1.2. Жаҳон хўжалиги алоқаларини тартибга солиш тизимида
халқаро иқтисодий ташкилотлар.
Жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий ташкилотлар (ХИТ)
дунё аҳамиятига эга бўлган муҳим субъектлар қаторига киради.(1.2.1-
расм.) Юқори ўринда Халқаро валюта фонди (ХВФ), Халқаро
тикланиш ва тараққиёт банки ташкилотлари туради. Бундан ташқари,
ўз фирмаларига эга бўлган Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва
Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА), Жаҳон банки (ЖБ) ёки
Бутунжаҳон банки ташкилотлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
1944 йилда ХВФ ва ХБ мувофиқлаштирувчи валюта кўринишига
айланди. Ушбу банкларнинг фаолияти баъзи бир жиҳатлари билан
ўзаро боғлиқдир. Халқаро валюта фонди халқаро савдо соҳасидаги
турли чекланишларни бартараф этиб молиявий ёрдам кўрсатади. 80-
90- йилларда ХВФ йирик молиявий марказга айланди. Унинг
фаолиятида асосий ўринни хўжалик тармоқларининг иқтисодий
ривожланиши ва қайта қурилишига кредитлар беришдир. Валюта
фонди ўз кредитларини асосан иқтисодий ривожланиш дастурларига
ажратади. Иқтисодий ривожланишни молиявий таъминлаш фонди эса
уни халқаро поғонага кўтарди, натижада Валюта фонди сифатида
ривожланаётган
мамлакатларга
ёрдамини
кўрсата
бошлади.
Ривожланган
капиталистик
давлатлар
эса
ХВФдан
фойдаланмайдилар.
Жаҳон банки – жаҳон хўжалиги сифатида тан олиниб, йирик
инвестиция сиёсати юритади. Ушбу банк ХХ-ХХI асрлар бўсағасида
ривожланаётган мамлакатларга, шунингдек иқтисодий тангликка
учраган давлатларга лойиҳаларнинг умумий нархидан 30 %ини
ташкил этади. Жаҳон банки ўзининг ярим асрлик фаолияти давомида
300 млрд. АҚШ долл.и миқдоридаги кредит ажратган. Жаҳон
банкининг шоҳобчалари ҳам алоҳида вазифаларни бажаришга
йўналтирилган. Халқаро молиявий корпорациялар ривожланаётган
мамлакатларнинг хусусий сектори ривожланишига ёрдам берса,
халқаро ривожлантириш ассоциациялари эса қашшоқ мамлакатларга
зарурий ёрдам кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |