Геология фанлари университети сувларнинг кимѐвий таҳлили фанининг мақсади, предмети ва вазифалари
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Download 35.01 Kb.
|
1. МАЪРУЗА (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES Уч компонентли системаларда: 1. 100г эритмада эриган моддани грамм миқдори оғирлик фоизи. 2. 100г (ёки 1000г) сувда эриган моддаларни грамм миқдори: г/100г Н2О ёки г/1000г Н2О. 3. 100 ёки 1000моль сувда эриган моддалар моль сони: моль/100мольН2О; моль/1000моль Н2О. Икки компонентли системалар таркиби фақат оғирлик ёки моляр фоизларда ифодаланади. Икки ва кўп компонентли системалар, эритмаларда сувни бир хил хароратда бўғлатиш ёки сувда (ёки кислоталарда) қаттиқ компонентларни эритиш, шунингдек системани совитиш ва иситишда системадаги ҳолат узгариши билан боғлиқ бўлган сифат ва миқдорий масалаларни ечишга имкон берди. Уч ва ундан ортиқ компонентли системалар эрувчанлик диаграммаси, компонентлардан бири иккинчисини эрувчанлигини камайтириши ёки купайтириши мумкин бўлган жараёнларини ҳам қарайди. Барча компонентлари ўзаро таъсирда бўлган системалар мувозанат ҳолатга интилади. Мувозанат ҳолатда системани ташкил этувчи компонент ва фазаларнинг ҳарорати, босими ва кимёвий потенциали тенг бўлади. Система мувозанат ҳолатдан қанча узоқ бўлса жараён шунча тезлик билан кетади. Шунинг учун технологик муоммоларни ечишда системани мувозанат шароитларини билиш муҳим. UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES Системанинг таркиби, ҳолати ва хоссаси ўртасидаги боғланиш физик-кимёвий диаграммаларда яққол намоён бўлади. Масалан, таркиб- хосса диаграммасида система хоссасини унинг таркибига боғлиқлиги; Ҳолат диаграммасида ёки фазовий диаграммаларда системани фазовий ҳолатини уни термодинамик холат омилларига (Т, Р ва ҳ.) боғлиқлигини характерлайди. Курнаковни аниқлашича, кимёвий узгаришларни физик-кимёвий тахлили –илмий изланишнинг геометрик усулидир. Бу қуйидаги принципларга асосланади; Узлуксизлик принципи деб - система холатини аниқловчи омилларнинг узлуксиз ўзгариши, фазалари хоссасини ҳамда янги фаза ҳосил бўлмайдиган ва эскиси йўқолмайдиган оралиқда бутун система хоссасини, узликсиз ўзгаришга олиб келишига айтилади. Мувофиқлик принципига биноан – мувозанатда турган системанинг ҳар бир фазаси ва уларнинг таркибий қисмлари фазовий диаграммада маълум геометрик юзага мувофиқ келади. Системада содир бўладиган барча физик-кимёвий ўзгаришларни, диаграммадаги геометрик юзаларни жойлашувини ўзгариши билан тушунтирилади. Фазовий диаграммадаги юза, чизиқ ва нуқталарнинг жойлашуви системадаги фазани мавжуд бўлиш чегарасини, табиатини ва унинг сонини ҳамда фазаларнинг мувазанат ҳолатини аниқловчи омилларни уларга таъсири ҳақида ҳулоса чиқариш мумкин. Фазовий диаграмма тажриба натижалари асосида қурилади, шунинг учун омилларни (Т, Р, С) ўзгариши билан системада қандай ўзгаришлар бўлганини ёки бўлиш мумкинлигини аниқлаш имконини беради. Аммо диаграммалар нима учун шундай бўлганини тушунтирмайди. Қаттиқ фазани суюқланиш ва қотишини курсатувчи ҳолат диаграммалар, суюқланиш диаграммаси дейилади. Download 35.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling