривожланган. Улардан 40 иккитаси Кўкбет, учинчиси эса Майгашкан чўққисини ташкил этади. Ер юзасига чиқиш майдони 0,8-1,5 м 2 ни. Уларнинг учаласи ҳам қизилнура свитасининг риолитларини ёриб чиққан. Сиенит-диорит-порфиритлар штоги Оқсоқота дарёсининг чап ирмоғи ҳисобланган Девонсойнинг бошида ривожланган. Ўрта карбон минбулоқ свитаси эффузивлари ва юқори девон оҳактошларини ёриб чиққан. Ер юзасига чиқиш майдони 0,5 м 2 ни ташкил этади. Оҳактошлар билан контактида скарнлашган зона ривожланган. Оқсоқота дарёси ҳавзасида учта микродиорит- порфиритлар штоги кузатилади. Улардан биринчиси Тешиктош участкасида, иккинчиси Оқсоқота ва Нурекота дарёлари қўшилувидан шимолий-ғарбда ва учинчиси эса Нурекота дарёсининг ўнг ирмоғи ҳисобланган Узумлисойнинг чап бетида ривожланган. Ер юзасига чиқиш майдони 0,5-1,2 м 2 ни ташкил этади. Уларнинг кейинги иккитаси қизилнура свитасининг риолитларини ёриб чиққан. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling