Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


 Марказий Африка иқтисодий ва божхона иттифоқи


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

10.6. Марказий Африка иқтисодий ва божхона иттифоқи 
(ЮДЕАК) 
Марказий Африка иқтисодий ва божхона иттифоқи, Экваториал 
божхона иттифоқи давомчиси сифатида, 1964 йилда Бразилия 
келишувига асосан, 1966 йилда ташкил қилинган. Аъзо мамлакатлар 
умумий ҳудуди 3 млн. кв.км, аҳолиси эса 25 млн кишини ташкил 
этади. 
Мақсадлари: 
- аъзо давлатлар иттифоқининг субҳудудий бирдамлиги ва 
мустақиллигини мустаҳкамлаш; 
- Марказий Африкада босқичма-боқич умумий бозорни яратиш 
ва ривожлантириш; 
- Халқларнинг яшаш тарзи ва шароитини яхшилаш; 


171 
- Амалда ишлайдиган умумий бозорни яратишга кўмаклашиш ва 
африка бирдамигини мустаҳкамлаш.
Аъзо давлатлари:
1. Габон 
2. Камерун 
3. Конго 
4. Марказий африка Республикаси 
5. Чад 
6. Экваториаль Гвинея. 
Тузилиши: 
1. Давлат бошқарувчилари Кенгаши. 
2. Бошқарувчи қўмита.
3. Бош котибият.
Давлат бошқарувчилари Кенгаши, Марказий Африка иқтисодий 
ва божхона иттифоқининг олий органи ҳисобланади. Аъзо давлатлар 
томонидан бир овоздан қабул қилинган резалюциялар, маслаҳатлар 
ва бошқа қарор қилинган актлар асосида фаолият юритади. 
Иқтисодий, ҳуқуқий, божхона ва солиқ соҳаларида муаммоли 
саволлар вужудга келганда,аъзо давлатлар тегишли конститутциясига 
мувофиқ миллий ассаблея ёки бошқа органларга кўриб чиқиш учун 
тақдим этилади.
Бошқарувчи қўмита, молия ва иқтисодиёт вазирларидан ташкил 
топган бўлиб, йилда икки мартта Кенгаш томонидан берилган 
ҳуқуқлар доирасида йиғилади. У давлат бошқарувчилари Кенгаши 
ваколати доирасидаги саволлар юзасидан хулосалар тайёрлайди.  
Бош Котибият, Кенгаш томонидан уч йилга сайланадиган, бош 
котиб ва бош котиб ўринбосари(қайта сайланиши мумкин) томонидан 
бошқарилади, у Марказий Африка иқтисодий ва божхона 
иттифоқининг бажарувчи органи ҳисобланади. Бош котиб 
шартномаларга амал қилинаётганликни текшириб боради ва  
маъмурият фаолиятига жавобгар.
В 1992 йилда Бош Котиб транспорт ва алоқа, қишлоқ хўжалиги, 
озиқовқатва атроф – муҳит, ишлаб чиқариш ва тадқиқотлар 
соҳаларига 
аҳамиятни 
кучайтириш 
ва 
ишчи 
дастурларни 
кенгайтиришни таклиф қилди.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling