Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Вена конгрессидан сунг Герман иттифо


Download 109.38 Kb.
bet9/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

Вена конгрессидан сунг Герман иттифоқидаги ҳолат. 1815 йил 8 июнда Вена конгрессида имзоланган акт 34 та мустакил динлат ва 4 та эркин шах,арлар - Бремен, Гамбург, Любек, Майн буйидаги Франкфуртдан иборат Герман иттифокини тузишни кузда тугган эди. Учта чет эл монархлари - Англия, Дания ва Нидерландия Кироллари х,амда уч герман давлатлари - Ганновер, Гольштейн ва Люксембург князлари Герман иттифокининг аъзолари деб тан олинган эди. Иттифокнинг энг катта давлатлари Австрия билан Пруссия бўлиб, ушбу давлатлар ерларининг бир кисми - Австрия таркибиги кирувчи Венгрия кироллиги, Ломбардо-Венециан кироллиги ва
Галиция хамда Пруссияга карашли Шаркий Пруссия ва Познань янги ташкил килинган Иттифок таркибига киритилмади. Масаланинг бундай хал килиниши Австрия билан Пруссиянинг Герман
иттифокидан. мустакиллигини ошириб, Германиянинг бирлашиши йулида кушимча кийинчиликлар тугдирар эди. Иттифокнинг олий органи Иттифок сейми булиб, у Майн буйнидаги Франкфурт шаҳрида жойлашди. Герман иттифоки мустакил давлатларнингконфедерацияси куринишида булиб, иттифокка кирувчи давлатлар орасида узвий богликлнк йук эди. На умумий конунчилик, на умумий армия, наумумий молия, на дипломатик ваколатхоналар мавжуд эмасди. Австрия вакили Герман иттифокининг доимий раиси саналарди. Шу тарика Германиянинг бирлашиши масаласи уз ечимини топмади.
Иқтисодий ривожланиш. Мамлакатнинг сиёсий тарқоқлиги феодал ва ярим феодал муносабатларнинг хукмронлиги капиталистик муносабатлар асосларининг шаклланиши ва ривожланишига тускинлик қилаётган эди. Германиядаги эски зодагонлар 1848 йилги инқилабгача уз имтиёзларининг асосий кисмини сақлаб қолдилар. Деярли барча герман давлатларида ерга эгалик қилишнинг феодал тизими устувор эди. Факат француз инцилоби таъсири остида феодал тартиблар бекор қилинган Пруссиянинг Рейн вилоятида, Гарбий ва Жануби-Гарбий Германиянинг кичик давлатларида деҳхонлар феодал мажбуриятларни деярли бажармасдилар. Феодал
тартиблар хали кучли сакланиб колаётган давлат Пруссия булиб, бу ердаги феодал тартиблар капиталистик муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланишига тускинлик килаётган эди.
Герман иттифоки давлатлари уртасидаги мавжуд божхона тусикдари, ягона валюта тизими, улчов бирликлари ва тадбиркорлик тугрисидаги цонунчиликнинг йуклиги миллий бозор ва саноатнинг ривожланишига салбий таъсир курсатди. Шунга карамасдан, 1816-1847 йиллари Германия капитализм тараккиётида маълум юту1?ларга эришди. 1822 йили бутун Германияда бор-йуги иккита буг машинаси ишлаган булса, 1847 йили улар сони 1139 тага етди.
Тоғ-кон ва кимё саноати айникса катта ютукларга эришди ва мухим техник ихтиролар бунга ижобий таъсир курсатди. Немис капиталистлари инглизлар ва французларнинг кунлаб техник ютукларидан унумли фойдаландилар.
Саноатнинг ривожланиши шах,ар ах,олисининг усишига олиб келди. 1816 йилдан 1848 йилгача Берлин аҳолиси 85% га, Золинген аҳолиси эса 130% га усди. Капиталистик тараккиёт учта худудда: Рейн-Вестфалия, Силезия ва Саксонияда катта муваффакиятларга эришди. Капиталистик ишлаб чик;ариш ривожланган сари унинг Германия тарқоклиги ва реакцион, монархистик тартиблар билан зиддияти кучайиб борди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling