Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Молия манбаси:
У молиявий мустақил ташкилот ҳисобланади ва ўз ҳизматларига 
тўланадиган хақлардан фаолият юритади . 
Фаолияти:
Европа патенига талабнома Европа патент идораларига 
(Мюнхен, Гаага, Берлин) ёки келишилган томонлар миллий патент 
идораларига берилиши мумкин.
Патент бериш билан боғлиқ жараён ўртача 3 йилдан иборат 
ва уч фаза (давр)дан иборат:
- Биринчи фаза (Мюнхен ёки Берлинда) - талабнома бериш, уни 
расмий тешириш, патент қидируви, талабнома ва қидирувни чоп 
этиш; 
- Иккинчи фаза (Мюнхен) – синчиклаб текшириш (экспертиза) , 
патентни бериш ёки рад этиш; 
- Учинчи фаза (Мюнхен) – шикоятларни кўриб чиқиш.
 
11.5.Фуқоролик ҳуқуқларини унификациялаш халқаро 
институти (УНИДРУА) 


184 
1926 йилда Миллатлар Лигаси ёрдамчи органи сифатида ташкил 
қилинган эди. Миллатлар Лигаси ўз фаолиятини тугутгандан сўнг у 
1940 йилда УНИДРУА низоми кўптомонлама келишувлари асосида 
қайта ташкил қилинди.
Ташкилотнинг мақсади давлатлар гуруҳлари ва давлатлар ўртасида 
айниқса тижорий, шахсий ҳуқуқларни мувофиқлаштириш ва 
муқобиллаштириш амда керакли модернизация методларини ўрганиш 
ҳисобланади. 
Ташкилотга аъзолик ташкилот низомини имзолаган давлатар 
томонидан чегараланилади. Хозирда ташкилотга турли хил ҳуқуқий, 
иқтисодий ва сиёсий тизимлари , ҳамда турли хил маданий одатлар 
номоёда 5 та қитадан 63 та мамлакат аъзо.
Институт фолияти Бош ассамблея томонидан белгиланадиган 
аъзоларнинг йиллик бадаллари, ҳамда Италия ҳукумати томонидан 
хар йили бериладиган молиявий ёрдам ҳисобига молиялаштирилади. 
Тузилиши: 
1. Бош Ассамблея. 
2. Кенгаш бошқарувчиси. 
3. Котибият.
Бош Ассамблея УНИДРУАнинг ягона қарор қабул қилувчи 
органи ҳисобланди. Ассамблея ташкилотнинг хар йиллик бюджетни, 
институтнинг уч йиллик иш дастурини тасдиқлайди, ҳамда хар 5 
йилда Бошқарувчилар кенгашининг аъзоларини сайлайди. 
Бошқарувчилар кенгаши айниқса, Котибият томонидан институт 
дастурларини бажарилиш жараёнини, ташкилотнинг низомидаги 
мақсадларига эришиш йўлида ёрдам бўладиган барча воситалар 
аспектларини назорат қилади. Бошқарувчилар кенгашига Институт 
президенти ва 25 та сайланадиган аъзоларга кирувчи судя, 
амалиётдаги юристлар, академиклар ва хизматчи фуқоролар киради. 
Котибият УНИДРУАнинг бажарувчи органи хисбланади. 
Котибятни институт президенти тавсия этган Бошқарувчилар 
кенгаши тайинлайдиган Бош котиб бошқаради. 
УНИДРУА бошқа ҳукуматлараро ташкилотлар ичида мустақил 
статуси институт асосан ҳуқуқнинг сиёсий эмас балки техник 
масалалари билан шуғилланадиган ташкилот бўлишига имкон берди.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling