Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


 Форс кўрфази давлатларининг ҳамкорлик кенгаши


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 
10.4. Форс кўрфази давлатларининг ҳамкорлик кенгаши 
(ССАГПЗ) 
Ўзаро ҳаракатлар режаси ва Низом имзолангандан сўнг Кенгаш 
1981 йилда ташкил топди. Низомда Кенгашнинг ҳудуддаги асосий 
ҳаракатлар фаолияти аниқланган, ўзаро ҳаракатлар режасида 
ҳамкорликни мақсад ва принцплари белгиланган. Ушбу кенгаш аъзо 
давлатлари Бахрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Уммон, Саудия 
Арабистони ўзаро ҳамкорликда интеграцияни ривожлантириш ва 
мувофиқлаштирувчи бошқарув мақсадида ташкил этилган. Кенгаш 
доирасида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда режалаштириш ишлари 
молиявий, иқтисодий ва совдо соҳасида, саноат соҳасида ва нефт 
(форс кўрфази давлатлари жаҳон нефтининг 1/3 қисмини беради) 
ишлаб чиқариш соаҳаларини, ижтимоий ва маданий, ҳизмат 
кўрсатиш соҳалари, валюта молия соҳаларида ҳамкорлик қилиб 
келмоқда. Минтақа давлатлари иқтисодий савдо молия, қишлоқ 
хўжалиги, транспорт ва аълоқа, ижтмоий таъминот, қонунчилик 
соҳалари бўйича коллектив ҳамкорликни босқичма босқич амалга 
ошириб келмоқда.
Мақсади:
1. Бирликка эришиш мақсадида барча соҳаларда аъзо давлатлар 
ўртасидаги ўзаро алоқаларини ва интеграцияни мувофиқлаштиришни 
амалга ошириш; 
2. Турли соҳаларда аъзо давлатлар халқлари аро ўзаро 
ҳамкорлик ва алоқаларни, мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш; 
3. Турли соҳаларда (молия, иқтисодиёт, савдо, таълим ва 
маданият, ҳуқуқ, бошқарув, ахборот) ўхшаш тизимларни яратиш; 
4. Чорвачилик, сув таьминоти, кон саноати, қишлоқ хўжалиги, 
ишлаб чиқаришда фан-техника ривожини рағбатлантириш; 
5. Илмий изланишларга кўмаклашиш; 
6. Қўшма корхоналар тузиш; 
7. Ҳусусий секторда ҳамкорликни рағбатлантириш. 
Тузилиши:
1. Олий Кенгаш, баҳсларни бартарф этиш бўйича Комиссия. 
2. Вазирлар Кенгаши, доимий вазирлар қўмитаси. 
3. Бош котиб. 
Фаолияти: 


169 

Кенгашнинг эътибор марказида араб бирлигини яратишга 
интилиш мақсади шуниндек халқаро аҳамиятга эга Форс кўрфази 
ҳудуди ва унинг давлатлари сиёсий ва иқтисодий вазият жиҳатидан 
дунёнинг нефт заҳирасининг уч қисмини назорат қилиш масалалари 
туради.

Ҳамкорлик кенгаши ўзининг фаолиятини Араб давлатлар 
Лигаси Низомига келишган ва мувофиқ тарзда фаолиятини олиб 
боради. 

Ҳамкорлик кенгаши араб давлатлари орасидаги умумий 
мақсадлар ва кучларни кенгроқ доирада алоқа ва ҳамкорликни 
ривожлантиришга йўналган икки ва кўп томонлама келишувларни 
таъминлаш. 
Ташқи сиёсат:

аъзо давлатлар ҳудудда хавфсизлик ва барқарорликга 
жавобгарлар деб ҳисоблашади; 

улар мустақиллик, суверенитет ва хавфсизликни амалда ҳуқуқий 
ҳимоясини мустаҳкамлаб борадилар. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling