Геология фанлари университети сувларнинг кимѐвий таҳлили фанининг мақсади, предмети ва вазифалари


UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES


Download 35.01 Kb.
bet6/8
Sana17.06.2023
Hajmi35.01 Kb.
#1523415
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1. МАЪРУЗА (1)


UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Юқоридаги қоидага биноан икки омил (босим, ҳарорат) таъсирида мувозанатда турган система эркинлик даражаси F система компонентлар сонидан – фазалари сонини айирмасидан,икки бирликка катта, яъни эркинлик даражалар сони:
F = K – Ф + 2 (1)
Омиллардан бири (босим ёки харорат) доимий бўлса эркинлик даражасини шартли сони бир бирликка камаяди;
Fшартли = К- Ф + 1 (2)
Мустақил компонентлар сонига қараб система бир-, икки-, уч- , тўрткомпонентли ва хоказо бўлиши мумкин.
Бир компонентли системага мисол: сув ёки туз.
Икки компонентлига- туз ва сув (масалан Н2О-Na2SiF6, Н2О-NaCl, H2O-KNO3 ва ҳ).
Учкомпонентлига – сув ва бир хил ионли икки туз (Масалан, Н2О-NaCl-KCl; H2O-NaCl-Na2SO4; H2O-MgSO4-MgCO3).
Тўрт компонентли – сув ва бир хил ионга эга бўлган уч хил туз(NaCl+KCl+MgCl2+H2O).
Сув ва умумий ионга эга бўлмаган икки туздан иборат система ҳам тўрт компонентли бўлиб, бундай система ўзаро алмашинувчи система дейилади. (масалан, NaCl+KNO3 = NaNO3 + KCl).
Бу системаларда мустақил компонентлар сув ва тенгламадаги хоҳлаган учта туз. Ҳоҳлаган системадаги бир-бирига боғлиқ бўлмаган компонентлар сони, системани ташкил этувчи компонентлар сонидан, улар ўртасида бориши мумкин бўлган кимёвий раекциялар сонини айирмасига тенг. Узаро таъсир этувчи сувли NaCl+KNO3 = KCl + NaNO3 системасида моддалар сониниг бешта (H2O,NaCl,KNO3,KCl,NaNO3), бориши мумкин бўлган реакциялар сони битта. Шунинг учун система тўрткомпонентли дейилади.

UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Тузлар системаси ва уларнинг таркибини ифодалаш усуллари
Тузларнинг системалари турлича ифодаланади:
Бир хил ионли системалар;
NaCl – KCl – MgCl2 – H2O ёки Na+,K+, Mg2+, // Cl-, H2O.
Ўзаро таъсир этувчи системалар;
NaCl + KNO3 = KCl + NaNO3 (H2O)
NaCl – KNO3- H2O ёки KCl – NaNO3 – H2O
Na+, K+, // Cl-, NO3- (H2O).
Эрувчанлик диаграммасини тузишда, система таркиби бутун-лигича ёки уни айрим фазалари компонентлар концентрациясини қуйидаги усулларда ифодалаш мумкин.

Download 35.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling