Геосинклинал формациянинг турлари
Download 88 Kb.
|
1403782132 47124
- Bu sahifa navigatsiya:
- Платформа формацияси
- Кўмирли-бокситли-темирли формация
Моласс формацияси
"Моласс" термини биринчи марта Швецариянинг ғарбий қисмида-ги бушоқ учламчи қумли конгломератли ётқизиқлар учун қўлланилган. Кейинчалик эса бу тушунча турли ёшдаги ёш тоғли вилоятларда нураш натижасида ҳосил бўлган қумли конгломератли ётқизиқлар учун қўлланилган. Ҳақиқий моласслар қор ва муз билан қопланган тоғ ёнбағирларида чўққидан оқиб тушадиган тоғ дарёлари ҳисобига ҳосил бўлади. Тоғ олди депрессияларида конгломератли қатламнинг қалинлиги турлича. Масалан В.И.Попов маълумотига кўра конгломератларнинг қалинлиги При-Ташкент депрессиясида 1.5 км, Фарғона ҳавзасида 2,8 км, Дарвозада- 6 км. Конгломерат билан қопланган минтақанинг кенглиги бир неча ўн километрдир. Алпий ҳақиқий молассга мисолдир. Унинг ёши миоценга тўғри келиб, уч қатламдан иборат. Остки қисми чучук сувли бўлиб кулранг оҳактошли аркоз қумтошларидан иборат. Œрта қисми эса денгиз ва лагуна ётқизиқлари, яъни карбонатли гилли аркоз қумтошлари. Юқори моласс яна чучук сувли бўлиб, майда шағалли конгломерат кўкиш кулранг слюдали аркоз қумтошларидан иборат. Бу қисми ҳақиқий молассдир. Ҳақиқий моласс ва молассимон формацияларда қазилма бойликлар кам учрайди. Баъзида уларни алмашувчи формацияларда мис, туз, кўмир, нефт уюмлари бўлиши мумкин. Платформа формацияси Платформа формацияси қуйидаги турларга бўлинади. 1. Кўмирли-бокситли-темирли формация. 2. Кварц-қумли формация. З. Глауконит-фосфоритли формация. 4. Оҳактошли формация. 5. Гипс-доломитли формация. Кўмирли-бокситли-темирли формация Платформа вилоятларида қуруқликда ҳосил бўлган боксит, темир рудаси, кўмир ва ўтга чидамли гил тўпламли қумли-гилли ётқизиқлар маълум. Бундай формацияларга мисол Подмосковье ҳавзасининг шимолий-ғарбий қанотидаги қуйи тошкўмирли қумли гилли қатлам, шарқий ва жанубий Урал ҳамда Козоғистондаги юра ётқизиқларидир. Қўнғир кўмир, боксит, қўнғир железняк ва ўтга чидамли гил уюмлари биргаликда ёки алоҳида учрайди. Кўмирли формацияга мисол Москва орти ҳавзасининг ғарбий қисмидаги қуйи тошкўмирли ётқизиқлардир. Улар бир неча қўнғир кўмир қатламли кичик қалинликдаги қумли-гилли қалин қатламдир. Қумли-гилли қатлам турли қуруқлик ва денгиз ётқизиқларидан иборат. Москва орти ҳавзасининг шимоли-ғарбий қисмида ўтга чидамли гиллар учрайди. Бошқа вилоятларда ўтга чидамли гиллар кўмирсиз учрайди, аммо улар ҳар доим бирмунча танаффус билан ювилган қари қатлам юзасига ётади. Œтга чидамли гилларнинг қалинлиги 3-6 м айрим ҳолларда 10-20 м га етади. Улар кўпинча линзасимон кўринишда ётади. Геоссинклинал вилоятидаги бокситли формация бошқаларига қараганда фациал. таркибининг ҳар хиллиги билан фарқ қилади. Улар асосан тагидан оҳактош эмас қумли-гилли жинслар билан тўшалиб юқоридан денгиз эмас қитъавий чучук сувли қатлам билан ёпилади. Платформа туридаги бокситли ётқизиқлар Урал ва Козоғистондаги қуйи юра қумли-гилли қатламларида тарқалган. Кўмирли-бокситли-темирли формацияга кирувчи бошқа формация темир рудали чўкинди ётқизиқларидир. Темир рудали ётқизиқларнинг хусусиятлари турлича. Булардан бири элювий фациялилигидир. Ушбу формациядаги темир рудалари қадимги сатҳнинг чўккан ерида йиғилади. Кўмир-боксит-темирли формация нам иссиқ иқлимли, текис сатҳли, континентал шароитда ҳосил бўлади. Download 88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling