Геосинклинал формациянинг турлари


Download 88 Kb.
bet5/6
Sana24.01.2023
Hajmi88 Kb.
#1115092
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1403782132 47124

Кварц-қумли формация

Платформа формацияси ичида кварц-қумли қатламлар кенг тар­қалган. Кварцли қум қатламлари минералогик таркибининг бир хиллиги билан фарқ қилади. Асосан улар кварц зарралари ҳамда кам миқдорда дала шпатидан иборат (5% айрим ҳолларда 2%) оғир минераллар миқдори эса кам. Айрим денгиз туридаги қумлар глауконитга бой. Кварц-қумли қатламларнинг бошқа хусусиятларидан бири уларнинг ташқи кўринишидир. Улар асосан оқ рангли, айрим қисмлари сариқ, пушти, кварц глауконитли қумлар оч яшил рангли. Кўпчилик кварцли қатламлар учун аниқ ифодаланган бир-бирини кесиб ўтган қат-қатлик хос. Кўпчилик тоғ жинслари кам семонланган, шунинг учун улар ичида бўшоқ қумлар кенг тарқалган.


Кварц қумли формациянинг қалинлиги бир неча ўн метрга етади. Улар асосан платформа областларида тарқалган. Масалан, Ленинград областидаги кембрий, қуйи тош кўмирли қумли қатлам. Кварцли қумлар Рус платформасининг мезозой ва учламчи ётқизиқларида кенг тарқалган. Кварц-қумли формация бир неча бошка турдагилар билан фациал алмашинади. Улар кўпинча кўмирли-бокситли-темирли форма­цияга ўтади.
Кварц-қумли материалнинг энг қулай ҳосил бўлиш шароити ден­гиз ҳавзасининг қирғоқолди қисмида чақиқ зарраларнинг узоқ вақт кўчишидир.

Глауконит-фосфоритли формация
Бу формация ётқизиқлари кўпинча платформа вилоятларида учрайди. Фосфоритли ётқизиқларнинг ҳосил бўлиши трансгрессия биланбоғлиқ. Шунинг учун глауконит-фосфоритли формация асосан базалли конгломератлар билан бошланади. Уларнинг петрографик таркиби турлича. Базалли конгломерат қаватининг қалинлиги кўпчилик ҳолларда 0,5 м дан ошмайди.
Базалли конгломерат юқорисида кварцглауконитли қум ётади Бу қумлар майда заррали ва конкрецияли фосфорит ёки бир неча метрли қумли гилдан иборат. Айрим ҳолларда бу қумли-гилли чўкиндилар қисқаради, шунда юқорида ётган фосфоритли қатлам базалли конгломерат билан бирлашади. Фосфоритли қатлам устида яна глауконит-қумли сўнг карбонатли қатлам ётади. Бундай тўрт аъзоли тузилиш кўпчилик глауконит фосфоритли формацияларда кузатилади Булар учун глауконитнинг доимий иштирок этиши хос. Глационит-фосфоритли формациянинг жойлашишида геологик тузилиш катта таъсир кўрсатади. Платформали фосфорит конлари асосий тектоник депрессияларда жойлашган.
Фосфорит ҳосил бўлишининг асосий омилларидан бири денгиз трансгрессиясидир.


Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling