Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Иқтисодий интеграциянинг миллий давлатлар


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Иқтисодий интеграциянинг миллий давлатлар 
иқтисодиётига таъсири 
Европа ҳамжамияти юзага келгунга қадар иқтисодиёт фанида 
«иқтисодий интеграция» термини маълум эмас эди. Бироқ миллий 
давлатлар орасидаги «бозорлар интеграцияси» ва «сиёсат 
интеграцияси» каби жараёнлар узоқ вақтлардан бери мавжуд. Ягона 
миллий бозорлар савдонинг стихияли ривожланиши ва меҳнат 
тақсимоти натижасида шаклланиб келди. Бу жараёнларнинг юқори 
босқичи сифатида бирлашган халқ хўжалиги комплексларининг 
юзага келиши бўлди. 
Европа интеграциялашувининг йўли ҳам шу каби бўлди: ягона 
ички бозор яратилди, Европа ҳамжамияти бўйлаб ягона иқтисодий 
қонунчилик тизими ва ягона (ёки ҳеч бўлмаганда уйғунлашган) 
иқтисодий сиёсат олиб борила бошланди. Бироқ алоҳида олинган 
миллий давлатлар ичидаги бирлаштирувчи жараёнлар билан 
давлатлараро бирлаштирувчи жараёнлар орасида жиддий сифат 
жиҳатидан фарқлар мавжуд эди. 
Фақатгина 50-йилларга келибгина тадқиқотчилар жамоатчилик 
диққат-эътиборини 
эркин 
савдо 
зоналарини 
ва 
божхона 
иттифоқларини ташкил этиш шубҳасиз дунё миқёсида эркин савдо 
парадигмасидан чекиниш эканлигига қарата бошлашди. 


111 
Интеграция - интеграцион гуруҳ ичида эркин савдонинг 
максимал ривожини, лекин шу билан бирга ушбу гуруҳ ва ташқи 
олам орасидаги протекционизмнинг кучайишини англатади. Шу 
сабабли, ҳудудий интеграциянинг рационаллиги ёки иррационаллиги 
масаласи, 
пировард 
натижада, 
икки 
ўзаро 
қарама-қарши 
самараларнинг нисбатига келтирилади. 
Бир томондан, агарда эркин савдо зонасини ёки божхона 
иттифоқини яратилиши натижасида қиммат ички ишлаб чиқаришни 
арзонроқ импорт билан алмаштирилса, у ҳолда «савдони ташкил 
этиш» (trade creation) рўй беради. Бошқа тарафдан, агарда интеграция 
натижасида учинчи давлатлардан олинадиган арзон импорт, эркин 
савдо зонаси ёки божхона иттифоқи бўйича қўшни-давлатдан 
олинадиган қиммат импорт билан алмаштирилса, у ҳолда «савдони 
чалғитиш» (trade diversion) рўй беради. Биринчи бор бу концепция 
Дж.Винер ва М.Бие лар томонидан 1950 йилда, яъни «олтилик»нинг 
божхона иттифоқи тузишига қадар, илгари сурилган эди.
18
Агар:
- Товарлар ва ишлаб чиқариш омиллари бозорларида мукаммал 
рақобат мавжуд; 
- Барча ресурслар тўла машғул; 
- Барча катталиклар бирор бир харажатсиз янги шароитларга 
автоматик тарзда мослашади; 
- Алоҳида олинган давлат ичида омилларнинг тўла мобиллиги, 
ҳамда давлатлараро омилларда мобилликнинг абсолют йўқлиги; 
- Харажатлар ва нархларнинг аниқ мослиги; 
кабилар ўринли деб қабул қилинса, у ҳолда Н (божхона 
иттифоқига киришни режалаштираётган мамлакат), давлатлар 
орасидаги савдонинг шаклланиши ва чалғитилиши орасидаги нисбат,
Р (Н давлатнинг божхона иттифоқи бўйича потенциал шериги) ва W 
(дунёнинг барча бошқа давлатлари) қуйидаги диаграмма кўринишида 
тасвирланиши мумкин:
18
Шемятенков В. Европейская интеграция М.: Международные отношения.2003. 242 стр. 


112 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling