Геология фанлари университети сувларнинг кимѐвий таҳлили фанининг мақсади, предмети ва вазифалари


UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES


Download 35.01 Kb.
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi35.01 Kb.
#1523415
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1. МАЪРУЗА (1)


UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Жуда кўп моддаларнинг оғирлигига нисбатан 90% ни сув ташкил этади. Ўсимликлар ва ҳайвонот оламидаги организмлар таркибида 75% дан 96% гача сув бўлади. Одам организмида эса 70 дан 76% гача сув мавжуд. Табиий сув ҳеч қачон жуда тоза бўлмайди унда у ёки бу аралашмалар бўлади. Ёмғир суви нисбатан тоза ҳисобланади. Лекин бу сув таркибида ҳам эриган атмосфера газлари (кислород, углерод икки оксиди ва бошқалар) ва баъзи бир қаттиқ элементлар (ош тузи, азот кислотаси тузлари ва бошқалар) ҳамда микроорганизмлар, чанг заррачалари ва бошқалар учрайди. 1 л ёмғир сувида ўртача 34 мг туз аралашмалари: азот, аммиак ва олтингугурт эриган бўлади. Тупроқдаги сув ер қобиғидаги минерал ва органик моддаларни эритади. 1 л қудуқ ва булоқ суви таркибида 6 дан 1600 мг гача кальций карбонат, 2-500 мг хлорид, 0- 26 мг сульфат, 1-390 мг кремний кислотаси тузлари, 0,4-277 мг нитратлар, 0-23 мг темир ва алюминий оксидлари ва органик моддалар 0-190 мг- ни ташкил этади.

UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Физик-кимёвий тахлилни вазифаси кимёвий мувозанатдаги системанинг ўзгаришини физик ва геометрик усуллар билан ўрганишдан иборат.
Қуйида физик-кимёвий таҳлилда қабул қилинган тушунчалар келтирилган:
Система – ўзаро таъсир этиш имкониятига эга бўлган модда (ёки жисм)лар мажмуаси;
Моддалар ўзаро иссиқлик алмашиниш ва ҳеч бўлмаганда бирортаси диффузияланиш имконига эга бўлади; Агарда шароит доимий бўлса, система мувозанатда бўлади ва уни холати ўзгармайди.
Система холати – гомоген ва гетероген бўлиши мумкин. Гомоген система битта фазадан иборат бўлади (масалан, газлар аралашмаси, эритма ва ҳ).Гетероген система бир қанча фазадан иборат бўлади (масалан, муз ва сув аралашмаси, мувазанат холатдаги тўйинган туз эритмаси ва туз кристаллари; суюқлик ва буғдан иборат бўлиши мумкин).

UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Фаза – таркиби ва хоссалари бир хил бўлган системанинг гомоген қисми. Мувозанатда турган система ҳолати фазалар сони, кимёвий таркиби ва термодинамик хоссалари билан характерланади.
Системанинг таркиби – компонентлар сони, термодинамик хоссалари эса – эркинлик даражалари сони билан характерланади.
Системадан ажратиб олинганда мустақил мавжуд бўла оладиган моддалар- компонентлар ёки таркибий қисмлар дейилади. Масалан: Na2SiF6 нинг сувдаги эритмасида Н2О ва Na2SiF6 дан ташқари, Na+, SiF6-, H+ ва OH- ҳам мавжуд бўлади. Лекин ионлар системадан ташқари эркин холда мавжуд бўлмайди.H2O ва Na2SiF6 эса мавжуд бўла олади, шунинг учун бу система икки компонентли дейилади.
Системадаги ҳар қайси фазанинг кимёвий таркибини аниқлаш учун зарур бўлган компонентларнинг энг кичик сони системанинг компонентлар сони дейилади. Масалан, оддий шароитда Н2, О2 аралашмаси бўлсин. Буларнинг концентрацияси бир-бирига боғланмаган чунки булар орасида кимёвий реакция бормайди; шунга кўра фазалар концентрациясини аниқлаш учун иккала компонентнинг таркибини билиш керак бўлади – система компонентлар сони иккига тенг.

Download 35.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling