Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011
6.2. Европа Иттифоқи (ЕС) Ғарбий Европа интеграцияси объектив иқтисодий жараёнлардан ташқари В.Гюго, И.Кант каби кўплаб Европа сиёсий ва жамоат арбоблари, мутафаккирлари томонидан илгари сурилган ягона Европа ғоялари билан суғорилган эди. Европа Иттифоқи (ЕИ)нинг ташкил топиши ва ривожланишининг замонавий тарихи 1951 йилдан бошланади. Шу йил апрел ойида Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси тўғрисидаги шартнома имзоланди. Унга олтита мамлакат — Франция, ГФР, Италия, Бельгия, Нидерландлар, Люксембург кирди. Бу Ғарбий Европа интеграциясининг ўзига хос ибтидоси эди. Ғарбий Европа интеграциясининг реал пайдо бўлиши ва ривожланиши 1957 йилга тўғри келади. Шу йили юқорида санаб ўтилган мамлакатлар Европа иқтисодий ҳамжамияти (ЕИҲ) ва Европа атом энергияси ҳамжамияти (Евратом) ташкил этиш тўғрисидаги шартномаларни имзоладилар. Ҳамжамиятлар таркибига ривожланиш даражаси юқори бўлган мамлакатлар кирди, бу уларнинг кейинги 15 йил мобайнида иқтисодий ўсишининг юқори суръатлариии белгилаб берди. Ғарбий Европа интеграциясининг ривожланиши 50-йиллар охиридан бошлаб хозирги вақттача нотекис ва нисбатан зиддиятли кечди. Шу билан бирга Европа иқтисодий ҳамжамиятини ташкил этишда олдинга к^йилган мақсад ва вазифалар етарлича изчил ва муваффақитяли амалга оширилди. Ғарбий Европа иқтисодий интеграцияси ривожпаниши жараёнини шартли равишда тўртта босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босҳич (50-йиллар охири — 70-йиллар ўртаси). Ҳамжамият хаётидаги "олтин аср"ҳисобланади. Ушбу босқич божхона иттифоқининг муддатидан олдин ташкил этилиши ягона аграр бозорнинг нисбатан муваффақиятли шакллантирилиши, ЕИга учта янги мамлакат: Буюк Британия, Дания, Ирландиянинг кириши билан характерланади . Кўпинча "Умумий бозор" деб юритиладиган Европа иқтисодий ҳамжамиятини ташкил этишнинг аниқ мақсадлари қуйидагилардан иборат эди: 21 В.Шемятенков Европейская интеграция М.: Международные отношения.2003. 248стр 118 1. иштирокчи давлатлар ўртасидаги савдода барча чеклашларни аста-секин бартараф этиш; 2. учинчи мамлакатлар билан савдода умумий божхона тарифини белгилаш; 3. "инсонлар, капитал, хизматлар" эркин харакат қилиши учун чеклашларни тугатиш; 4. транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 5. валюта иттифоқини ташкил этиш; 6. солиқ тизимини бирхиллаштириш; 7. қонунчиликни яқинлаштириш; 8. келишилган иқтисодий сиёсат принципларини ишлаб чиқиш. 22 Қатнашчи мамлакатлар товарлари, капиталлари, хизматлари ва ишчи кучи умумий бозори ташкил этилиши вазифасининг ҳал этилишини ЕИҲ ўзининг биринчи мақсади қилиб қўйди. Бунинг учун божхона иттифоқи ташкил этилди. ЕИҲга айнан божхона иттифоқи асос қилиб олинган. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling