Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Стр.геол.2
Пролювиал жинслар Оқсоқота ва Нурекота дарёларининг
йирик ирмоқларида селлар фаолияти туфайли. Ушбу жинслар дарё водийсига қўшилиш жойларида чиқарув конуси ёйилмаларини ташкил этади. Улардан умуман дифференцацияланмаган паттумли маҳсулотлардан таркиб топган бўлиб гил зарраларидан тортиб то алоҳида ҳарсангларгача барча материал аралашган ҳолда ётқизилган. қалинлиги 8-12 м ни ташкил этади. Оқсоқота ва Нурекота дарёларининг аллювиал ўзан, қайир ва қайирусти супалари ётқизиқлари сирдарё комплексини ташкил этади. Улар ўзан ва қайир чўкиндиларидан иборат. Ўзан ётқизиқлари ғўлактошлардан, қайир ётқизиқлари эса қумли алевролитлардан иборат. Уларнинг қалинлиги 4-4,5 м дан ошмайди. Тўртламчи давр аллювиал ётқизиқларнинг жойлашувида тескари стратиграфик кетма-кетлик кузатилади, яъни нисбатан қари тошкент комплекси гипсометрик баландда, мирзачўл комплекси ундан пастроқда ва сирдарё комплекси эса дарёлар водийларида жойлашган. Сирдарё комплекси дарё водийларида ривожланган. Бундай тескари стратиграфик кетма-кетлик ҳудуднинг бутун тўртламчи давр давомида кўтарилаётганлигидан ва кечаётган тектоник ҳаракатларнинг узлукли-узликсизлик табиатидан далолат беради. Бошқача айтганда, вертикал йўналган тектоник ҳаракатларнинг жадаллиги гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб турган. Ҳудуднинг жадал кўтарилган пайтида чуқурлатиш эрозияси, сусайган вақтида эса ён эрозия ривожланган. Ён эрозия туфайли дарё водийси кенгайган ва бу шароитда аллювиал ётқизиқларнинг фақат 27 фрагментларигина сақланиб қолган. Улар орасидаги гипсометрик баландлик (фарқ) ушбу вертикал ҳаракатларнинг охиригача компенсацияланмаган амплитудасини акс эттиради. Барча тўртламчи давр супалар комплекси жинслари неоген ётқизиқларининг ювилган юзасига бурчакли номувофиқлик билан ётади. Бу номувофиқлик юзаси дарёларнинг ҳар икки бетида кўм-кўк ўсимликларнинг ўсганлиги билан аниқ ифодаланган. Чунки аксарият ҳолларда ушбу номувофиқлик юзаси бўйлаб йил давомида грунт сувлари сизиб чиқиб туради. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling