Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


-мавзу. Халқаро ташкилотлар классификацияси ва тузилиш


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

1-мавзу. Халқаро ташкилотлар классификацияси ва тузилиш 
тартиби 
9.4.1.1. 
Замонавий жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга 
солиниши ва унинг аҳамияти 
10. 
 Жаҳон 
хўжалиги алоқаларини тартибга солиш 
тизимида халқаро иқтисодий ташкилотлар 
11. 
 Халқаро 
иқтисодий 
ташкилотларнинг 
классификацияси 
 
1.1 Замонавий жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солиниши 
ва унинг аҳамияти 
ХХ асрнинг 50-60 йилларидан сўнг жаҳон хўжалигининг 
фаолияти кенгайди, халқаро иқтисодий алоқалар ривожланиб халқаро 
меҳнат тақсимоти чуқурлашиб борди. Ҳозирги кунда жаҳон 
иқтисодиётида бир-бирига боғли бўлмаган ёки бир-бири билан 
хақларо иқтисодий алоқаларни ўрнатмаган биронта ҳам мамлакат 
йўқ. Бугунги кунда жаҳон хўжалиги ривожланиши инсонларнинг 
ўзаро иқтисодий фаолияти доирасида рўй бермоқда. Иқтисодиётга 
оид бир қатор адбиётлар, шунингдек кундалик ҳаётимизда “Жаҳон 
хўжалиги”, “Жаҳон иқтисодиёти” тушунчалари кўп ишлатилади. 
Ҳақиқатан ҳам жаҳон хўжалиги ўзининг мураккаблиги, зиддиятларга 
бойлиги ва иқтисодий муносабатлари билан бутун бир бирикмани 
ҳосил қилади. 
Иқтисодий 
адабиётларда 
“Жаҳон 
хўжалиги”, 
“Жаҳон 
иқтисодиёти” иборалари аниқ бир тушунча берилмаган. Аммо бу 
иборалар иқтисодий ҳаётимизга муҳим ўрин тутганлиги учун ҳам 
олимлар ушбу ибораларга ўзларининг бир қатор контсептсиясини 
берган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 
- жаҳон хўжалиги – ўзаро меҳнат тақсимотига асосланган 
иқтисодий ва сиёсий муносабатларни ўрнатган миллий хўжаликлар 
йиғиндиси; 
- жағон хўжалиги – халқаро иқтисодий муносабатлар тизимига 
эга бўлиб, савдо-сотиқ, молиявий муносабатларни ўз ичига олган 
капитал ресурслар ва ишчи кучидан турлича фойдаланувчи жамият; 
- жаҳон хўжалиги – глобал иқтисодий тизим. Бу тизим ишлаб 
чиқаришни ўзида ташкил этиб, ишлаб чиқариш муносабатларининг 
ҳуқуқий ва сиёсий чегараларини ўрнатувчи хўжаликдир. 
Жаҳон хўжалиги бутун бир тизим эканлигини жаҳон олимлари 
тан олади. Жаҳон иқтисодиётида ушбу сўзнинг вужудга келиши ва 


12 
ишлатилиш жараёнлари бир бутунликни ташкил этади. Ушбу 
бутунлик орқали жаҳонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар 
жаҳоннинг ташқи ва ички бозорларига чиқарилади ва товар-пул 
муносабатлари шаклида фаолият юритади. 
Жаҳон иқтисодиёти жуда мураккаб тизимдир. Яъни, иерархияси 
кўп поғонали бўлиб, тузилиши ниҳоятда нотекисдир. Иерархия – 
юқори поғонага эга бўлган бўлиб, жаҳон хўжалигининг барча 
талабларига жавоб беради. Масалан, АҚШ, Германия ва Япония 
давлатлари бутун бир дунё аҳолисининг 8 % аҳолисига эга бўлиб, 
жаҳонда сотиб олинаётган маҳсулотларнинг 1/3 қисми ушбу 
давлатларга тўғри келади. Шу борада айтиш лозимки, очиқ 
иқтисодиёт шароитида жаҳон мамлакатлари иқтисодий тарақиётнинг 
аниқ бир мамлакатлари иқтисодий файдаси ҳисобига фаолият 
юритадилар. Тизимнинг асосида халқаро доиралардаги алоҳида бир 
давлатларнинг миллий ишлаб чиқариши ва унинг тақсимланиши, 
маҳсулот айирбошлаши ва ишлатишини ташкил этади. Ушбу фаолият 
чегараланган ҳолда, бутун бир жаҳон хўжалигига ўз таъсирини 
кўрсатади. Ишлаб чиқариш хўжаликларининг барчаси ўзларининг 
миллий хўжаликларидан ташқарида фаолият юритмайди. 
Жаҳон иқтисодиётида тизим тушунчаси – кенг маъноли ва 
ҳаракатланувчи куч бўлиб, у умумий мақсадлар сари интилади. Бу 
тизимга кирувчи тизимлар эса махсус характерга эга бўлган 
сектордир. Яъни, бу кичик тизимчалар бўлиб, турли мақсадлар сари 
ҳаракатланади. Аммо бу тизимчалар ўзаро бир-бири билан чамбарчас 
боғланган ҳолда иш юритиб, бир-бирига таъсир кўрсатиш 
характерига эга бўлади. Акс ҳолда тизим тарқалиб кетиши ҳам 
мумкин. 
Жаҳон иқтисодиёти тизимининг мақсади, аҳолининг сўров 
талабларини қондиришга қаратилган. Яъни, яратилган янги ишлаб 
чиқариш корхоналари ўз талабини эмас, балки аҳолининг яшаш 
турмуш тарзини қондиришга қаратилган бўлиши лозим. Тизим – 
юридик ва ноюридик шахслар томонидан давлатлараро иқтисодий 
алоқаларни йўлга қўювчи, халқаро нормаларда иш юритувчи, якка 
тартибда фаолият кўрсатишга асосланган иқтисодий тизим 
ҳисобланади. Юқоридаги ушбу шарт ва нормаларни бажаришда 
давлат ва унинг назорат бўлимлари ёрдам беради. 
Жаҳон хўжалиги – тарихий ва сиёсий категория. Ушбу категория 
ижтимоий-иқтисодий структура бўлиб, ҳар бир даврда ўзининг ишлаб 
чиқариш тарихига ва сиёсатига эгадир. Жаҳон хўжалиги мураккаб 


13 
тизимдир. Ушбу тизим алоҳида элемент ва субъектлардан иборат 
бўлиб, қайсики ушбу субъект ва элементлар мураккаб жараёнларнинг 
иштирокчиси ва уни давом эттирувчисидир. 
Жаҳон хўжалигининг элементлари ва ўзаро муносабатлари 
поғонали ривожланиб боради. Давлатлараро муносабатда хақларо 
поғонани ташкил этиб, халқаро меъёр ва қоидаларни бошқаради. 
Миллий чегарадан ташқарида фаолият юритувчи муносабатлар – 
трансмиллий поғонани ташкил этади. Бунга ўзининг ахборотига ва 
тизимига эга бўлган фирмалар киради. Ушбу поғона алоҳида бир 
автоном тизимга эга бўлиб, бошқарув назоратидан четда фаолият 
кўрсатади. 
Жаҳон хўжалиги тизими ижтимоий-иқтисодий соҳада турлича 
ривожланиб боради. Ушбу соҳада юқори поғонани ривожланган 
мамлакатлар эгаллаган. Жаҳон хўжалиги тизими мураккаб 
ижтимоий-иқтисодий таълимотдир. Жаҳон хўжалиги тизимида ишлаб 
чиқариш ва шунингдек ижтимоий-иқтисодий соҳада рўй бераётган 
жуда кучли рақобат ва қарама-қаршиликларни кўриш мумкин. Ушбу 
ишлаб чиқариш соҳасидаги хусусиятларнинг омилларини, яъни 
бирлашган гуруҳларни ўз ичига олади.
Жаҳон хўжалигида маълум бир мақсадлар сари интилувчи 
хўжалик фаолияти субъектлар орқали амалга оширилади. Субъектлар 
ишлаб чиқариш омилларини, ривожланиш жараёнларини йўлга 
қўяди. Жаҳон хўжалик тизимининг субъектлари керакли капиталга 
эга бўлиб, ишлаб чиқаришни ташкил эта оладиган, халқаро хўжалик 
муиҳтида фаолият юрита оладиган, халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга 
эга бўлган доирадир. Бундай доирага ТМКлар, миллий давлатларнинг 
хўжалик тизимлари, ҳудудий интеграция бирлашмалар, халқаро 
иқтисодий ташкилотлар киради. 
Давлат – жаҳон хўжалик тизимининг асосий субъект 
ҳисобланади. Давлат сиёсий ва иқтисодий жамиятнинг органи (синф 
ва гуруҳларнинг) бўлиб, аҳолининг қизиқишларини қондирадиган 
субъектдир. Кишилик жамиятида синф ва гуруҳлардан иборат 
субъектлар ўз қизиқишларини давлат миқёсидаги қизиқишларга 
айлантиради. Ушбу иқтисодий субъектлар ўз навбатида давлат билан 
бирлашишига ва шунингдек ўзаро иқтисодий муносабатларни 
ўрнатишга олиб келади. 
Жаҳон иқтисодиётида давлатнинг ривожланиши миллий 
хўжаликларнинг 
ривожланиши 
билан 
боғлиқдир. 
Миллий 
иқтисодиётнинг аниқ хўжалик комплекслари асосида фаолият олиб 


14 
бориши сабабли давлат ушбу комплексларни четдаги салбий 
аралашувлардан ҳимоя қилади. Иқтисодиётда давлат миллий 
чегарадан бозорга чиқишда, капитал жамғаришида, умумхалқ 
алоқаларни тиклаш мақсадида ички ва ташқи алоқаларни назорат 
қилади, ички масҳулотларни ишлаб чиқаришига ёрдам беради. У 
асосан, миллий даромад давлат томонидан тақсимланиши орқали 
амалга оширилади. 
Давлат хўжалик фаолиятида фаол қатнашади. У товар, маҳсулот, 
хизмат кўрсатиш соҳаларига эга бўлиб, капитал жамғаришга 
мувофиқдир. Йилдан-йилга давлатнинг ички маҳсулотидан оладиган 
улуши хусусий даромад улушидан ортиб боради . 
Умумдавлатнинг сарф-харажатига ҳокимият органларининг 
сарф-харажатлари ҳам киради. Давлат капитал-маблағ кўпайтириш 
ҳажмига ички ва ташқи таъсирини ҳам кўрсата олади. Ички ишлаб 
чиқариш маҳсулотдан олинадиган капитал-даромад 0,7-14 %ни 
ташкил этади. Кредит ва субсидиялар бериш шахсий секторнинг 
инвеститсиялаштиришига ўз таъсирини кўрсата олади. Саноат 
тармоқларининг ривожланиши давлатнинг капитал жамғармалари ва 
субсидияларига боғлиқдир. Бунга мисол қилиб ривожланган 
мамлакатларда қишлоқ хўжалиги ва илмий-текшириш соҳаларини 
кўрсатиш мумкин.
Давлат йирик иш билан таъминловчи орган бўлиб, у тўғридан-
тўғри тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланади. Ушбу 
ишбилармонлик фаолияти иқтисодий тангликнинг олдини олади, 
ижтимоий-иқтисодий масалаларни ечишда ёрдам беради. 1970 йилда 
давлат ички ишлаб чиқариш маҳсулотини 20 % гача кўрсатиб
миллий даромадни қайта тақсимлаб, ишлаб чиқаришни бошқарган 
эди. 
Давлат ўз ҳокимият монополияси ёрдамида миллий стратегияни 
белгилайди. Жамиятнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб, пул-кредит 
муносабатларини 
бошқаради, 
инфратизимни 
ривожлантириб, 
ижтимоий соҳада ташқи хавф-хатардан ҳимоя қилади. Бу ишда 
аҳолини бошқарув гуруҳлари, умумхалқ мақсадлари сари 
ҳаракатланаётган аҳолининг турли гуруҳлари ёрдам беради. ТМКлар 
жаҳон хўжалик тизимига ва унинг хўжалик юритувчи субъектларига, 
фаолиятига ҳар томонлама таъсир кўрсата олади.
Жаҳон хўжалиги йирик тизим бўлиб, у турли тизим ва 
тизимчалардан таркиб топган. Тизимчалар ўзининг ривожланиш 
жиҳатлари билан биргина ўзига хос вазифаларни эмас, балки умумий 


15 
глобал тизимнинг муаммоларини ҳам ҳал этишга қодирдир. Ушбу 
ҳолатда ўзига хос ички ва ташқи қонуниятлар мавжуд. 
Жаҳон хўжалиги тизимидан, тизимчаларнинг ажралиб чиқиш 
сабабларига қуйидагилар киради: 
- ижтимоий хўжалик структурасининг характери; 
- иқтисодий ривожланиш режаси; 
- иқтисодий ўсишнинг тури; 
- ташқи иқтисодий алоқаларнинг даражаси ва характери. 
Жаҳон хўжалиги тизимидан тизимчалар ажралиб чиқишининг 
асосий сабабларидан бири – хўжаликнинг ижтимоий-иқтисодий 
тузилмасини хусусийлаштириш ҳисобланади. Хусусийлаштиришни 
амалга оширилиши жаҳон ҳамжамияти ривожланишига, шунингдек 
жамият муносабатлари ўзаро ўрнатилишига таъсир кўрсатади. 
Мулк хусусийлаштирилиши халқаро меҳнат тақсимотининг 
турли шаклларини, индивидларнинг меҳнат қуролларига бўлган 
муносабатларини 
белгилайди. 
Мулкни 
хусусийлаштириш 
жараёнларида ишлаб чиқариш воситаларининг (асбоб-ускуналар) 
ишчи кучи билан боланган шароитида юзага келади. Бу ҳолатда 
ташкилий-ҳуқуий идораларнинг роли каттадир. Ишлаб чиқариш 
жараёнида инсонлар ўзаро алоқани эмас, балки фирмалар ўртасида 
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тақсимлаш, уни айирбошлаш ёки 
ишлатишни ҳам ўз ичига олади. 
Тизимчаларнинг кенг тарқалиш сабабларидан бири ялпи ички 
маҳсулотнинг аҳоли жон бошига мос келишини характерловчи 
иқтисодий 
ривожланиш 
даражасидир. 
Ишлаб 
чиқариш 
тармоқларининг ривожланиш даражаси аҳоли яшаш шароитига ва 
шунингдек аҳоли талабларини ижтимоий – иқтисодий қондиришига 
мос келиши зарур. Жаҳон хўжалигида ишлаб чиқариш тармоқлари 
ишлаб чиқариш асбоб-ускуналаридан ва предметларидан иборат. 
Индустриал давлатларда аҳоли талабларини қондирадиган, узоқ 
муддатга ишлатиш мумкин бўлган талабларини қондирадиган, узоқ 
муддатга ишлатиш мумкин бўлган товарларнинг ишлаб чиқариш 
даражаси юқори ўринни эгаллайди. Жаҳон иқтисодиётида 
тизимчаларни ўрни ва тавсифи миллий хўжаликларнинг ташқи 
секторидаги ролига ҳам боғлиқдир. Яъни, импорт, экспорт товарлари 
ва хизмат кўрсатиш тамойиллари ва капиталнинг ҳаракатига 
боғлиқдир. 
Ишлаб чиқариш кучларининг жаҳон миқёсида ривожланиш 
даражаси, ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви хўжалик юритиш 


16 
тармоқлари тўхтаб олишининг олдини олади. Ташқи иқтисодий 
алоқаларнинг асосий кўрсаткичида экспорт ва импорт моллар, ташқи 
савдо-сотиқ тузилмаси, капитал ҳаракатида халқаро ташкилотлар, 
замонавий техника-технологиялар, ишчи кучлари муҳим аҳамиятга 
эга. 
Иқтисодиётнинг очиқлиги унинг функцонал ва ташкилий 
доираларида кўринади. Функционал доира – мамлакатни халқаро 
меҳнат тақсимотига жалб қилиниши ҳисобланади. Яъни миллий 
ишлаб чиқаришнинг ташқи иқтисодий алоқалар билан боғлиқлигидир 
(экспорт ва импорт товарларнинг ялпи ички маҳсулотга 
таълуқлилиги). Очиқ иқтисодиёт – жаҳон хўжалиги тармоғида ўз 
тенденциясини, йўналишини ривожлантирувчи хўжаликлардан 
иборат бўлиб, бунда ташқи иқтисодий алоқалар кучаяди. Бунда 
иқтисодий ўсиш тез суръатларда ривожланиши ёки ривожланишдан 
тўхташи ҳам мумкин. Ўсиш ва тўхтаб қолиш поғонаси 25 % ялпи 
маҳсулотдан фойда олиш даражасида намоён бўлади. 
25
,
0



Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling