Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Бошқа вазифалари : 

инвестицияларни рағбатлантириш

тижорат амалиётини такомиллаштириш,

хусусийлаштириш ва структуравий қайта қуриш

алоқа тармоқларини, энергетика тизимларини, муниципал 
хизматларни ва уй-жой хўжалигини қайта қуриш. 
ЕТТБ кредит фаолиятини амалга оширишда: 
- ривожланган мамлакатларда қабул қилинган банк иши 
стандартлари асосида мосланувчан кредитлаш учун турли хил 
инструментлардан фойдаланади; 
- хусусий 
сектор 
ташаббусини 
қўллаб-қувватлайдиган 
секторлар бўйича кўзда тутилган ва тутилмаган операциялар 
стратегиясидаги 
вазифаларни 
амалга 
оширишни 
ўзида 
мужассамлаштиради; 
- хусусий инвесторлар, уларнинг маслахатчилари ва тижорат 
банклари билан ҳамкорлик қилади;
- ҳукумат билан ривожланишнинг узоқ муддатли режаларини 
амалга оширишда ҳамкорлик қилади; 
- халқаро валюта-кредит ва молия ташкилотлари билан ўзаро 
харакатларни бажаради; 
- давлатлараро ва минтақавий манфаатлардан келиб чиққан 
ҳолда ишлайди; 
- атроф-муҳитни сақлашни ва яхшилашни таъминлашга 
харакат қилади. 
ЕТТБининг ташкилий тузилиши, ЕТТБ фаолиятига раҳбарликни 
бошқарувчилар Кенгаши, директорлар Кенгаши ва президент амалга 
оширади. Бошқарувчилар Кенгаши – ЕТТБ олий фармойиш 
берадиган органи – банкнинг хар бир қатнашувчисидан 2 тадан 
вакилни (бошқарувчи ва унинг ўринбосарини) ўз ичига олади 
(мамлакат ёки халқаро ташкилотнинг). Аъзо мамлакатнинг хохишига 
қараб унинг ЕТТБдаги вакили (бошқарувчи ёки унинг ўринбосари) 
хохланган пайтда чақириб олиниши мумкин. 
Бошқарувчилар 
Кенгашининг 
ваколатларига 
қуйидаги 
масалаларни хал қилиш киради: 
• ЕТТБ янги аъзоларини қабул қилиш, уларни кабул қилиш 
шартларини аниқлаш, банк аъзолигини тўхтатиш;


127 
• ЕТТБ президенти ва директорини сайлаш, директорлар ёки 
уларнинг ўринбосарлари хақи ўлчамини ва шунингдек, президент 
билан шартноманинг бошўа шартларини белгилаш;
• ЕТТБ чиқаришга рухсат этилган низом капиталини 
кўпайтириш ёки камайтириш;
• бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида бош 
келишувлар (битимлар) тузишга ваколатлар бериш;
• ЕТТБ фойдаси ва зарарлари ҳисобини ва умумий балансини 
(аудиторлар ҳисоботини кўриб чиққандан кейин) тасдиқлаш; 
резервлар 
ўлчамини 
аниқлаш, 
фойдани тақсимлаш, 
ЕТРБ 
фаолиятининг батамом тўхталиши ва унинг активлари тақсимоти 
хақида карор кабул қилиш; 
• ЕТТБ таъсис этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар 
киритиш, Битимни тушуниш ёки директорлар Кенгаши томонидан 
унинг қўлланиши билан боғлик апелляциялар бўйича қарорлар қабул 
қилиш.
ЕТТБ ресурсларининг шаклланиши, ЕТРБ нинг чиқаришга 
рухсат этилган 10 млрд ЭКЮ га тенг бўлган акционерлик капитали 
хар бири 10 000 ЭКЮ номиналли 1 млн. акцияга, шу жумладан 
тўланадиган ва талаб бўйича тўловга олинадиган акцияларга 
бўлинган. Туўланадиган акцияларнинг дастлабки суммаси 3 млрд. 
ЭКЮга ёки чиқаришга рухсат этилган акционерлик капиталининг 
30%и, 70% акциялар эса – туланмаган ва ЕТРБ мажбуриятларини 
тўлаш учун зарур бўлганда талаб қилиниши мумкин. Бундан 
ташқари, 125 акция ЕТРБ аъзолари ўртасида тақсим қилинмайди. 
ЕИ, ЕИБ аъзо мамлакатлари ва ЕИининг ўзи ЕТРБ низом 
капиталида 51% квотасига эгадирлар, Марказий ва Шаркий Европа 
мамлакатлари – 13%, қолган Европа мамлакатлари – 11%, ноевропа 
мамлакатлари –24%. Капиталда кўпроқ ҳисса билан АҚШ – 10%, 
Италия, ГФР, Франция, Буюк Британия ва Япония – 8,5%дан. Низом 
капиталининг ўлчами ҳар 5 йилда бир марта кўриб чиқилади. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling