Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

Ўрта карбон – C
2
 
Минбулоқ свитаси - C
2
mb 
 
Минбулоқ 
свитаси 
ётқизиқлари 
Тошгаза 
тоғининг 
ёнбағирларида катта майдонларни эгаллаб ётади. Ётқизиқлар 
петрографик таркиби бўйича иккита пачкага ажратилади. Қуйи пачка 
андезит, андезит-порфирит ва уларнинг туфларидан иборат. Кесма 
қалинлиги 15 м бўлган агломератлар билан якунланади. Қадимий 
жинслар билан контакти номаълум. Умумий кўринарли қалинлиги 
350 м атрофида. 
Андезитлар одатда оч ва тўқ кул рангли, сариқсимон кул рангли 
бўлади. Андезитларда асосий массани вулкан шишаси ташкил 
қилади. Андезитлар Тошгаза тоғининг ёнбағирларида кенг тарқалган.
Андезит-порфиритлар. 
Порфир 
структурани 
шаффоф 
плагиоклазлар ва бошқа рангли минераллар ҳосил қилиши мумкин. 
Порфир ажратмалари оқ рангли андезин минералларидан иборат, 
ўлчами 2-3мм, тоғ жинсида текис тарқалган. Асосий масса 
кристалланмаган вулкан шишасидан иборат. Тошгаза тоғида кенг 
ривожланган. 
Туфлар Тошгаза тоғида минбулоқ кенжа свитаси (C
2
mb
1

кесмасининг ўрта қисмида учрайди. Текстураси массив, структура 
ҳосил қилувчи доналари думалоқланмаган ва сараланмаган. 
Туффитлар Тошгаза тоғининг ғарбий ёнбағрида ўрта карбон 
қуйи минбулоқ кенжа свитаси (C
2
mb
1
) кесмасининг ўрта қисмида 
учрайди. Қалинлиги 5-10 м ли горизонтларни ҳосил қилади. Тўқ кул 
рангли. Таркибида тенг тарқалган майда пирит кристаллари кўплаб 
учрайди. Текстураси массив, структураси ўрта ва майда донали. 
Агломератлар Тошгаза тоғининг ғарбий ёнбағрида кузатилади, 
қуйи минбулоқ кенжа свитаси (C
2
mb
1
) кесмасини якунлайди. Улар 
андезит таркибли, қалинлиги 20-25 м ли горизонтни ташкил этади. 
Бинафшасимон кул рангли ёки тўқ кул рангли. Вулкан 
бомбаларининг ўлчами 15-20 см га боради, шакли сферасимон, 
овалсимон, дискасимон, шунингдек ўткир қиррали бўлаклар ҳам 
учрайди. Бўлакли жинслар зичлиги ўртача, нотекис тарқалган. 


16 
Таркиби тўлдирувчи лаваникига ўхшаш. Бундай бўлаклар тўлдирувчи 
массадан ранги ёки аниқ чегаралари билан ажралиб туради. 
Қуйи пачка ётқизиқларининг ювилган юзасига юқори пачка 
жинслари трансгрессив ётади. У асосан туфотерриген жинслардан: 
туфоконгломерат, туфобрекчия, туфогравелит, туфли қумтош, 
туфоалевролит ва туфоаргиллитлардан таркиб топган. Кесманинг 
учта стратиграфик сатҳида туфли оҳактош қатламчалари кузатилади. 
Улар яхши таянч стратиграфик горизонтлар саналади. Пачка 
қалинлиги 220 м. 
Туфоконгломератлар тўқ кул рангли, оч пушти ва қўнғир 
рангли. Дифференциация даражаси паст. Структура ҳосил қилувчи 
бўлакларининг (ғўлакларнинг) ўлчами кенг миқёсда ўзгаради. Одатда 
5-10 
см ли. Петрографик таркиби асосан ўрта таркибли 
эффузивлардан ва уларнинг туфларидан иборат. Чўкинди 
жинсларнинг ҳиссаси жуда кам. Улар аксарият ҳолларда девон 
оҳактошларидан иборат. Ғўлаклар думалоқланган ва ярим 
думалоқланган. Зичлик даражаси ўртача ёки паст ғўлаклар орасини 
тўлдириб турувчи масса гравий-қум ўлчамидаги ўрта таркибли 
вулкан туфларидан иборат. Цемент таркиби карбонатли. 
Туфобрекчиялар тўқ кул рангли ёки қўнғир. Структура ҳосил 
қилувчи бўлакларининг ўлчами 2-7 см ли. Дифференциация даражаси 
паст. Петрографик таркиби асосан ўрта таркибли эффузивлардан ва 
уларнинг туфларидан иборат. Чўкинди жинсларнинг ҳиссаси жуда кам. 
Туфоконгломератлардан бўлакларининг қиррадорлиги билан фарқ 
қилади. 
Туфогравелитлар туфоконгломератлар каби петрографик 
таркибга эга. Оч пушти, бинафша ва қўнғир рангли, қалинлиги 0,2-0,5 
м ли қатламчаларни ташкил этади. Дифференциация даражаси паст. 
Вулкан жинсларининг майда ғўлаклари учрайди. Тўлдирувчи масса 
қум ўлчамидаги туфлардан иборат. Гравий доналари ўртача даражада 
думалоқланган. Цементи кремний-карбонатли. 
Туфли қумтошлар кенг тарқалган ва туфотерриген ётқизиқлар 
кесмасининг асосий қисмини ташкил этади. Оч бинафша ёки қўнғир 
рангли. Структура ҳосил қилувчи доналари яхши сараланмаган, 
гравий қўшимчаларига эга. Тўлдирувчи масса алеврит ўлчамидаги 
туф материалларидан иборат. Қатламлар қалинлиги 0,2-4,5 м ни 
ташкил этади ва уларнинг чегаралари яққол ва аниқ эмас. Ичида бир 


17 
томонлама қияланган қийшиқ қат-қатликлар кузатилади. Цементи 
карбонат-кремнийли. 
Туфоалевролитлар ҳам туфли қумтошлар сингари кенг 
тарқалган. Оч бинафша ёки қўнғир рангли. Кесмада қатлам ва 
қатламчаларни 
ташкил 
этади. 
Таркибида 
гил 
ўлчамидаги 
заррачаларнинг миқдори кескин ўзгариб туради. Шу туфайли улар 
туфли пелоалевролитлардан туфли алевропелитларга ўтади. 
Қатламчалар ичида бир томонга қияланган қийшиқ ёки тўлқинли 
горизонтал қат-қатликлар тез-тез учрайди. Булардан ташқари, 
қатламланиш юзаларида ўсимлик поялари ва баргларининг турли 
даражада сақланган тамғаларини учратиш мумкин. 
Туфоаргиллитлар массив ёки микроқатламли, зирапчасимон ёки 
варақсимон ажралишга эга. Структураси пелитоморфли. Кул рангли, 
тўқ қул рангли ёки қўнғир. Кесмада қалинлиги 5-15 см ли 
қатламчалар ҳосил қилади. 
Туфли оҳактошлар ўрта карбон минбулоқ свитаси (C
2
mb) 
туфотерриген жинслари кесмасида қалинлиги 0,2-0,4 м қатламчалар 
ҳолида учрайди. Массив тузилишли, пелитоморф структурали, баъзан 
кремнийлашган. Асосан кул рангли. Таркибида онколит ва 
страмотопоратлар қолдиқлари кузатилади. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling