Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Стр.геол.2
Вулканоген-чўкинди жинслар таркибида 5-50% пирокласт
материал бўлади. Уларнинг миқдори 50% дан ортиқ бўлса туффитлар дейилади ва ярмидан кам бўлса ўша литологик жинслар номидаги олд қушимчаси сифатида ўз аксини топган бўлади. Бўлакларнинг ўлчами бўйича туфоконгломератлар, туфоравелитлар, туфли қумтошлар, туфоалевролитлар, тyфопелитлар, туфли оҳактошлар ва бошқаларга бўлинади. Уларда, туфлар ва туффитлардан фарқли ўлароқ, бўлаклари сараланган, дyмалоқланган ва чўкинди жинслар каби текстураларга эга бўлади. Стратиграфия бобини ёзишда дастлаб ҳудудда ривожланган барча йирик стратиграфик табақалар (эонатемалар, системалар) қайд қилиб ўтилади. Шундан сўнг ҳар бирининг Умумий ва минтақавий стратиграфик шкалалар бўйича майда табақалари (бўлим, ярус, серия, свита, горизонт) тўғрисида маълумотлар берилади. Ҳар бир стратиграфик табақа кичик сарловҳа билан бошланади ва у матн сатрининг ўртасида жойлаштирилади ҳамда уларнинг индекслари берилади. Энг майда стратиграфик табақа тўлиқ таърифланади. Таърифлаш пастки контакт характеридан бошланади, яъни таърифланаётган стратиграфик табақанинг остидагисига қандай ётиши (стратиграфик мувофиқ ёки номувофиқ) кўрсатилади. Контакт юзасининг тузилиши (ювилиш юзасининг текис ёки нотекислиги, нураш қобиғи маҳсулотларининг мавжудлиги) характерланади. Шундан сўнг стратиграфик табақанинг тарқалиш майдонлари, кесмасининг тузилиш характери, литологик таркиби, органик ва механик қўшимчалари, ёшининг далилланиши, қалинлиги тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилади. 13 Стратиграфик табақанинг тарқалиш майдони каттасидан кичигига қараб кўрсатилади. Кесмасидаги ритмийлик таҳлил қилинади. Ётқизиқларнинг литологик таркиби, ундаги механик қўшимчалар ва органик қолдиқлар тоғ жинсларининг структураси ва текстурасини таҳлил қилиш билан биргаликда чўкинди ҳосил бўлиш ҳавзасининг гидродинамик ва гидрокимвий режими тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. Органик қолдиқлар йиғилган нуқталар кўрсатилади, уларнинг сақланиш даражаси, систематикаси, кўп ёки кам учраши тўғрисида маълумотлар берилади. Стратиграфик табақалар нисбий ёши нималарга асосланиб далилланганлиги кўрсатилади. Бунда тоғ жинслари таркибида учрайдиган етакчи организмларнинг тош қотган қолдиқлари муҳим аҳамиятга эга бўлади. Етакчи аҳамиятга эга бўлган органик қолдиқларнинг тури ёки, уни аниқлашнинг имкони бўлмаса, авлоди ёки бошқа йирикрок систематик бирлигининг номи лотинчада курсив бўйича ёзилган ҳолда берилади. Ётқизиқлар таркибида етакчи органик қолдиқлар учрамаса уларнинг нисбий ёши стратиграфик кесмада тутган ўрни ёки қўшни майдонларда тарқалган шу таркибдаги ётқизиқлар билан қиёсланган ҳолда тахминан кўрсатилади. Стратиграфик табақаларнинг энг катта ва кичик қалинлиги ҳамда ўртача қалинлиги метрларда қайд қилиб ўтилади. Агар ўрганилаётган ҳудуд бир-биридан кескин фарқ қилувчи геологик тузилишга ва ўзгача геологик ривожланиш тарихига эга бўлса, бунда таърифлаш кесмаси энг тўлиқ майдонлар бўйича амалга оширилади. Ҳар бир стратиграфик табақа учун характерли бўлган муҳим ва кенг тарқалган тоғ жинслари батафсил таърифланади. Бунда уларнинг ранги, структураси ва текстураси, моддий (минерал) таркиби, механик ва органик қўшимчалари, цементланиш даражаси ва цементининг таркиби тўғрисида маълумотлар берилади. Бобнинг ҳажми 12-15 саҳифа. Масалан: 14 Оқсоқота дарёси ҳавзасининг геологик тузилишида палеозой, мезозой ва кайнозой эратемаси ётқизиқлари қатнашади. Палеозой кесмаси девон, карбон ва перм ҳосилаларидан иборат. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling