Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Ассоциацияга 11 давлат аъзо


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Ассоциацияга 11 давлат аъзо 
 
Аргентина 
Колумбия 
Уругвай 
Боливия 
Мексика 
Чили 
Бразилия 
Парагвай 
Эквадор 
Венесуэла 
Перу 
 
Мақсадлари:
- Ҳудуд мамлакатлари ўртасида ўзаро савдони тартибга солтш 
ва ёрдам бериш; 
- Аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларини иқтисодий 
тизимини ривожлантириш; 
- Бозорни 
кенгайтиришга 
йўналтирилган 
иқтисодий 
ҳамкорликни активлаштириш ва ривожлантириш.
Узоқ мудатга мўлжалланган мақсад:

переференция иқтисодий ҳудудларни ташкил этишни 
рағбатлантириш орқали лотинамерикаси умумий бозорини босқичма-
босқич ташкил қилиш.
Принцплари:
- иқтисодий ва сиёсий масалаларда интеграцияга интилиш. 
- Лотин Америкаси мумий бозорини яратиш учун олиб борадиган
у ёки бу келишувларни имзолаш. 
- Эгилувчанлик. 
- Аъзо мамлакатларни уч босқич асосида (ривожланган, 
ривожланаётган ва кам ривожланган) алоқаларни дифференциялаш. 
- Келишувларни турли ҳил механизмларда олиб бориш. 
Тузилиши:
1. Вазирлар кенгаши. 
2. Доимий вакиллар қўмитаси. 
3. Бош котибият.
 
 Жанубий умумий бозор (МЕРКОСУР). 
 
90-йиллар ўртасига келиб интеграция жараёнлари 1991 йилда 
Аргентина, Бразилия, Уругвай, Парагвай ўртасида МЕРКОСУР савдо 
пакти 
тузилиши 
воситасида 
фаоллашди. 
Жанубий 
конус 
мамлакатларининг умумий бозори -МЕРКОСУР ўзи мавжуд бўлган 
ерларда жаҳоннинг энг дина¬мик интеграция гуруҳларидан бирига 


151 
айланди. 1998 йилдаёқ бирлашманинг тўрт қатнашчиси ўртасидаги 
савдо хажмининг деярли 95 фоизига пошлина солинмади. 
Агар, 90-йиллар ўртасида Лотин Америкаси мамлакатлари 
НАФТА блокига интилмокдалар деб ҳисобланган бўлса, хозир вазият 
ўзгарди. МЕРКОСУРга эркин савдо тўғрисидаги битим асосида Чили 
ва Боливия қўшилди (ассоциацияланган аъзолар сифатида). 
МЕРКОСУР билан Анд гурухи ўртасидаги ҳамкорлик тўғисидаги 
музокаралар олға силжимокда. Унга Боливиядан ташкари Венесуэла, 
Колумбия, Перу, Эквадор киради. МЕРКОСУР якин истиқболда 
Панама каналидан Ма¬геллан бўғозигача бўлган ерни қамраб олувчи 
Жанубий Амери¬ка эркин савдо зонаси - САФТАни ташкил этиш 
режасига эга. 
МЕРКОСУРнинг барпо этилиши ўзаро савдонинг кескин 
кўпайишига, бошқа минтақавий савдо гуруҳлари билан савдо-
иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайишига олиб келди. Ўзаро 
инве¬стиция фаоллиги сезиларли равишда ўсди, чет элдан келувчи 
инвестициялар ўсмокда. МЕРКОСУРнинг муваффақиятли фаолияти 
минтақада сиёсий барқарорликка сезиларли таъсир кўрсатмоқда 
Ғарбий Европа интеграциясидан фарқ қилган холда, ушбу Жанубий 
Америка бирлашмаси ўз даражасига кўра турлича бўлган давлатлар 
ягона 
ташкилотда 
мавжуд 
бўлишидангина 
эмас, 
балки 
муваффақиятли ҳамкорлик қилишидан ҳам далолат беради. Бунинг 
учун бундай бирлашмаларнинг барча бўғинларини пухта тайёрлаш, 
улар фаолиятига юқори малака билан рахбарлик қилиш, ушбу 
жараёнда ҳар бир мамлакат учун унинг ўз ўрнини топиш учун
қарама-қаршиликларни юмшатиш, муросага бориш истаги талаб 
этилади.1991 йилда Аргентина, Бразилия, Парагвай ва Уругвай
томонидан эркин савдо худуди ва божхона иттифоқи яратиш 
мақсадида қўл қўйилган ва 1995 йилда Асуньсон келишувига асосан 
ташкил топган. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling