Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011
12-мавзу.
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви. 184 1. Ўзбекистоннинг интеграцион салоҳияти – мамлакатнинг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлигининг асоси 184 2. Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги иштироки. Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти. 193 3. Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ва молиявий бирлашмалардаги (ИХТ, ЕТТБ, ХВФ, ОТТБ,) иштироки 195 4. Ўзбекистоннинг ШҲТ интеграция жараёнларидаги иштироки 202 5. Ўзбекистоннинг истиқболдаги ривожланиш йўналишлари 219 7 Кириш Иккинчи жаҳон урушидан сўнг жаҳон иқтисодиётида турли халқаро иқтисодий ташкилотларнинг пайдо бўлганлигини кузатишимиз мумикин. Ушбу ҳолатлар замонавий халқаро иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий, экологик ва бошқа муаммоларни глобал даражада ҳал қилиш заруриятидан, ўзаро таъсир кўрсатиш усулларидан, шунингдек фавқулодда ҳолатларни самарали ечимини излаб топишга бўлган интилишдан келиб чиқади. Ҳозирги кунда мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларнинг жадаллашуви жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солиш зарурияти ва аҳамиятини оширади. Шу нуқтаи назардан бакалавриатнинг “Халқаро иқтисодиёт” таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун “Халқаро иқтисодий ташкилотлар” фанини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон мамлакатларининг иқтисодий сиёсатини тартибга солиш халқаро ва минтақавий миқёсда ҳуқуқ меъёрларига асосланиб, улар давлатларнинг иқтисодий бирлашмаларини ҳуқуқий ва жисмоний шахслар орасидаги иқтисодий муносабатларини тартибга солади. Ушбу жараёнларнинг боришида халқаро иқтисодий ташкилотлар муҳим рол ўйнайди. Улар жаҳон иқтисодиётида давлатлараро характерга эга бўлган институтлар, келишиб олинган мақсадлар, ваколатлар ва доимий органларга эга. Улар халқаро иқтисодий масалаларни тартибга солишда аъзо-давлатлар томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган резолюция ва кўрсатмалардан, ҳукуматлараро даражада тузилган келишувлардан, минтақавий даражадаги ноҳукумат ташкилотларнинг келишув ва шартномалардан, маслаҳат ва ҳамкорлик каби ўзаро таъсир усулларидан кенг фойдаланади. “Халқаро иқтисодий ташкилотлар” фанининг асосий мақсади халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тузилиши, мақсади ва вазифаларини талабалар ўрганган ҳолда халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида тўғри фаолият юрита олиш кўникмаларини уларда ҳосил қилишдир. Ушбу фанни ўқитишнинг асосий вазифалари эса халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солишда халқаро иқтисодий ташкилотларнинг роли, уларнинг фаолият соҳаси, ривожланиш доираси ва усуллари, аъзо-давлатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ҳуқуқий меъёрлари ҳақидаги билимларни эгаллашдан иборат. 8 - Ҳозирги замон тез ўзгариб бораётган жамиятида мамлакат тараққиёти халқаро алоқаларга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Халқаро ташкилотлар мамлакат ривожида энг самарали воситадир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида қилган маърузасида шундай деган эди: «Биз интеграция жараёнлари ва бозор ислоҳотларини ривожлантиришга, Марказий Осиё минтақасида умумий бозорни шакллантиришга алоҳида аҳамият берамиз». 1 Бунинг учун очиқ, демократик жамият қуриш йўлига ўтишгина етарли эмас. Халқаро ташкилотлар билан алоқаларни такомиллаштириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг имкониятларини топиш ва амалга ошириш зарур. Ўзаро бир-бирини чуқурроқ ўрганиш, тажрибани умумлаштирган ҳолда муносабатларни илмий таҳлил қилиш бу масалани самарали ҳал қилишга ёрдам беради. Халқаро иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий асосларини янада такомиллаштириш зарурияти ҳам долзарб бўлиб, холисона, илмий тадқиқотларга катта эҳтиёж сезилмоқда. Мустақил Ўзбекистоннинг бу борада амалий фаолияти республика манфаатларидан келиб чиққан ҳолда илмий асосга қўйилмоғи лозим. Нима учун халқаро иқтисодий ташкилотлар ҳақида чуқурроқ билишимиз керак? Чунки дунё ҳамжиҳатлигига, иқтисодий ҳамкорлик ривожини таъминлашга, интеграцион жараёнларга бир томондан давлатлараро муносабатлар билан чиқилса, иккинчи томондан, айнан шу ташкилотлар фаолиятида қатнашиш орқали эришилади. Жаҳон ҳамжиҳатлигида бўлиш, унда муҳим ўрин эгаллаш давлат мавқеини мустаҳкамлаб, халқ фаровонлигини таъминловчи катта омил бўлиб келган. Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, миллий иқтисодиётни янги давр даражасига кўтариш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш ва жаҳон иқтисодиёти интеграциясига жадал кириб боришда халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни ва уларнинг ресурсларидан фойдаланишни тақозо этади. 1 Мaмлaкaтимизни мoдeрнизaция қилиш вa кучли фуқaрoлик жaмияти бaрпo этиш – устувoр мaқсaдимиздир. – Прeзидeнт Ислoм Кaримoвнинг Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaси вa Сeнaтининг қўшмa мaжлисидaги мaърузaси // Халқ сўзи, 2010 йил 28 январь 9 Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан кўришимиз мумкинки, иқтисодий тараққиётни таъминлаш учун мавжуд ички ресурслардан ташқари, халқаро молиявий ташкилотлар ресурсларидан фойдаланиш ҳам асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, бугунги кунда ривожланган мамлакатлар ва халқаро молиявий ташкилотлар ўз инвестицияларини ривожланаётган ва хом ашё ҳамда меҳнат ресурслари кўп бўлган мамлакатларга жойлаштириш истагини билдирмоқдалар. Бинобарин, Президентимиз И.А. Каримов ҳам 2005 йил январ ойида бўлиб ўтган Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида «Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамда бошқа йирик, нуфузли халқаро молия ва иқтисодиёт тузилмалари, ташкилотлари билан ҳамкорлик келгусида ҳам ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бўлиб қолаверади. Юртимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ушбу ташкилотларнинг роли ва ўрни бениҳоя катта», эканини таъкидлаб ўтди. Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, асосан таркибий ўзгаришларни амалга оширишни, иқтисодиётни, хом ашё етказиб бериш тизимидан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи технологияларни жорий этишни, миллий бозорларни ўз маҳсулотларимиз билан тўлдириш билан биргаликда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, бунинг учун эса, ташқи инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда. Ўзбекистон халқаро молиявий ташкилотлар билан муносабатларни бошлагандан буён молиявий ва кредит алоқаларини тўғридан-тўғри йўлга қўйишни кенгайтиришга, асосан молиявий барқарорликни таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш, кичик ва хусусий бизнес субъектларини, турли инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратиши натижасида молиявий ташкилотлар ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилди. Келажакда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожини ташқи дунёсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Биз миллий иқтисодиёт билан жаҳон иқтисодиёти уйғунлашиб, товарлар ва хизматлар бозорида рақобат муҳити халқаро миқёсга кўтарилаётган даврда яшаяпмиз. Мамлакатнинг ривожланиш даражаси кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг халқаро иқтисодий муносабатларда эгаллаган ўрнига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бунинг учун мамлакатимиздаги ҳар бир ишлаб чиқарувчи 10 субьект ўз фаолиятини дунё миқёсида рақобат қиладиган даражада ташкил қилиши керак бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling